Hujjat nomi
Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида қарор
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-11-14 16:58:28
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-11-29 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар -
юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарор қилади:

1. Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур қарор 2017 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика кенгаши раиси Ш.Мирзиёев

Назорат қилувчи органлар фаолиятини

мувофиқлаштирувчи Республика кенгашнинг 2016 йил “___” ______даги
__-cон қарорига 1-илова

Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги “Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-1503-сон, 1998 йил 19 ноябрдаги “Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида”ги ПФ-2114-сон, 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4725-сон ҳамда 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон фармонлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш), Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда - вилоят комиссиялари), туман ва шаҳар ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда - туман комиссиялари), назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда назорат қилувчи органлар) хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахсларфаолиятида текширишларни ташкил этиш ва ўтказишда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари
ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қиладилар.

2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги,“Судлар тўғрисида”ги қонунлари ҳамда кредит битимларида назарда тутилган масалалар, қўзғатилган жиноят ишлари доирасида, шунингдек, норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари ва ваколатхоналари, тугатилаётган, бюджет ва жамоат ташкилотлари, хўжалик бошқаруви органлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштиришга татбиқ этилмайди.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва уларнинг таърифлари қўлланилади:

хўжалик юритувчи субъект - белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда даромад олиш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар;

назорат қилувчи органлар - хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирликлар ва идоралар;

текшириш - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши;

режали текшириш - Кенгаш тасдиқлаган текширишлар режа-жадвалига асосан ўтказиладиган текшириш;

комплекс текшириш - белгиланган муддатда икки ёки ундан ортиқ назорат қилувчи органлар томонидан амалга ошириладиган текшириш;

молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) - солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия, молия,
статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш;

режадан ташқари қисқа муддатли текшириш - назорат қилувчи органлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида фақатгина Кенгаш рухсатига асосан бир иш куни давомида ўтказиладиган текшириш, (кейинги ўринларда – қисқа муддатли текшириш);

назорат тартибида текшириш - хўжалик юритувчи субъектларнинг илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этиши устидан назорат қилувчи органлар амалга оширадиган текшириш.

4. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш, жумладан текширишга рухсат бериш, рад этиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ёки айрим масалаларга қўшимча аниқлик киритган ҳолда қайта мурожаат этиш, текширишлар режа-жадвалига ўзгартириш киритиш, текшириш муддатини ўзгартириш, узайтириш, текширишларга бошқа назорат қилувчи органларнинг иштирокини қўшиш ҳамда текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар бўйича қарорлар тегишлича Кенгаш раиси (унинг ўринбосарлари) ёки ушбу Низомда назарда тутилган ваколатлар доирасида вилоят комиссиялари раислари томонидан имзоланадиган қарор ёки хат шаклида расмийлаштирилади.Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлисларида кўриб чиқилган масалалар юзасидан қабул қилинадиган ҳужжатлар қарор шаклида, Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари мажлислари оралиғида тезкор кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан ҳужжатлар хат шаклида расмийлаштирилади.

5. Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказиладиган текширишлар муддати 30 календарь кундан ошмаслиги керак. Алоҳида ҳолларда Кенгаш қарори билан бу муддат кўпи билан
30 календарь кунга узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари - кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас.

Молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишларни ўтказиш муддати 10 календарь кунидан иборат.

Алоҳида ҳолларда асосли сабабларга кўра (текшириш ўтказиш тўғрисидагибуйруқ ижроси суд томонидан тўхтатилганда, корхона раҳбарининг текширишда иштирок эта олмаслиги, текширишга зарур ҳужжатлар тақдим эта олмаслиги ёки текширувчи мансабдор шахсни текширишда иштирок этиши мумкин бўлмаган ва бошқа ҳолларда) текшириш Кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари томонидан вақтинча тўхтатилиши мумкин. Бунда текшириш ўтказиш муддатини ҳисоблаш ҳам тўхтатилади.

6. Текширишларни мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланувчи раҳбарлар, масъул ходимлар ишлаб чиқилаётган текширишлар режа-жадвали лойиҳасидаги ахборотларнинг махфийлиги ва ушбу ахборотдан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши учун шахсан жавоб берадилар.

