Олий таълим муассасалари таркибидаги ётоқхоналарни хусусийлаштириш ёки нодавлат ташкилотига айлантириш

Holat: Yangi   Toifasi: Taklif

ERMATOV JAMSHIDBEK ADXAMJONOVICH
2019.01.05 12:23:20

Ассалому алайкум. Мен ОТМ таркибидаги талабалар турар жойларини хусусийлаштириш ёки нодавлат ташкилотига айлантиришни таклиф этмоқчиман. Балки бу мавзу мухокамада бордир. Бунисини билмайман.

Балки буни Ёшлар иттфоқига ўтказиш керакдир. Ёки фақат талабалар билан шуғулланувчи ташкилот ташкил қилиш керакми? Менимча Ёшлар иттфоқида "талабалар қаноти" ми шунга ўхшаш бўлим очиш мақсадга мувофиқ бўлса керак. Ёки босқичма босқич хусусийлаштириш. Хўш бу бизга нима беради? 

 Мақсад аввало бюджет маблағини тежаш. Бу ташкилот узини узи молиялаштиради. Талабалардан ундириладиган бадал миқдорини ўзи белгилайди. Давлат талабалар турар жойларига қўйилган талабларни белгилаб беради. Талаблар турар жойига талабаларни қабул қилиш учун тегишли мезонлар ишлаб чиқилади. Ва ушбу мезон бўйича қабул бўлади. Талабалар турар жойларини жорий ва мукаммал таъмирлаш, тегишли жихозлар билан таъминлаш, барча моддий техни база билан таъминлаш,ходимларни иш хақлари ташкилот хисобидан амалга оширади. 

Бу хам бир хизмат тури бўлиб, турар жойдаги шароитларни янада яхшилашга, талабалар учун барча шароитларни янада яхши яратилишига олиб келади. Компьютер хоналар, бепул интернет, кутубхона, спорт заллари. Керак бўлса лабаратория хоналаригача ташкиллаштир бу талабаларни вактини янада яхши ўтказишга, бўш вақт қолдирмасликка ва келажакда етук мутахассис бўлишига олиб келади. Шунингдек бегона ғояларда ёшларни холи қилади.

Бу бир фикр. 

Рақобат  сифатни яхшилашга олиб келади. 

Hech nima topilmadi.