Налогообложение дехканских рынков и торговых комплексов

Holati: Yangi   Toifasi: Savol

MURATOV DJALOLIDDIN KADIROVICH
2019.03.05 12:47:56

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш” қоидаларининг 38-бандига мувофоиқ, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган савдо комплексларига бозорлар учун белгиланган солиқ солиш тартиби татбиқ этилади. Бозорларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари эса Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 384-387-моддалари билан тартибга солинади. Мазкур Кодекснинг 387-моддасига мувофиқ, Бозорлар даромадларининг умумий суммасидан 50 фоизи бозорлар жойлашган жойдаги тегишли маҳаллий бюджетларга белгиланган тартибда йўналтирилади ва Бозорларнинг ушбу Кодекс 385 ва 386-моддаларида кўрсатилган даромадларидан ушбу Кодексда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилмайди. O RIKZOR SAVDO KOMPLEKSI MCHJ ягона таъсисчиси Тошкент шахар хокимияти хисобланади. Тошкент шахар хокимининг 2018 йил 16 ноябрдаги 1637-сонли қарорига асосан ташкил этилган "Муниципал активларни бошқариш маркази" давлат унитар корхонасига савдо комплексининг мулкини бошқариш ва мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган.

Ҳозирги кунда жамият даромадларига солиқ ва мажбурий ажратмаларининг умумий юки 55% ташкил этмоқда. Тушумларнинг қолган 45% иш ҳақи, хавфсизлик масалалари (қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги), коммунал харажатлар, жорий таъмирлаш, асосий воситаларнинг амортизацияси ва бошқа харажатларни қоплашга йўналтирилади. Қўшимча солиқлар савдо комплекси фаолиятига жиддий салбий таъсир кўрсатиб, махаллий бюджетнинг йирик солиқ тўловчиси мақомининг йўқолишига олиб келади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, O RIKZOR SAVDO KOMPLEKSI MCHJ (СТИР 301543613) юридик шахсларнинг ер ва мол-мулкига солинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланадими ёки йўқми? Аниқлик киритиб беришингизни сўраймиз. 

Hech nima topilmadi.