Уважаемые пользователи! При возникновении технических проблем с порталом обращайтесь в контактный центр по номеру 1242.

Порталда шакиллантирилган электрон хужжатлар

Статус: Закрытый   Категория: Вопрос

SOTVOLDIYEVA ZAYNABXON MO‘MINOVNA
2020.02.07 10:31:05

Порталда шакиллантирилган электрон хужжатларда давлат хизматлари печати йўқлиги учун хужжатни кундириш учун олиб борилган Ташкилотлар Давлат хизматларидан печат бостириб келишни айтишмоқда, Уйда шахсий кабинетда олинган электрон хужжатларни печати йўқку. Бу борада хужжатларни қабул қилувчи Ташкилотларда тушунтириш ишлари олиб борилмаганми? 

TOPILDIYEV JAXONGIR MIRSHOXIDOVICH
2020.02.10 10:12:52

Ассалому алейкум ! Сиз кўрсатиб ўтган масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 728-сон қарорининг 26-бандида "Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатлар шаклидаги электрон давлат хизматлари кўрсатиш натижалари давлат органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатишда қоғоз манбада бериладиган ҳужжатларга тенглаштирилади." белгиланган, шунга кўра сиз Ташкилотларга печат бостирмасдан ҳам олиб боришингиз мумкин. Ташкилотлар ишонч ҳосил қилишлари учун сиздаги ҳужжатнинг QR коди орқали хужжатни текширишлари мумкин.

SOTVOLDIYEVA ZAYNABXON MO‘MINOVNA
2020.02.10 11:47:07

Ассалому алайкум QR код нималигини хам билишмаябди нотариус ёки бошка ташкилотлар давлат хизматидан печат қуйдириб келсагина хакийкий кучга эга деб кайтаришябди.

ABDULQOSIMOV ABDUMALIK IBROXIMOVICH
2020.02.10 01:51:04

QR код булса давлат хизматлари хам печат босиши тўғримикан. Бу иккиламчи стандартку. Шахсий кабинетда шакиллантирилган хужжат олиб борган ташкилотизда қонуний деб топилмаса ёки брор нарсани исботламаса. 

ASKAROV IBROKHIMJON MIRZAKBAROVICH
2020.02.10 01:59:18

Бундай муамо хам борми хали. Хужжат утмедими порталда шакиллантирилган

TOPILDIYEV JAXONGIR MIRSHOXIDOVICH
2020.02.10 05:09:21

 Қайси ташкилот қабул қилмаяпти, шу ташкилотларни рўйхатининг беринг илтимос