Hujjat nomi
Бухоро шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти – автобуслардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuхoro viloyati hokimligi
Hujjat muallifiBuхoro viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-11-08 10:47:44
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-11-23 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. 2016 йил 1 декабрдан бошлаб Бухоро шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти-автобусларда йўловчилар томонидан йўл кира ҳақини тўлашда пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган жетонлар ҳам тўлов воситаси сифатида қабул қилинсин.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Ахмедова Альбина Нематовна 2016-11-08 16:41:34
Хорошая идея! Думаю, что жителям Бухары будет удобно расплачиваться таким образом за проезд.
Nabiyev Fayzullo Narzulloevich 2016-11-08 19:00:50
Канийди ахолига шу турдаги шароитлар купрок ташкил килинса

2. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бўлими (Ф.Амонов) 2016 йил 1 декабрга қадар:

“Avto aholi trans servis” масъулияти чекланган жамияти билан биргаликда Бухоро шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти-автобусларда йўл кира ҳақини пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида ташкил этиш, унинг ҳаракатини назоратга олиш тартиби тўғрисидаги ҳужжатни ишлаб чиқиш ва расмийлаштиришни таъминласин;

“Avto aholi trans servis” масъулияти чекланган жамияти томонидан махсус жетонларни сотиб олиш учун “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмасининг “Тошкент зарбхонаси”га буюртма бериш ҳамда жетонларни санайдиган махсус машина-аппаратларини харид қилишда кўмаклашсин.

3. Бухоро шаҳар ҳокими В.Ўринов “Avto aholi trans servis” масъулияти чекланган жамиятига жетонларни сотилишини ташкил этиш учун шаҳар ҳудудида махсус сотув шахобчаларини ўрнатиш учун ер майдонларини ажратсин.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Rizayev Baxtiyer Kayumdjonovich 2016-11-09 10:35:23
4. Сотув шахобчаларининг йўловчи ташувчи жамоат транспорти-автобуслар қатнови якунлангунга қадар фаолият юритиши таъминлансин.
Rizayev Baxtiyer Kayumdjonovich 2016-11-09 10:38:29
4. Сотув шахобчаларининг йўловчи ташувчи жамоат транспорти-автобуслар қатнови якунлангунга қадар фаолият юритиши таъминлансин.

4. Марказий банк вилоят бош бошқармаси (Ш.Астанов)га Бухоро шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти-автобусларда йўл ҳақи сифатида махсус жетонлардан фойдаланишни ташкил қилиш учун “Avto aholi trans servis” масъулияти чекланган жамиятига имтиёзли кредит маблағларини ажратиш тавсия қилинсин.

5. Бухоро вилоят телерадиокомпанияси (Б.Саидов)га Бухоро шаҳрида аҳолига қулайлик яратиб бериш мақсадида йўловчи ташувчи жамоат транспорти-автобусларда йўл кира ҳақини пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида ташкил этилаётганлиги тўғрисида ижтимоий дастурлар тайёрлаш ва уларни эфирга узатиш тавсия этилсин.

6. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бўлими (Ф.Амонов), Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси (Х.Холбоев), Бухоро шаҳар транспорт департаменти (Ш.Шодиев) Бухоро шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти-автобусларда жетонлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш устидан назоратни олиб борсинлар.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Атаев ва М.Ғойиров зиммаларига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Бухоро шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти – автобуслардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисидаМажбурий30.11.2016“Avto aholi trans servis” ва Марказий банк вилоят бош бошқармаси

So`rovnoma natijalari