Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2017 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Dexqonobod tuman hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Dexqonobod tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-20 10:23:36
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-11-04 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1.Банд килиниши керак булган иш уринлари сонини ва уларга куйиладиганталабларни белгилаш максадида ишчи гурух 1-иловага мувофик тасдиклансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш (2-иловагамувофик) ходимлар сони 20 нафардан ортик кишиниташкил этадиган корхоналар учун жами 7 фоиз ( 81 киши), шунданногиронлар учун иш уринларининг энг кам сонига мувофик 3 фоиз ( 3 киши) микдорида иш жойларини банд килиб куйиш ёки барпо этиш белгилансин.

Жумладан,умумий банд килиб куйилган ёки барпо этиладиган иш жойларига нисбатан;

а). ёлғиз ота,ёлгиз она хамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор, куп болали ота-оналаручун 12 фоиз ( 9 киши) ;

б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 57 фоиз (44 киши) ;

в) муддатли харбий хизматдан бушатилган шахслар учун9 фоиз( 3 киши);

г)ногиронлар учун 3 фоиз (3 киши) ;

д)пенсия ёшига якинлашиб колган шахслар учун 4 фоиз ( 3 киши);

е) жазони уташ муассасаларидан бушатилган шахслар учун 4 фоиз

(4 киши) ;

ё) одам савдосидан жабрланганлар учун 4 фоиз ( 2 киши) ;

ж) ижтимоий мухофозага мухтож иш топишда кийналадиган шахсларнинг бошка тоифалари учун 7 фоиз (13 киши)

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун ишуринлари ходимлар томониданузларинингмехнат мажбуриятларини тусикларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва мехнат шароитларига мувофик булишини таъминласин,

Бунда ;

ногиронлар учунсаломатлиги ва мехнатфаолиятиганисбатан куйиладиган белгиланган талаблар хисобга олинган холда мехнат вазифасинитусиксиз бажариш имкониниберувчи иш жойлари ;

ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб-хунар тайёргарлигига мувофик келувчи иш жойлари;

14 ёшга тулмаган болалари бор ёлгиз ота, ёлгиз оналарга хамда куп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва мехнат мажбуриятларини бажарилишини бирга кушиб олиб бориш имконини берувчи узгарувчан жадвалли иш жойлари;

Жазони ижро этишмуассасаларидан озод килинган ёки суд карори билан тиббий йусиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлиги хисобга олинган холдаги иш уринлари.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий мухофозага мухтож ва иш кидиришда кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд килиб куйилган иш уринлари умумий сонининг камида 25 фоизи хажмда (йигирма беш) иш уринлари банд килиб куйилишини ва тайёр булишини таъминлаб, бу тугрида туман Бандликка кумаклашиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришинитаъминласин,

5. Ижтимоий мухофозага мухтож ва иш кидиришда кийналаётган шахслар учун ишуринларининг колган кисмини банд килиб куйиш корхона, муассаса,ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаб, бу тугрида туман Бандликка кумаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш вазифаси юклатилсин.

6. Ушбу карорда белгиланган ижтимоий мухофозага мухтож ва иш топишда кийналаётган шахслар учун иш уринларини банд килиб куйиш сонидан ортикча иш уринлари ташкил этилганда корхона,ташкилот ва муассасалар учун куйидаги имтиёзлар белгиланади;

Ижтимоий мухофозагамухтож ва иш кидиришда кийналаётган шахслар учун банд килиб куйиладиган иш уринларини туман хокими томонидан белгиланган микдордан ортикча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш уринлариниташкил этишга сарфланганмаблагларнинг бир кисмини туман Бандликка кумаклашиш маркази билан тузилган шартнома бандликка кумаклашиш жамгармаси хисобидан коплаш хукукига эга булади.

7. Корхона, муассаса ва ташкилотлар хар чоракда туман Бандликкакумаклашиш марказига 3-иловага мувофик ахборот бериб бориши юклатилсин,

8. Туман Бандликка кумаклашиш маркази директории А.Холовга бир хафта муддатда мазкур карорни иловаларда курсатилганкорхона, муассаса ва ташкилот рахбарлари эътиборига куйидагилар етказилсин;

корхона, муассаса ва ташкилотлар томониданиш уринларининг банд килиб куйилиши;

ушбу иш уринларига карорнинг 2-бандида курсатилган шахсларнинг ишгажойлаштирилиши;

махаллий давлат хокимияти органларининг иш уринларини банд килиб куйиш буйича карорини бажармаган корхона, муассаса ва ташкилотларгажарималар солиш тугрисида ёзма ахборотни бериб бориш топширилсин.

9.Туман хокимининг 2015 йил “28” сентябрдагиХ-599/09 сонли карори уз кучини йукотган дебхисоблансин.

10.Мазкуркарорнинг ижросини назорот килиш туман хокиминингуринбосари К.Холиков зиммасигаюклатилсин.

11.Мазкур карор расман эълон килинган кундан эътиборан кучгакиради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишСўров юбориш30.09.2016Туман меҳнат бўлими

So`rovnoma natijalari