7. Тегишли асослар мавжуд бўлганда (хўжалик юритувчи субъектлар раҳбари ва ушбу субъектнинг текширишда иштирок этиши лозим бўлган соҳавий мутахассислари йўқлиги ёки бошқа асосли сабаблар) текшириш муддатини ўзгартириш ёки ушбу Низомнинг 5-банди учинчи хатбошида белгиланган асосларга кўра текшириш муддатини тўхтатиб туриш Кенгаш қарори (хати) асосида, текширишларни ўтказиш ёки уларда айрим назорат қилувчи органлар иштирок этиши имкони бўлмаганлиги сабабли уларни бирмунча кейинги муддатларга кўчириш вилоят комиссиялари қарори (хати) асосида амалга оширилади.

8. Тасдиқланган режа-жадвалга киритилган ёки Кенгаш томонидан қисқа муддатли текширишга рухсат берилган хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текширишга тегишли назорат қилувчи органнинг юқори ташкилоти раҳбарининг буйруғига асосан ушбу назорат қилувчи орган ва унинг таркибий бўлинмаларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган ходимлари жалб этилиши мумкин.

Тасдиқланган режа-жадвалга киритилган ёки Кенгаш томонидан қисқа муддатли текширишга рухсат берилган назорат қилувчи орган ўз ваколати доирасида ушбу текширишга бошқа назорат қилувчи орган мутахассисларини жалб этиши мумкин.

Назорат қилувчи органларнинг юқори ташкилотлари текширишлар режа-жадвалига киритилган ёки Кенгаш томонидан рухсат берилган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказиладиган текширишларни амалга оширишни ўзларининг қуйи бўлинмаларига топширишга ҳақли.

Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек, улар ҳудудида фаолиятни амалга оширадиган тадбиркорлик субъектларини текширишлар фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлар доирасида ўтказилади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишлар фақатгина сўнгги тафтишдан кейинги, лекин беш календарь йилдан ошмаган даврни қамраб олади.

9. Назорат қилувчи органлар режали текшириш ҳақида текширишни ўтказиш бошланиши белгиланган муддатдан камида ўттиз календарь кун олдин хўжалик юритувчи субъектни текширишдан ўтказиш муддати ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Хўжалик юритувчи субъектлар уларда ўтказилаётган текшириш ҳақидаги ва улар фаолиятини текширишга рухсат олган назорат қилувчи органларнинг номи тўғрисидаги ахборотни Кенгаш ёки унинг ҳудудий комиссиясиишчи органларидан ёзма шаклда ёки ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда бепул олишга ҳақлидирлар.

10. Ўтказилган текшириш натижаларига рози бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар низоли масалаларга аниқлик киритиш учун назорат қилувчи органларнинг юқори ташкилотларига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Низоли масалаларга назорат қилувчи органлар юқори ташкилотларинингбуйруқлари асосидаКенгаш ёки унинг ҳудудий комиссиялари билан қўшимча равишда келишмасдан туриб, фақат хўжалик юритувчи субъектларнинг
мурожаатларида кўрсатилган масалалар юзасидангина бир ойдан ошмаган муддатда аниқлик киритадилар.

11. Ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари томонидан бошқа туман (шаҳар)ларда рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар, уларнинг ишлаб чиқариш жойлари, савдо шохобчалари ва хизмат кўрсатиш (иш бажариш) жойлари қаерда жойлашганидан қатъи назар, такрорийликни истисно этган ҳолда, тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган жойдаги тегишли солиқ органлари билан бир вақтда ўтказилади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмалари (филиаллари) фаолиятини режали текширишлар, улар қайси юридик шахс таркибига кирса, шу юридик шахсда ўтказиладиган текширишлар доирасида амалга оширилади.

