Hujjat nomi
2017 йилда Сирдарё вилояти ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-11-07 14:43:33
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-11-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

2017 йилда Сирдарё вилояти ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 339-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддаси,“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ қарор қиламан:

1. Сирдарё вилояти ҳудудида 2017 йил давомида амал қиладиган:

вилоят Давлат солиқ бошқармаси ва Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, Сирдарё вилояти ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхати 1-иловага;

вилоят Давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ва Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, Сирдарё вилояти туманлари ва шаҳарлари бўйича кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари 2017 йил 1 ноябргача 2018 йил учун ваколатли вилоят ташкилотлари билан келишилган, ўз ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича таклифларини тайёрласинлар ва 10 ноябргача вилоят ҳокимлигига тақдим этсинлар.

3. Вилоят ҳокими ўринбосари Б.Бўронов 2017 йил 1 декабргача туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари тақдим этган 2018 йил учун кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаларини белгиланган тартибда вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланишини ташкиллаштирсин.

4. Ушбу қарор маҳаллий ҳокимликларнинг расмий нашрида эълон қилинсин.

5. Мазкур қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради.

6. Ушбу қарор кучга кирган кундан эътиборан Сирдарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 7 октябрдаги 315-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари ушбу қарорни “Ягона дарча” марказларида кўринарли жойларда, вилоят ҳокимлиги муассислигидаги вилоят “Компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Бурханов) маҳаллий ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминласин.

8. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Б. Бўронов зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими О. Ашурматов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Сирдарё вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасидан ўтказиш.Қарор лойиҳаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасидан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.2016 йил 27 ноябргачаБ.Бўронов, М.Каримов

So`rovnoma natijalari