Hujjat nomi
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-19 15:19:53
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-11-03 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9,
144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, №___, ___-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни, дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида ёзма билдиришни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, худди шунингдек камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик, –»;

олтинчи қисми санкциясидаги «мансабдор шахсларга» деган сўзлар «мансабдор шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисми санкциясидаги «мансабдор шахсларга» деган сўзлар «мансабдор шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 5, 133-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № __, ___-модда) 5-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи жумласидаги «(шўъба)» деган сўз чиқариб ташлансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12,
474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар, № __, __-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 22-модданинг еттинчи хатбошисидаги «акциялар номинал қийматининг ошиши,» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 30-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумлалар билан тўлдирилсин:

«Имтиёз даври мобайнида ишлатилмаган солиқ солишдан бўшаган маблағлар суммасм имтиёз даври тугагандан кейин бир йил мобайнида белгиланган мақсадларга йўналтирилиши мумкин. Бунда белгиланган муддатда ишлатилмаган маблағлар қолдиғи бюджетга ўтказилади.»;

3) 59-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда солиқ қарзининг суммаси ундирувни мол-мулкка қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлганганда, бироқ тўлаш муддати тугаганидан кейин бир йил мобайнида тўланмаган ҳолларда ҳам солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари қўлланилади.»;

4) 61-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Бунда солиқ қарзининг суммаси ундирувни мол-мулкка қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлганда, бироқ тўлаш муддати тугаганидан кейин бир йил мобайнида тўланмаган ҳолларда ҳам ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш чоралари қўлланилади.»;

5) 63-модданинг иккинчи қисмидаги «, якка тартибдаги тадбиркорларга эса, ўттиз кундан кечиктирмай» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

6) 126-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нотижорат ташкилотлар. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан даромадлар, шунингдек ушбу Кодекснинг 132-моддаси биринчи қисмининг 2, 3, 11, 14 ва 15-бандларида кўрсатилган даромадлар олинганда нотижорат ташкилотлар, мазкур даромадлар қисми бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди;»;

7) 132-модданинг учинчи қисми чиқариб ташлансин;

8) 135-моддада:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, ишлар, хизматлар текин асосда олинаётганда, агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади.»;

учинчи қисмининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мол-мулк, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатишни жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари;»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам) олинганда даромад заём (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам) суммасини қайтариш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаси асосида аниқланади. Даромадни аниқлашнинг худди шундай тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан паст ставкада бериладиган заёмга (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам) ҳам татбиқ этилади.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган тартибкредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бериладиган заёмларга татбиқ этилмайди.»;

9) 155-моддада:

ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг норезидентига тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмасдан даромадни тўлашушбу Кодекнинг 20-моддасига мувофиқ доимий муассасани ташкил этишга олиб келадиган фаолиятдан олинган даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг норезиденти давлат солиқ хизмати органида Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси сифатида фаолиятни амалга ошириши
ва доимий муассасаси сифатида ҳисобда турганлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган маълумотнома мавжуд бўлган тақдирдаамалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг норезидентига даромадларни тўлаш тўлов манбаида Ўзбекистон Республикасининг норезиденти томонидан тақдим этилган, чет давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган, Ўзбекистон Республикаси қайси давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартномага эга бўлса, ўша давлатда мазкур шахснинг резидентлиги борлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда ҳам, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидаларига мувофиқ тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ёки унинг пасайтирилган ставкаси қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

Даромадлар хорижий банкларга ва халқаро банклараро телекоммуникация тизимларига тўланган тақдирда, солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартнома мавжуд бўлган давлатда хорижий банкнинг ёки халқаро банклараро телекоммуникация тизимининг доимий жойлашган ери борлиги фактини тасдиқлаш, агар бундай жойлашган ер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот манбаларидаги маълумотлар билан тасдиқланган бўлса, талаб қилинмайди.»;

ўн тўртинчи, ўн бешинчи ва ўн олтинчи қисмлар чиқариб ташлансин;

