"Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш" бўйича

Статус: В обсуждении   Категория: Предложение

ZAYNIYEV MUXRIDDIN MEXROJIDDIN O‘G‘LI
2020.02.02 06:18:54

"Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш" - ушбу хизматдан нега юридик шахс сифатида фойдаланиб бўлмайди? Юридик шахслар бу хизматдан яқин кунгача ўзларининг ЭРИлари орқали фойдаланиб келишаётган эди. Энди эса, "Мазкур хизматдан фойдаланиш учун сиз жисмоний шахс сифатида авторизациядан ўтишингиз лозим" деган ёзув чиқиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 26 мартдаги 238-сон қарорининг "Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ" номли  2-иловасининг 2-бандида "ЖБПТда мажбурий тарзда иштирок этишда ЖБПТда ҳисобга қўйишга мурожаатни иш берувчи беради" деб белгилаб қўйилган. Яъни, агар фуқаро бирор бир корхонада биринчи марта меҳнат фаолиятини бошламоқчи экан, унга корхона томонидан ШЖБПТ рақами очилиши лозим. Бу билан ЎзР фуқаросининг вақти ва харажатлари тежалади.

Таклифим: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 26 мартдаги 238-сон қарорининг "Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ" номли  2-иловасининг 2-банди талабларини, яъни қонун талабларини бажариш мақсадида "Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш" хизматини тез кунларда худди аввалги даврдаги каби Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталида юридик шахслар учун очиқ ва ошкора қилишингизни сўрайман.

 

SALOHITDINOV ASLIDDIN ZAYNIYEVICH
2020.02.03 10:39:31