Hurmatli foydalanuvchilar! Portal faoliyati bo'yicha texnik nosozliklar yuzasidan 1242 aloqa markaziga murojaat qilishingizni so'raymiz.

Жарқўрғон туманидаги “Бобур” маҳалласини бўлиш ва ушбу маҳалла  ҳудудида жойлашган Какайди ҳарбий гарнизонидаги ҳарбий шаҳарчада янги маҳалла тузиш, ном бериш ва унинг чегараларини белгилаш тўғрисида

Holati: Yangi   Toifasi: Taklif

SATTAROV OTABEK XAITOVICH
2019.06.13 09:13:34

Жарқўрғон туманидаги “Бобур” маҳалласини бўлиш ва ушбу маҳалла  ҳудудида жойлашган Какайди ҳарбий гарнизонидаги ҳарбий шаҳарчада янги маҳалла тузиш, ном бериш ва унинг чегараларини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазилар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 8-банди талабларидан келиб чиқиб, Какайди гарнизонининг 2019 йил 2 майдаги №1205-сонли хати ҳамда Фуқароларнинг ўзи ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жарқўрғон туман Кенгашининг             2019 йил 7 майдаги №07-сонли йиғилиш баёнини кўриб чиқиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Какайди гарнизонининг 2019 йил 2 майдаги №1205-сонли хати ҳамда Фуқароларнинг ўзи ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жарқўрғон туман Кенгашининг 2019 йил 7 майдаги №07-сонли йиғилиш баёни инобатга олинсин.

2. Тумандаги “Бобур” маҳалласини бўлиш ва ушбу маҳалла  ҳудудида жойлашган Какайди ҳарбий гарнизонидаги ҳарбий шаҳарчада янги маҳалла тузиш, ном бериш ва унинг чегараларини белгилаш тўғрисидаги билдирилган таклифлар маъқуллансин.

3. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Ш.Муродқулов) янги тузилаётган маҳалла чегаралари чизмалари ва тавсифини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган вазифаларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига ижросини таъминласин.

4. Туман ҳокимининг вилоят комиссияси хулосасига мувофиқ янги ташкил этилаётган маҳаллага ном бериш бўйича тайёрланган таклифлари

2

кўриб чиқилиши учун халқ депутатлари туман Кенгашига киритилсин.

5. Мазкур қарор ижроси бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Рахматов, туман ҳокими ўринбосарлари Ж.Шапулатов, А.Раджабов, Фуқароларнинг ўзи ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раиси биринчи ўринбосари (Ғ.Хўжанов), туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Ш.Муродқулов), туман Архитектура ва қурилиш бўлими (Ш.Тошпўлатов), туман молия бўлими (А.Абдусаломов)лар қонунчиликда белгиланган тартибда тузилаётган маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан боғлиқ вазифаларнинг ижросини таъминласинлар.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Рахматов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими                                                         З.Давлатов

Hech nima topilmadi.