Hujjat nomi
2017 йилда ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Xazorasp tumani hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Xazorasp tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-18 18:02:59
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-11-02 09:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ҳазорасп тумани ҳокимининг қарори

2017 йилда ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кеншгаши Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон 320 модда), “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 1995 й., 6 сон,118 модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186 сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Қоун хужжатлари тўплами 2008й., 34-сон, 33-сон модда) билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида» ги Низомга асосан, туманда ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ҳазорасп туманида 2017 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхона,ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу қарорнинг биринчи иловасида кўрсатилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ходимларнинг рўйхавти бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 350 кишини ташкил этадиган 100 фоиз миқдорида, шу жумладан;

-Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота ва ёлғиз она

ҳамда кўп болали ота оналар учун 17,1 фоиз (60 киши);

-Таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 44,5 фоиз (156 киши);

-Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 6,0 фоиз (21 киши);

-Ногиронлар учун 5,1 фоиз (18 киши);

-Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 5,1 фоиз (18 киши);

-Пенсия ёши арафасидагилар учун 9,1 фоиз (32 киши );

-Одам савдосидан жабр кўрганлар учун 2,8 фоиз (10 киши);

-Ижтимоий химояга муҳтож шаҳсларнинг бошқа тоифалари учун 10,0 фоиз (35 киши)

-2-

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, жумладан;

-ўн тўрт ёшгача бўлган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғил ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

-таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

-муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

-ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнлари тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

-бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

-жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралари кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргалиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-хунаргава малакага эга бўлмаганшахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин.

4. Ташкилотлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўича мазкур қарор ижросини бажармаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 50-моддаси талабларига мувофиқ жарима солинади.

6. Бандликга кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофоза қилиш туман маркази, бир ҳавфта муддатда ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин.

7. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан кучга кириши муносабати билан хокимнинг 2015 йил 15 ноябрдаги 1634қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри бўлган “Ҳазораспнома” газетасида эълон қилинсин.

9.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари М.Рахимов зиммасига юклатилсин.

Туман хокими: Ў.Қурбанов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ҳазорасп туманида 2017 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхона,ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансинҚарор қабул қилинган кундан ушбу илова кучга киради ва тегишли ташкилотлар томонидан бажарилиши таъминланиши зарурДоимийТуман бандликка кўмаклашиш маркази

So`rovnoma natijalari