Хизмат: Автомобилларни ҳарид қилиш учун электрон ариза бериш

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

OneID орқали кириш
Транспорт
Жисмоний шахсларга кўрсатилади
Автоматик

Хизмат тавсифи

Ушбу хизмат “GM-Uzbekistan” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автоуловларни сотиб олишни хоҳловчи жисмоний шахслар учун мўлжалланган. Электрон ариза хизматидан фойдаланишда бўлажак автоулов эгаси буюртма берилган автоуловнинг хариди учун тайёр шартномани олиб кетиши керак бўлади.

Автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун электрон ариза бериш хизматидан фойдаланиш учун ариза шаклини тегишли маълумот билан тўлдиришингиз керак. Аризада шартномани тузган диллер, транспорт воситасининг тури, модификацияси ва ранги кўрсатилган бўлиши керак.


Бундан ташқари, тизим ёрдамида автоуловларни сотиб олиш учун навбатни кузатиб бориш имконияти мавжуд.
Буюртманомани расмийлаштириш тугагандан сўнг, диллерлик вакиллари мурожаат этувчи билан боғланган ҳолда шартнома тайёрлиги ҳақида хабар берадилар.