Сайт админ ва модераторлари ва шунга ўхшаш ходимлари ДИҚҚАТИГА!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Статус: В обсуждении   Категория: Вопрос

YULDASHEV OTABEK MA’RUFJONOVICH
2019.01.14 07:25:17

"Саволлар ва таклифлар" бўлимини бирма-бир ўқиб чиқиб, бу бўлимда фақатгина сайт фодаланувчилари иштирок этганликларини кўрдим. Бу сайтда администратор, модератор ёки шунга ўхшаш сайт ходимлари ҳам бормикин ўзи???? Савол берасан жавоб йўқ. 2-3 та комментарийси бор жойларга кирсанг, у ерда ҳам асосий саволдаги ҳолатга тушганлар "менда ҳам шундай ҳолат" деб ёзганликларини кўрасан. Бу сайт орқали ишларим анча енгиллашади, ортиқча югур-югурдан қутуламан деган катта умид билан Электрон рақамли имзо олгандим. Афсус, талаб даражасида ишлар амалга оширилмаганлиги натижасида бу сайтдан кўнгилдагидек фойдаланиш имкони бўлмаяпти. Менимча мени бу фикрим ҳам қолганларникидай эътиборсиз қолиб кетади. Лекин аксинча бўлсачи деган умидда ушбу постни қолдираман!!!!

ABDUNABIYEV MARUF ALIMOVICH
2019.01.14 08:36:11

Отабек ака, жуда долзарб масалани кўтаргансиз. Афсус, ўзингиз мисол ёзиб  қўйганингиздек шуни қайтариб ўтмоқчиманки "Мнда ҳам шу ҳолат".

Шунча одам сайт ходимларига ишониб калит, флешка олиб  харажатлар қилган, умидвор бўлиб ўтирибди, юмушим энди осон бўлади деб, буларни эса биронта туки қилт этмайди, шунча одам ахмоқ бўлиб ўтирибмиз. Қачонгача бу ҳолат яна давом этар экан???????

XUDAYBERGANOV OZOD RO‘ZMETOVICH
2019.01.25 11:20:53

Ключ сотиб олган танишларимнинг биттаси хам ишлатиб билмади. Просто курмок бору олмок йук. Фойдаланиб булмаса нимага керак бунака "крутой" "ХАЛК УЧУН" яратилган сайтлар!?

ABDUKARIMOV AXROR ANVAR O‘G‘LI
2019.01.31 01:49:26

kim orqali malumotlarni bilsaylik buladi javobi bormikana

RO‘ZIBOYEV UMIDJON FAYZULLOYEVICH
2019.02.07 04:41:32

YOKI BULARGA HAM TANISH BILISHMIKAN A?