Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг ишлаши тугрисида шикоят

Holati: Muhokamada   Toifasi: Savol

SAMADOV ANVARJON AMANOVICH
2018.12.06 01:27:25

Мен Самадов Анваржон Аманович, Бухоро вилоятининг Бухоро тумани, Гала-осиё шахрида Мустакиллик кучаси 39 уйда яшайман.  Мен, ЯГОНА ДАРЧА оркали, туловни амалга ошириб, Электрон имзо ( ключ) олганман. Лекин шунга карамай порталнинг бирорта электрон хизматидан фойдалана  (солик карзи, стир олиш дан ташкари )  олмаяпман. Сабаби хизматларнинг деярли 90 фоизи ишламайди.  Масалан, " болаларни мактабгача таълим муассасига кабул килиш буйича электрон ариза бериш", "Манзил маълумот ахборотларини такдим этиш", хамда Судланган ёким судлангмагалик тугрисида маълумот олиш учун электрон ариза юбориш хизматлари умуман ишламайди. Шу учала хизмат турларидан фойдаланиш учун аризани тулдириб, охирига етай деганда, "ЭЛЕКТРОН ИМЗОНИ ТАНЛАНГ " деган колонка чикади, мен имзони танлаб, "ИМЗО ЧЕКИШ "  тугмасини босганим билан имзони кабул килмайди, шу сабабли  юбоиш хам иложи йук.  "ИМЗОНИ ТАНЛАШ"  билан боглик бирота хизмат ишламайди. Бунака ЯИДХ  портали кимга керак ?  Бундан ташкари, НОРМА.UZ да , Бухоро вилоятининг Когон шахрида Ягона дарча оркали, хайдовчилик гувохномасининг янги намунасини 20 дакикада олиш мумкинлиги тугрисида хабарни  укиб, нафакада булган кариндошимни юбордим. Лекин Когон шахри ЯГОНА дарча ходимлари уларда бундай хизмат йуклигини билдиришибди. Кариндошим эса , мен уни алдаганим учун  халигача мендан хафа. Кимга ишонишни хам билмай колдим ?  ЯИДХ портали ишламас экан, нега Ягона дарчага мурожаат килаятган  хар бир фукарога, мажбурий тарзда  тулов ундирилиб, КЛЮЧ олдирилаяпти ?  Бу канакаси булди ?   Кимни алдаяпмиз ?  Давлатга нисбатан хал ишонсизлигини ( максад факат пул ундиришми ?) кучайтирмаяпсизларми ?  Бу билан ушбу портал ижодкорлари халкни алдашияптими ёким ХУРМАТЛИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИМИ ?  Ушбу мурожаатимга аник жавоб олмаган такдирда, мен Президентга мурожаат килишга мажбур буламан.       

SAMADOV ANVARJON AMANOVICH
2018.12.10 07:15:31

Мен тушунмадим , мени саволимга ким жавоб беради ?

SAMADOV ANVARJON AMANOVICH
2018.12.10 07:16:09

Узимга савол бериб узим жавоб беришим керакми ?

PULATOV RUSTAM XAKIMDJANOVICH
2019.06.11 04:39:01

Ассалому Алайкўм .Биз корхонамиз худудида қурулиш қилган эдик.Қурулиш ишлари битканлиги сабабли  Ягона интерактив давлат хизматларига топширдик ариза рақами 9199787 нимагадир чўзилиб турибти кимда эканлигини қанақилиб билсак бўлади.