Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида.
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Kitob tuman hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Kitob tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-19 17:42:05
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-11-03 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

1.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпниташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотларучун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 84 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн турт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 40 фоиз ( 33 киши)

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларини давлат грантлари асосидатаълим олган битирувчилари учун45фоиз (37киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 2 фоиз (2 киши);

ногиронлар 2 фоиз (2киши);

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 1 фоиз (1 киши)

Одам савдосидан жабр кўрган фуқаролар учун 2 фоиз (2 киши)

Ижтимоий муҳофазага мухтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 7 фоиз (6 киши)миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

2.2016 йилда ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш бўйича Ишчи комиссия таркиби 1-иловага ва иш ўринлари банд қилинган корхоналар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

3.Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича атестатциядан ўтказилган хамда иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсатгичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари ;

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имкониятини берадиган, ўзгарувчан, иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги хисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари назарда тутилади.

4.Тумандаги корхоналар, муассаса ва ташкилотлар йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида25 (йигирма беш) фоизи хажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини, тайёр бўлишини хамда бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ахборот беришни таъминласин.

5.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилотлар (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида амалга ошириб, бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига йилнинг биринчи чораги тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш топширилсин.

6.Ушбу қарорни бажармаган ташкилотга “Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

7.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20-августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларинитуман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган корхона, ташкилот ва муассасалар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартномаасосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

8.Туман бандликка кўмаклашиш маркази (И.Нигматов)га бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

9.Китоб туман ҳокимининг 2015 йил 25 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Х-1165/9- сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Қобулов зиммасига юклатилсин.

11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туманҳокимининг2016 йил

Х--сонли

қарорига 1- илова

Ижтимоиймуҳофазагамуҳтожваиштопишдақийналадиганшахсларни

ишгажойлаштиришмақсадида2017йилучунишўринларинибанд

қилибқўйишбўйича ишчикомиссия

Т А Р К И Б И :

1

О.Қобулов

Туманҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси

2

Р.Ашурова

Туманҳокимининг ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси, комиссия раиси ўринбосари

А Ъ З О Л А Р И

3

И.Нигматов

Туманбандликка кўмаклашиш маркази директори

4

З.Ибрагимов

ТуманДавлат Солиқ инспекцияси бошлиғи

5

"Камолот" ёшлар ижтимоий харакати туман кенгаши раиси

6

Ж.Рахмонов

"Маҳалла" хайрия фонди туман кенгаши раиси

Низомга 2-илова

Ташкилот номи

_________________________________

Юридик манзили

_________________________________

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш

Туман (шаҳар) марказига тақдим этилади.

Ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг

10-санасига қадар

2016 йилнинг 1- чорагида ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

А Х Б О Р О Т

1.Ҳисоботйилида маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига мувофиқназарда тутилган банд қилиб қўйилган иш ўринлари сони _____ та иш ўрни, шу жумладан ногиронларни ишга жойлаштириш учун_____ та иш ўрни.

2. Банд қилиб қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилган сони:

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийнаётган шахслар тоифалари

Ҳисобот даврининг якуний ҳолатига кўра ишлаётганлар (киши)

Шундан: Ишга жойлаштирилганлар

Ҳисобот (чоракда) ойида

Йил бошидан

Жами:

Шу жумладан:

Ўн турт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар

Таълим муассасаларини тугатган ёшлар

Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар

Ногиронлар

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш марказига иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар

Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қароираг кўра тиббий ҳарактердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар

Одам савдосидан жабрланганлар учун

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бошқа тоифалари

Сафарбарлик сақируви заҳирасига киритилган шахслар

Қичиқ ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар

Ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётганлар

3.Ҳисобот даври охирида маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига мувофиқ назарда туттилган банд қилиб қўйилган иш ўринлари сони_____иш ўрни

Ташкилот раҳбари____________________

(имзо)

Кадрлар бўлими (инспектори) бошлиғи____________________

(имзо)

М.Ў

2016 йил «___»________________

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини тайёрлашСуров Жунатиш30.09.2016Туман меҳнат бўлими

So`rovnoma natijalari