Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-04-14 10:04:39
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-04-29 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатига ўзгартиришкиритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида"ги 2012 йил 10 сентябрдаги ПҚ-1816-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 16 июлдаги 40, 67, 7, 01-02/8-16-сонли қарори (рўйхат разами 2500, 2013 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 33-сон, 443-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарлари рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан сўнг кучга киради.

Иқтисодиёт вазири Г. Саидова

Тошкент ш.,

2015 йил «___»____________

__________________ - сон

Молия вазири Р. Азимов

Тошкент ш.,

2015 йил «___»____________

__________________ - сон

Ташқи иқтисодий

алоқалар, ивестициялар

ва савдо вазири Э. Ганиев

Тошкент ш.,

2015 йил «___»____________

__________________ - сон

Давлат божхона

қўмитаси раиси З. Дусанов

Тошкент ш.,

2015 йил «___»____________

__________________ - сон

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги ва

Давлат божхона қўмитасининг

2015 йил «____» ___________

______________-сонли қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатига киритилаётган ўзгартириш

ТИФ ТН бўйича 96-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

9601, 9602 00 000**, (желатин капсулаларидан ташқари **),

9603 10 000-9603 40, 9603 90-9606 29 000 0, 9607 11 000 0-

9607 19 000 0,

9608-9609 90,

9613 10 000 0-

9613 80 000 0,

9614 00-9617 00 00, 9619

Турли тайёр буюмлар

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari