Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Mirishkor tuman hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Mirishkor tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-19 11:32:34
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-11-03 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1) Банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида ишчи гуруҳи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2) Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларниишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш

(2-иловага мувофиқ) ходимлар сони 20 нафардан ортиқ кишини ташкил этадиган корхоналар учун жами 7 фоиз (130 киши), шундан ногиронлар учун иш ўринларинингэнгкам сонигамувофиқ3 фоиз (4 киши) миқдоридава 4 фоиз (126 киши) учун иш жойларини банд қилиб қўйиш ёки барпо этиш белгилансин.

Жумладан, умумий банд қилиб қўйилган ёки барпо этиладиган иш жойларига нисбатан:

а) ногиронлар учун 3,1 фоиз (4 киши);

б) ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 23,1 фоиз (30 киши);

в) Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини томомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 47,7 фоиз (62 киши);

г) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар шахслар учун 3,8 фоиз (5 киши);

д) пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 7,7 фоиз (10 киши);

е) Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 6,9 фоиз (9 киши);

ё) Одам савдосидан жабрланганлар учун 1,5 фоиз (2 киши);

ж) ижтимоий мухофазага мухтож иш топишда кийналадиган шахсларнинг бошка тоифалари учун 6,2 фоиз (8 киши).

3) Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

ёшлар учун, улар умум таълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи, ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

жазони ижро этиш муасасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.

4) Корхоналар, муассасаларваташкилотларйил бошлангунгача

10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида25 (йигирма беш) фоизи хажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминлаб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришни таъминласин.

5) Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг колган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш вазифаси юклатилсин.

6) Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда корхона, муассаса ва ташкилотлар учун қўйидаги имтиёзлар белгиланади:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини Туман ҳокими томонидан белгиланган микдорда ортикча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблагларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.

7) Корхона, муасcаса ва ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига 3-иловага мувофиқ ахборот бериб бориш юклатилсин.

8) Туман Бандликка кўмаклашиш марказ директори А.Сариқовга бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловаларда кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилотраҳбарлари эътиборига қуйидагилар етказилсин:

корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан иш ўринларининг банд қилиб қўйилиши;

ушбу иш ўринларига қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иш ўринларни банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаган корхона, муассаса ва ташкилотларга жарималар солиш тўғрисида ёзма ахборотни бериб бориштопширилсин.

9) Туман ҳокимининг 2015йил 28 октябрдаги Х-723/10-сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10) Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Мейлимуродов зиммасига юклатилсин.

11) Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокимининг 2016 йил
"____"_______даги _______ -сонли
қарорига 1-илова

Миришкор тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йилда банд қилиб қўйилган иш ўринларини ижросини таъминлаш бўйича
И Ш Ч ИК О М И С С И ЯТ А Р К И Б И

Т/р

Ф. И. Ш

Лавозими

1

А.Мейлимуродов

Туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорликмасалалари бўйича ўринбосари, Ишчи комиссия раиси

2

Н.Нурёғдиева

Туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ишчи комиссия раиси ўринбосари

А Ъ З О Л А Р И

3

А.Сариқов

Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори,
Ишчи комиссия раиси котиби

4

Ф.Ибрагимов

Туман ИИБ бошлиғи

5

Ж.Хўжаназаров

Туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи

6

У.Сафаров

Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

7

А.Сариқов

Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

8

Т.Қаноатов

Туман бюджетдан ташқари пенсия
жамғармаси бўлими бошлиғи

9

А.Шойимов

"Камолот" ёшлар ижтимоий харакати
туман Кенгаши раиси

10

О.Қурбонов

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси

11

Ж.Ярмамедов

Туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасни ишлаб чиқишСўров юбориш30.09.2016Туман меҳнат бўлими

So`rovnoma natijalari