"Жамғариб бориладиган пенсия тизими хизматлари"дан "Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимга олиш" бўйича таклиф

Статус: Новый   Категория: Предложение

SALOHITDINOV ASLIDDIN ZAYNIYEVICH
2019.09.28 11:21:39

Ассалом алайкум!

"Жамғариб бориладиган пенсия тизими хизматлари"дан "Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимга олиш" бўйича таклифим бор эди

Ўзим "YEC" МЧЖда ҳисобчи бўлиб ишлайман.

Ходимлар биринчи марта иш жойи сифатида ишга келганда, мазкур хизматдан фойдаланаман.

Айрим ходимларга ИНПС рақам олишимда, ходимнинг паспорт маълумотлари бўйича ИНПС рақамини киритганимда, ушбу рақам бўйича бошқа кишига ИНПС рақам очилган бўлиб чиқмоқда, ва у ерда ИНПС рақам очилган, уни ШУ ЕРДАН КИРИТИШИНГИЗ МУМКИН деган мазмундаги ойна очилади. Биз эса бу рақам бошқа кишига тааллуқли эканлиги сабабли ушбу ИНПС рақамни ўзимизнинг ходимлар рўйхатига кирита олмаяпмиз.

Таклифим шундан иборат:

Ходимнинг паспорт маълумотларини киритганимда, у ерда ИНПС рақам очилган ИНПС рақам очилган, уни ШУ ЕРДАН КИРИТИШИНГИЗ МУМКИН деган мазмундаги ойнага қуйидагича ўзгартириш киритиш лозим. 

Макур рақам бўйича МАНА ШУ КИШИГА ИНПС рақам очилган, агар ушбу кишининг маълумотлари сизнинг маълумотларингиз билан фарқ қилса, ИНПС рақам олиш бўйича жараённи давом эттиринг.

мана шунда кўзланган мақсадга эриша оламиз ва ходимнинг ИНПС рақам олиш бўйича вақтини тежймиз деб ўйлайман

Эътиборингиз учун рахмат!

 

Ничего не найдено.