Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Nishon tuman hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Nishon tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-19 16:21:21
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-11-03 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қ АРОРҚ И Л А М А Н:

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот, муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 131 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида шу жумладан:

ўн турт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 32 фоиз (43 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 50 фоиз (65 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 3 фоиз (4 киши);

ногиронлар учун 3 фоиз (3 киши);

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 7 фоиз (10 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий ҳарактердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 2 фоиз (3 киши);

одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 1 фоиз (1 киши);

бошқа тоифалар учун 2 фоиз (2 киши), шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар 0киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар 2 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 0киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

2. 2017 йилда банд қилиниши керак бўлганиш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида махсус ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, 2017 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учуниш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўскинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқбўлганиш ўринлари;

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

4. Тумандаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлари 2017 йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини, тайёр бўлишини ҳамда бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришни таъминласин.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учуниш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қуйиш корхона, муассаса, ташкилотлар (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мабойнида амалга ошириб, бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига йилнинг биринчи чораги тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш топширилсин.

6. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотга “Ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учуниш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учуниш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган корхона, ташкилот ва муассасалар ушбу иш ўринлариниташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

8. Тумандаги, корхона, муассаса ва ташкилотларга ҳар чоракда туман бандликка кўмаклашиш марказига 3-иловага мувофиқ ахборот бериб бориш топширилсин.

9. Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори Ф.Хайитов бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

10. Туман ҳокимининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учуниш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Х-1004/09-сонлиқарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З.Баратов зиммасига юклатилсин.

12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишСуров жунатиш30.09.2016Туман меҳнат бўлими

So`rovnoma natijalari