ўн еттинчи – йигирманчи қисмлар тегишинча ўн тўртинчи – ўн еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ўн бешинчи қисмининг биринчи жумласидаги «ўн биринчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчи ва ўн еттинчи қисмларида» деган сўзлар «ўн биринчи ва ўн тўртинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 178-модданинг 13-бандидаги «бериладиган пул мукофоти» деган сўзлар «бериладиган пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 179-моддада:

11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11) жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар, бундан:

қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

учун мўлжалланмаган жойларни;

кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр ичида бир мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда, уй-жойларни сотишдан олинадиган даромадлар мустасно;»;

7-бандидаги «бериладиган пул мукофоти» деган сўзлар «бериладиган пул мукофоти ва совғалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 181-модданинг иккинчи қисмичиқариб ташлансин;

13) 192-модданинг тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар солиқ тўловчи даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаган бўлса, шунингдек, олдин тақдим этилган декларацияда нотўғри маълумотлар аниқланганда, давлат солиқ хизмати органи ўзидаги мавжуд маълумотлар асосида солиқ суммасини энг юқори ставка бўйича ҳисоблашга ва солиқ тўловчига тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқ суммаси тўғрисида ўн кунлик муддат ичида тўлов хабарномаси топширишга ҳақлидир. Солиқ тўловчи томонидан жами йиллик даромади тўғрисида декларация ёки тўғриланган декларация тақдим этилган тақдирда, солиқнинг якуний суммаси ушбу декларация ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.»;

14) 197-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нотижорат ташкилотлар. Ушбу модданинг биринчи қисми 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунигдек тадбиркорлик фаолияти доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотини ва ушбу Кодекснинг 199-моддаси биринчи қисми 5 бандида кўрсатилган оборотни амалга оширганда нотижорат ташкилотлари ушбу оборотлар бўйича қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланади. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди;»;

15) 254-моддада:

тўртинчи қисмининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«бошқа ер қаъридан фойдаланувчилар учун – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқаро биржада белгиланган биржа нархи бўйича, жаҳон бозорида нарх мавжуд бўлмаган тақдирда эса, фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати – белгиланган тартибда келишилган тегишли конни саноат йўсинида ўзлаштириш бўйича техник-иқтисодий асосларда назарда тутилган кавлаб олишнинг ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиқиб, уни 20 фоизга ошириш йўли билан аниқланади.»;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қийматини аниқлаш ва тижоратбоп топилма бонусини тўлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.»;

олтинчи қисми чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи қисмлар тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

олтинчи ва еттинчи қисмлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тижоратбоп топилма бонусининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олинган кундан эътиборан йигирма беш кундан кечиктирмай солиқ тўловчи томонидан тақдим этилади.

Тижоратбоп топилма бонусини тўлаш фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олинган кундан эътиборан тўқсон кундан кечиктирмай амалга оширилади.»;

16) 257-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нотижорат ташкилотлар. Нотижорат ташкилотлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчи бўлади. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш сифатида қаралмайди;»;

17) 263-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Йил мобайнида ягона солиқ тўловини тўлашга ўтаётган умумбелгиланган солиқлар тўловчилари – микрофирма ва кичик корхоналар улар томонидан умумбелгиланган солиқлар тўлаган давр учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини ягона солиқ тўловини тўлашга ўтаётган ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тақдим этади.»;

18) 265-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нотижорат ташкилотлар. Нотижорат ташкилотлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланаётган мол-мулк бўйича ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўловчилардир. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш сифатида қаралмайди;»;

19) 271-моддада:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Йил мобайнида ягона солиқ тўловини тўлашга ўтаётган умумбелгиланган солиқлар тўловчилари – микрофирма ва кичик корхоналар улар томонидан умумбелгиланган солиқлар тўлаган давр учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳисоб-китобини ягона солиқ тўловини тўлашга ўтаётган ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тақдим этади.»;

бешинчи – ўнинчи қисмлар тегишинча олтинчи – ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

