Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун юборилган аризанинг ҳолати

Holat: Muhokamada   Toifasi: Savol

XAMDAMOV ULUGBEK ALISHEROVICH
2019.04.15 04:30:42

Мен 15.01.2019 йилда (15:45) my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун 4567260-сонли ариза юборганман. Менинг мурожаатим бўйича 28.02.2019 йилда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин деб топилганлиги маълум қилингандан сўнг 01.03.2019 йилда 1.013.650 сўм миқдорида бир марталик йиғимни банк орқали тўладим (инвойс рақами: 51373498281963).

Бироқ, ариза берганимга 3 ой бўлган бўлса ҳам бугунги кунга қадар менинг мурожаатим ҳалигача кўриб чиқилмади.

Сиздан менинг 4567260-сонли мурожаатимни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон Қарорида белгилаб қўйилганидек қисқа вақтда кўриб чиқилишини таъминлашингизни сўрайман.

 

Ариза рақами: 4567260

Хизмат номи: Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун ариза юбориш

Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

Берилган сана: 15.01.2019 15:45

Охирги ўзгартириш киритилган сана: 01.03.2019 12:56

Холати: Қайта юборилди

Ҳозирги амал: Ҳоким қарори

Ҳозирги вақтда амал бажармоқда: Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

SIDIKOVA FOTIMAXON BOSITXONOVNA
2019.05.22 08:13:37

Узбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун ариза жунатган эдим, энди туловни амалга оширишим керак лекин туловни амалга ошириш учун инвойс ракамини олиш имкони булмаяпти нима килишим керак