Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Shaxrisabz tuman hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Shaxrisabz tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-19 11:44:43
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-11-03 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н :

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 98 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 4,5 фоиз (18 киши)

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 56,8 фоиз (61 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 4,5 фоиз (4 киши);

ногиронлар 3 фоиз (3киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 2,3 фоиз
(2 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун 1,5 фоиз (2 киши);

бошқа тоифалар учун 27,3 фоиз (8 киши) шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар 2 киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар 2 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 4 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. 2016 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш бўйича ишчи комиссия таркиби 1-иловага ва иш ўринлари банд қилинган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринларини ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар
учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун

эса — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари бўлиши керак.

4. Тумандаги корхона, муассаса ва ташкилотлар 2017 йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласинлар ҳамда бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ахборот берсинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилотлар (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида амалга ошириб, бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига йилнинг биринчи чораги тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш топширилсин.

6. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

7. “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишдпда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган корхона, ташкилот ва муассасалар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

8. Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори И.Исаевга бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

9. Шахрисабз туман ҳокимининг 2015 йил 29 сентябрдаги “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”гиХ-1924/09-сонли сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З.Халилов зиммасига юклатилсин.

11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокимининг 2016 йил ______

сентябрдаги _______ -сонли қарорига

1-илова

Шахрисабз тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йилда

банд қилиб қўйилган иш ўринларини ижросини таъминлаш бўйича

И Ш Ч ИК О М И С С И ЯТ А Р К И Б И

1.З.Халилов-Туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий

масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси

2. Ш.Рахмонова -Туман ҳокимининг ўринбосари,Хотин-қизлар

қўмитаси раиси, комиссия раиси ўринбосари

А Ъ З О Л А Р И :

3. И.Исаев-Туман бандликка кўмаклашишмаркази директори

4. А.Юлдошев-Туман Ички ишлар булими бошлиғи

5. Ф.Узоқов-Туман молия бўлими бошлиғи

6. И.Имомалиев-Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

7. А.Рустамов-Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи в.в.б

8. З.Маннонов-Туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

бўлими бошлиғи

9.Ш.Исломов-"Камолот" ёшлар ижтимоий харакати туман

кенгаши раиси

10. Б.Маматов-"Маҳалла" жамоат фонди туман бўлими раиси

11. И.Олимжонов-36-сонли туманларо ТМЭК раиси

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишсўров юбориш30.09.2016Туман меҳнат бўлими

So`rovnoma natijalari