Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқишдаги муаммолар қачон бартараф этилади?

Статус: Новый   Категория: Вопрос

MIRZAYEV BAXTIYORJON OBOKULOVICH
2019.10.02 05:55:08

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарорининг 3-ИЛОВАсида Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ тасдиқланган.

Ушбу регламентда:

5. АРТ ни ишлаб чиқиш тартиботида:

б) муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар — АРТ (II қисм)ни ишлаб чиқишда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича ТЕХНИК ШАРТЛАРНИ тайёрлайдилар ва юборадилар.

20. Ваколатли орган АРТни ишлаб чиқиш қийматининг тўлови келиб тушгандан сўнг жойига борган ҳолда, янги қурилиш учун ажратилган ер участкасини ва қўшимча қурилиш амалга оширилаётган ер участкасини, шунингдек реконструкция қилиниши зарур бўлган объектни ўрганиб чиқади.

Ўрганиш давомида ариза берувчининг сўровномасида, ер участкаси жойлашуви режасида ёки унинг чегараларини натурага чиқариш далолатномасида, ер участкаси (объект)нинг амалдаги жойлашувини ҳисобга олувчи муҳандислик-коммуникация тармоғига уланишнинг ТЕХНИК ШАРТЛАРИДА баён этилган маълумотларни таққослаган ҳолда объект текширувдан ўтказилиб, МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИНГ УЛАНИШ НУҚТАЛАРИГАЧА ЎТКАЗИЛАДИГАН ТРАССАЛАРИ БЕЛГИЛАНАДИ.

21. АРТ (II қисм)нинг ишлаб чиқиш зарурати бўлганда, ваколатли орган электрон ўзаро боғланиш ёрдамида муҳандислик-коммуникация тармоғига уланишнинг ТЕХНИК ШАРТЛАРИНИ олиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларга тегишли сўровни юборади.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар сўров тушгандан сўнг уч иш куни мобайнида ЯИДХП орқали ваколатли органга муҳандислик-коммуникация тармоғига уланишнинг ТЕХНИК ШАРТЛАРИНИ электрон шаклда юборадилар.

деб белгилаб қўйилаган.

САВОЛ: Ишлаб чиқилган Архитектура-режалаштириш топшириғи таркибидаги муҳандислик-коммуникация тармоғига уланишнинг ТЕХНИК ШАРТЛАРИ ўрнига ТЕХНИК ХУЛОСАЛАР бериляпти. Техник хулосалар объектларни қуриш ёки реконструкция қилишда лойиҳалаштириш учун асос бўла олмайди. Буюртмачи ТЕХНИК ШАРТЛАР олиш учун яна ва яна Давлат хизматлари марказларига қайта мурожаат этишига тўғри келяпти. Бу эса яна югур-югур қўшимча яна тўлов қил дегани. Ваҳоланки техник шартлар АРТ таркибида бўлиши керак. Бу муаммо қачон ва ким томонидан ҳал этилади? Нимага энди Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқлаб қўйилган РЕГЛАМЕНТга амал қилинмайди? Ким буни назорат қилади ва ижобий ечим топиб беради?

Ничего не найдено.