Лицензия масаласи

Статус: Новый   Категория: Вопрос

YUSUPOVA SAYYORA KARIMOVNA
2020.02.03 09:41:04

Ассалому алайкум. Мен "YUSUF STUDY" нодавлат таълим муассасаси рахбариман. 2015 йил январь ойида Тошкент шаҳар хокимияти томонидан лицензия олганман. 5 йил ўтгандан кейин 2020 йил 11 январь куни Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни юритиш учун олинган лицензияни қайта расмийлаштириш учун 16295188-ариза билан мурожаат қилдим. Лицензияни қайта расмийлаштиришда қуйидаги муаммо бўлмоқда. Яъни биз томондан мустақил https://my.gov.uz/ сайти орқали лицензияни қайта расмийлаштиришга аризамиз Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тушмоқда. Уларнинг жавоби Биз томондан бу лицензия берилмаган деган жавоб келмоқда. Аризада оладиган ташкилот этиб Тошкент шаҳри таълим сифатини назорат қилиш бўлими деб кўрсатилган.

1-савол: Бугунги кунда лицензияни қайта расмийлаштириш учун нима қилсак мақсадга мувофиқ бўлади?

2-савол: Агар янги лицензия олишимиз учун олдин тўлаган инвойс учун пул маблағимизни қандай қайтариб оламиз?

3-савол: Ёки янгидан лицензия расмийлаштиришга ўша тўлаган инвойсни ўтказса бўладими? Биз ўтказамиз деганда мумкин эмас деган жавоб келмоқда.

Ничего не найдено.