Hujjat nomi
Туманда тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқинди учун нархларнинг янги тарифларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati Chust tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-04-14 09:45:42
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-04-29 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Туманда тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқинди учун нархларнинг янги тарифларини белгилаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 632-модда) асосан туман ҳудудидаги қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматларини такомиллаштириш ҳамда туман ҳудудида санитария ҳолатни яхшилаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Чуст туман ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб қуйидаги тарифлар белгилансин:

аҳолига 1 кишига 1 ойга 1000 сўм;

бюджет тизимидаги ташкилот, муассасаларга 1 м3 қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш учун 12 000 сўм;

хўжалик ҳисобидаги ташкилотларга 1 м3 қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш учун 14 400 сўм.

2. Чуст тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан аҳоли пунктлари ҳудудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Чуст туман Ободонлаштириш бошқармаси (С.Хусайнов)га:

бир ой муддатда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи фуқаролар ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар билан ихтиёрийлик асосида шартномалар тузиш ҳамда кўрсатилган хизматлар тўловларини ундириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлаш;

аҳоли пунктлари ҳудудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвали асосида амалга ошириш топширилсин.

4. Туман ҳудудида жойлашган барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот, корхона раҳбарлари 15 кун муддат ичида аҳоли хонадонларидан, ташкилот, корхона ҳудудидан ҳосил бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни тасдиқланган тарифлар бўйича ташиб чиқариш юзасидан Ободонлаштириш бошқармаси билан ихтиёрийлик асосида шартнома тузилишини, шунингдек, кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишини таъминласинлар.

5. Туман давлат солиқ инспекцияси (И.Исмаилов), туман ҳокимлигининг молия бўлими (М.Ҳайдаров), туман давлат санитария-эпидемиология маркази (З.Анорқулов), туман Табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси (Т.Хонишев) Чуст туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан тумандаги барча ҚФЙ, ШФЙ, МФЙларда яшовчи фуқаролар ҳамда ташкилот, корхоналар билан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича шартномаларни тузишда, кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишида амалий ёрдам кўрсатиб борсинлар.

6. Барча тижорат банклар раҳбарларига банк мижозларидан қаттиқ маиший чиқинди ташиб чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишида амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.

7. Туман ҳокимлигининг молия бўлими (М.Ҳайдаров) туман маҳаллий бюджети ҳисобидаги ташкилот ва муассасаларнинг 2015 йил харажатлар сметасига қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни киритиш ҳамда ушбу маблағларни ўз вақтида ажратилишини таъминласин.

8. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими А.Абдулходиев

Чуст туман ҳокимининг

2015йил “___”_____даги

№ ____-сонли қарорига
илова

Чуст тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан аҳоли пунктлари ҳудудидан

чиқинди ташишнинг кунлик

РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari