Muxlisa AI
(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )
-
Салом 👋
Сизга қандай ёрдам бера оламан? -
Фойдали маълумотлар
Нуфузли спорт мусобақаларига Олимпия, Паралимпия ва Осиё, Параосиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари, турли халқаро спорт мусобақалари, Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги киради. Бунда:
1. Олимпия, Паралимпия ўйинларининг нуфузи Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан белгиланади.
2. Олимпия, Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Жаҳон ёки Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи тегишли халқаро спорт федерацияси (уюшмаси) томонидан белгиланади.
3. Олимпия, Паралимпия ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионати ва кубогининг нуфузи ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади, Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи эса, ушбу спорт мусобақаларида камида 10 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади.
4. Халқаро спорт мусобақаларининг нуфузи спорт турлари бўйича тегишли халқаро спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан рўйхатга олинган халқаро спорт мусобақалари бўйича тан олинади. Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 6 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган бўлиши керак.
5. Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги нуфузи ушбу спорт мусобақаларининг халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календар режасига киритилиши билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартдаги "Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги 118-сон қарорида кўрсатилган.
Малака тоифалари Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартиботларга асосан 5 йил муддатга берилади. Ушбу муддат ўтгандан сўнг тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар ўз малака тоифаларини белгиланган тартибда қайтадан тасдиқлатиши шарт.
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” унвонига эга бўлган шахсларга малака тоифалари чекланмаган муддатга берилади.