Hujjat nomi
Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSamarqand viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-11-07 13:53:46
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-11-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

БУЛУНҒУР ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб
қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги Қонуннинг 17-моддаси, (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон) “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 25-моддаси, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил , 29-30 сон), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом” га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2017 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида ҳамда туман ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

1. Туман худудида жойлашган, ишлаётган ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан ортиқ бўлган корхона, ташкилот, муассасаларда 2017 йилда ижтимоий химояга мухтож, иш топишда қийналадиган ва мехнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдори, шу жумладан:
- ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга хамда кўп болали ота-оналарга 34,2% (175 киши)
- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларини давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларга 45,4 % (231 киши)
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга 8,2% (39 киши)
- ногиронларга ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган қолган шахсларга 2,9% (18 киши)
- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсинда мажбурлов чораларига тортилган шахсларга 4,6% (25 киши)
- одам савдосидан жабрланганларга 1,9%(12 киши) этиб белгилансин.
2. Корхона, ташкилот ва муассасалар рахбарлари ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қорори билан тасдикланган “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофик белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб кўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
3.Ушбу қарор ижроси бажарилмаган такдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.
4.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдикланган “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган микдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
5. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ф.Ашуров) бир хафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот рахбарларига етказсин хамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
6. Маркур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2015 йил 26 сентябрдаги 921-Қ-сонли “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги карори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
7.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М.Исмоилов зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Туман ҳокими Х.Худжаёров

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1муҳокамадан сўнг қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилган ҳолда қабул қилишбутун ҳудуд давомида 20Булунғур туман Бандликка кўмаклашиш маркази

So`rovnoma natijalari