Hurmatli foydalanuvchilar! Portal faoliyati bo'yicha texnik nosozliklar yuzasidan 1242 aloqa markaziga murojaat qilishingizni so'raymiz.

Тадбиркорлик

Holati: Muhokamada   Toifasi: Savol

SUNNATILLAYEV QUDRATILLA MIRVASIL O‘G‘LI
2019.01.25 04:51:51

 

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасига

 

Сизга олдиндан минатдорчилик билдирган холда қуйидаги саволга ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман.

Хозирги кунда Президентимиз томонидан тадбиркорликка кенг йўллар очиб берилаяпти, бу жуда қувонарлик воқеа деб биламан.

Мен Тошкент вилоятида уй-жой биноси сотиб олиш режам бор. Бу ерда мен чорвачилик билан шуғулланиб 800-1000 бош қўй ва 20-30 бош қора мол боқиш билан шуғулланишни режалаштирдим. Агар турар жойим кичиклик қилса, ижарага нотурар жой олиб фойдаланмоқчи бўлиб турибман. Шу уй хўжалигимда етиштирилган қўй ва қора молларни тирик ҳолда сотаман.

Савол қуйидагича:

Шу олган даромадим маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, томонидан берилган, менга тегишли ер участкамда етиштирилганлигини тасдиқловчи хужжат олсам фаолиятим қонуний бўладими?

Мен шу фаолият билан шуғулланиш учун қонунда белгиланган бошқа тартиб борми?

Агарда мен шуғулланмоқчи бўлган фаолиятим расмийлаштирилиши лозим бўлсада, мен томондан расмийлаштирмаган ёки рўйхатга турмаган тақдиримда, менга нисбатан қандай ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилиши мумкин?

    

Мен ушбу савол бўйича солиқ инспекцияси ходимларига оғзаки мурожатларимда аниқ жавоб ололмаганлигим сабабли, Сиздан тўлақонли жавоб олиш умидидаман.

 

Ҳурмат билан                               Суннатуллаев Қудратилла

VAXOBOV KOMIL QIYOMOVICH
2019.12.27 09:56:18

menn vaqtinchali guvoxnomamni yopib quymoqchman