Название документа
Избоскан туманида 2018 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 Назад к списку
Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Андижанской области
РазработчикХокимият г. Андижан Андижанской области
Дата размещения документа2017-11-16 12:15:59
Дата завершения обсуждения2017-12-01 23:59:00
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI

ANDIJON VILOYATI
IZBOSKAN TUMANI

HOKIMINING QARORI

171200, Poytug’ sh. Naqshband ko’chasi, 19.

Тел : 312-25-15. e-mail: izboskan@andijan.uz

2017 йил «____»________ ______ К

2018 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» (Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 йил, 4-сон, 175-модда)ги Қонунининг 17-моддаси асосида, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 34-сон
333-модда)ги Низомга мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш жойларини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) мақсадида ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2017 йил 20 сентябр кунги 634-сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-, 25-моддаларини қўллаб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунининг 17-моддаси асосида иш кўриб, 2018 йилга ижтимоий ҳимояга мухтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори 1-иловага мувофиқ белгилансин, бу 629 тани ташкил этади.

Жумладан : ногиронлар учун 3.3 фоиз (332 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда 3-гуруҳ ногиронлари ишга жойлашиш бўйича талаб 17 та бўлганлиги сабабли, келгусида 315 та иш ўринларини битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олувчи битирувчилар учун 1.6 фоиз (161 киши);

14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналар ҳамда кўп болали ота-оналар учун 0.8 фоиз (81 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига
кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 0,2 фоиз (19 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0.2 фоиз (16 киши);

пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0.1 фоиз (14 киши).

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган тоифалари учун 0.06 фоиз (6 киши);

2. Шахсларни кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига, шу жумладан:

ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган аксил кўрсаткичлар хисобга олинган ҳолда ҳодимга меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

касб-ҳунар таълимига эга бўлмаган ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин 1 йил давомида шогирдлик иш жойлари ёки махсус касб-ҳунар тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш жойлари;

олий, ўрта-махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик қўшинларидан бўшатилган шахслар учун улар ўқув юртларини тамомлаганларидан
ёки бўшатилганларидан кейин 1 йил давомида уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

ёлғиз ота, ёлғиз оналар ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятларини бажариши билан бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган ҳар кандай иш жойлари каби талабларга мувофиқ бўлиши керак.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар, ижтимоий ҳимояга мухтож шахслар учун белгиланган иш жойлари бўйича барпо этилиши лозим бўлган касб
ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ажратиб ёки банд қилиб қўйсин).

4. 2018 йил учунижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган

шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаишчи комиссиятаркиби3-иловага асосан тасдиқлансин.

5. Корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

Иш берувчи календарь йил бошланишидан камида 10 кун олдин ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун белгиланган иш жойларининг умумий миқдорини камида 25 фоизи тайёр бўлишини таъминлашга, бу ҳақида Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар маълумот тақдим этиши, иш жойларининг қолган (75 фоиз) қисмини календарь йилининг биринчи чораги давомида барпо этиши (ажратиши ёки банд қилиб қўйиши) мажбурлиги ва бу ҳақида эса Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай маълумот тақдим этилиши кўрсатиб ўтилсин.

Ушбу иш жойларига ишга қабул қилинган фуқаролар ҳақида йил давомида хар ойнинг 25 санасига қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказига маълумот бериб бориш топширилсин.

Ногиронлар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдоридан ортиқча ногиронлар учун иш жойларини барпо этган иш берувчилар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексида белгиланган тартибда солиқ солиш
бўйича имтиёзларга эга бўлишлиги таъкидлаб ўтилсин.

6. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилот, муассасанинг мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши кўрсатиб ўтилсин.

7. Бандликка кўмаклашиш маркази (М.Ашуров) бир ҳафта муддатда қарорни 1-иловасида кўрсатилган ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминласин.

8. Туман Пахтакор газетаси давлат корхонаси (А.Даминов)га ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида карорини газета саҳифаларида чоп этиш ва кенг оммага етказиш тавсия этилсин.

9. Туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи (М.Холматов)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш вазифаси юклатилсин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг
2016 йил 17 ноябрь кунидаги 947-Қ сонли қарори 2018 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ушбу қарор 2018 йил 1 январь кунидан кучга кирсин.

12. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш маркази зиммасига юклатилсин.

ТУМАН ҲОКИМИ: А.Жололов

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
12018 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш 2018 йилга ижтимоий ҳимояга мухтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори 1-иловага мувофиқ белгилансин1 йилБандликка кумаклашиш маркази, ташкилот, корхона ва муассасалар.

Ответы пользователей на опросник