20) 277-моддада:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:

«Йил мобайнида мол-мулкнинг инвентаризация қиймати ўзгарганда, мулк ҳуқуқи ўтганда ва имтиёз ҳуқуқи вужудга келганда (амал қилиши тугаганда), шунингдек ўтган солиқ даврлари учун солиқ қарзи аниқланган ҳолларда давлат солиқ хизмати органлари ўттиз кун ичида мол-мулк солиғи суммасини қайта ҳисоб-китоб қилади ҳамда солиқ тўловчига солиқ суммасини, шунингдек пеняни – вужудга келса, ва тўлов муддатини кўрсатган ҳолда янги ёки қўшимча тўлов топшириқномасини топширади.»;

ўн биринчи қисм ўн иккинчи қисм деб ҳисоблансин;

21) 279-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нотижорат ташкилотлар. Тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган тақдирда, нотижорат ташкилотлар тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилган ер участкалари бўйича ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда ер солиғи тўловчилар бўлади. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш сифатида қаралмайди;»;

22) 285-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Йил мобайнида ягона солиқ тўловини тўлашга ўтаётган умумбелгиланган солиқлар тўловчилари – микрофирма ва кичик корхоналар улар томонидан умумбелгиланган солиқлар тўлаган давр учун ер солиғининг аниқлаштирилган ҳисоб-китобини ягона солиқ тўловини тўлашга ўтаётган ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тақдим этади.»;

23) 290-модданинг учинчи қисми чиқариб ташлансин;

24) 295-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нотижорат ташкилотлар. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан даромадлар, шунингдек ушбу Кодекснинг 132-моддаси биринчи қисмининг 2, 3, 11, 14 ва 15-бандларида кўрсатилган даромадлар олинганда нотижорат ташкилотлар, мазкур даромадлар қисми бўйича ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи тўловчиси ҳисобланади. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш сифатида қаралмайди;»;

25) 296-модда қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган фойда суммасига.”;

26) 300-моддада:

қуйидаги мазмундаги олтиничи қисм билан тўлдирилсин:

«Тахмин қилинаётган соф фойдадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаси ҳисобот даври учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммасига нисбатан 10 фоиздан кўпроқ камайтирилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жорий тўловларни ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб пеня ҳисоблаган ҳолда қайта ҳисоблашга ҳақли.»;

олтинчи ва еттинчи қисмлар тегишинча еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

27) 313-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган даромад.”;

28) 317-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган даромад.”;

29) 3251-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган даромад.”;

30) 347-модданинг бешинчи қисми чиқариб ташлансин;

31) 349-моддада:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида қурилиши амалга оширилаётган объектлар бўйича қўшилган қиймат солиғи;»;

тўртинчи – ўн иккинчи хатбошилар тегишинча еттинчи – ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

32) 350-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «(шўъба)» деган сўз чиқариб ташлансин;

33) 351-моддада:

иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчилар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда қўйидаги муддатларда ёзма равишда хабардор этади:

янги ташкил этилган микрофирмалар ва кичик корхоналар – давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмасдан;

ўтган йил якунлари бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш учун белгилинган мезонларга мос келадиган умумбелгиланган солиқларни тўловчи юридик шахслар – улар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтаётган жорий ҳисобот даври биринчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай.»;

34) 352-модданинг олтинчи қисми чиқариб ташлансин;

35) 355-модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилувчи, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) текинга берувчи юридик шахслар учун – товарлар (ишлар, хизматлар)таннархи ёки уларни олиш баҳоси (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда). Бунда баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу норма экология, соғломлаштириш ҳамда ҳайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга бериладиган товарларга (ишларга, хизматларга) татбиқ этилмайди;»;

36) 375-модда олтинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб ўн икки ой ичида фаолият тугатилган ёки фаолияти уч ва ундан кўп ойга тўхтатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланади.».

4-модда. Ушбу Қонун 2017 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1....

So`rovnoma natijalari