Hujjat nomi
Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати ва техника хизмати тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishga tasir etishini baholashda ishtirok etishingiz mumkin.

Berilgan baholar tegishli normativ-huquqiy hujjatni ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston avtomobil transporti agentligi
Hujjat muallifiO`zbekiston avtomobil transporti agentligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-10-31 11:06:36
Baholash yakunlanishi sanasi2016-11-15 00:00:00
Hujjat ko'rinishiAmaldagi NHH
Hujjatning joriy holatiLayiha ishlab chiqilgan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ

АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ

БУЙРУҒИ

Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати ва техника

хизмати тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ буюраман:

1.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2009 йил3 мартдаги 19-сон буйруғи (рўйхат рақами 1936, 2009 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 192-модда) билан тасдиқланган Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати ва техника хизмати тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2.Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бошлиқ

В.Исмоилов

Тошкент ш.,

2016 й. «___»____________

______-сон

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлиги бошлиғининг

2016 йил «____»____________

______-сонли буйруғига

ИЛОВА

Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати ва техника

хизмати тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1.Муқаддимадан «(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 120-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2.4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига асосан, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.».

3.Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.

Меҳнат вазири А. Абдухакимов

2016 йил «____»______________

Ички ишлар вазири А. Ахмедбаев

2016 йил «____»______________

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси Д. Хидоятов

2016 йил «____»______________

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив ҳуқуқий ҳужжат (НҲҲ) лойиҳасини ишлаб чиқишНизомни ишлаб чиқиш31.10.2016 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
2НҲҲни Ягона порталда муҳокама ўтказиш учун жойлаштиришЯгона порталда НҲҲ лойиҳасини ва жадвални жойлаштириш31.10.2016 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
3НҲҲ ни муҳокама қилишНҲҲ ни муҳокама қилиш31.10.2016й. - 15.11.2016 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Ягона порталда муҳокама иштирокчилари
4Таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган холда НҲҲ лойиҳасини қайта ишлашИнобатга олинган қўшимчаларни умумлаштириш, НҲҲ лойиҳасини қайта ишлаш ва қайта ишланган лойиҳани Ягона порталда жойлаштириш15.11.2016 й. - 17.11.2016 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
5НҲҲ лойиҳасини алоқадор вазирлик, идоралар билан келишишНҲҲ лойиҳасини келишиш учун алоқадор вазирлик ва идораларга юбориш17.11.2016й. - 25.11.2016й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар
6Вазирлик ва идораларнинг таклифларини НҲҲ лойиҳасига киритишАлоқадор вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида НҲҲни қайта ишлаш25.11.2016 й. - 30.11.2016 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси
7НҲҲ бўйича қарор қабул қилишНҲҲ бўйича қарор қабул қилиш01.12.2016й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
8НҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритишНҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритиш02.12.2016 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

So`rovnoma natijalari