[ izohlar (5) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Qosimov Umid m 2016-11-18 10:49:49
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармонининг 3-банди иккинчи хатбошига мувофиқ, Қиска муддатли текширув жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ ўтказилиши белгиланган. Шу сабабли мазкур Низом лойиҳасининг 3-банди саккинзинчи хатбошисидаги "Кенгаш рухсатига" деган сўзларни "Кенгаш қарорига" деган сўзларга алмаштириш лозим.
Qabul qilinmadi 2016-11-23 15:50:30
Инобатга олинмади. Кенгаш қарори текширишга рад этиш тўғрисида ҳам қабул қилиниши мумкинлиги сабабли ушбу хатбошида "Кенгаш рухсатига" сўзларини қолдириш мақсадга мувофиқ.
Qosimov Umid m 2016-11-18 10:50:11
2. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, тегишли органлар томонидан қабул қилинадиган қарор, фармойиш ва буйруқлар бажарилиши мажбурий бўлган ҳуқуқий ҳужжатлар (ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар) ҳисобланиши, "хат" кўринишида ёзиладиган ёзишмалар ҳуқуқий ҳужжатлар бўла олмаслиги сабабли, мазкур Низомнинг 4-бандининг биринчи жумласидан "ёки хат шаклида" деган сўзларни чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ. мазкур банднинг иккинчи жумласини мазкур таклифга мувофиқлаштириш мақсадга мувофиқ.
Qabul qilindi 2016-11-23 15:50:41
Инобатга олинди.
Qosimov Umid m 2016-11-18 10:50:31
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонининг 2-бандининг учинчи хатбошида текшириш муддатини узайтиришнинг алоҳида ҳоллари белгиланмаганлиги сабабли, Мазкур Низом лойиҳасининг 5-банди учинчи хатбошисини чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.
Qabul qilindi 2016-11-23 15:51:07
Қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонининг 2-бандининг учинчи хатбошиси талабларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳанинг 5-банди иккинчи хатбошига тегишли ўзгартириш киритилди. Шу билан бирга, лойиҳасининг 5-банди учинчи хатбошисида текшириш муддати суд қарори ва бошқа асосларга кўра тўхтатилиши тартиби белгиланган бўлиб, ушбу меъёр Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонининг 4-банди иккинчи хатбошига асосан киритилган бўлиб, Фармоннинг 2-банди учинчи хатбошидаги режали текшири муддати тўғрисидаги меъёрдан фарқ қилади.
Qosimov Umid m 2016-11-18 10:50:47
4. Низом лойиҳсининг 7-бандини юқорида берилган таклифлар асосида қайта кўриб чиқиш лозим.
Qabul qilindi 2016-11-23 15:51:21
Инобатга олинди.
Qosimov Umid m 2016-11-18 10:51:03
5. Низом лойиҳасининг 8-банди биринчи ва иккинчи хатбошидаги "Кенгаш томонидан" деган сўзлар "Кенгаш қарорига мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштириш лозим.
Qabul qilindi 2016-11-23 15:51:28
Инобатга олинди.

2-боб. Режали текширишлар

12. Тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишлар режа-жадвали лойиҳаси 1-иловадаги тартиб ва муддатларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштирилган режа-жадвалларини шакллантириш тамойиллари тўғрисидаги тасдиқланган қоидаларига қатъиян мувофиқ ҳолда амалга оширади.

13. Назорат қилувчи органларнинг марказий аппарати текшириш режалаштирилаётган йилдан олдинги йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда ўз назорати остидаги хўжалик юритувчи субъектларининг аниқ рўйхатларини уларнинг манзили, тўлиқ номи, идентификация рақами, режали текшириш даврийлигини кўрсатган ҳолда электроншаклда Кенгаш ишчи органига такдим этишлари лозим.

14. Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари фаолиятини режали текширишлар тўрт йилда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда, бошқа тадбиркорлик субъектларини режали текширишлар эса - уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда амалга оширилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали текширишлар, молия-хўжалик фаолиятини текширишлардан ташқари, қоидага кўра, комплекс текширишлар кўринишида амалга оширилади.

Хусусий банк ва молия институтлари фаолиятини режали текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан беш йилда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда амалга оширилади.

Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган дастлабки уч йил давомида режали солиқ текширишларидан ўтказилмайди (акцизли товарларни ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш, шунингдек бюджет ва марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ текширишлар бундан мустасно).

Акцизли товарларни ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек кичик бизнес субъектларининг бюджет ва марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб дастлабки икки йил давомида режали солиқ текширишларидан ўтказилмайди.

15. Йиллик текширишлар режа-жадвали лойиҳасига ёки тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига чораклик ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар 2-иловага, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тўғрисидаги таклифлар 2а-иловага мувофиқ камерал назорат натижасида аниқланган қоидабузарликлар кўрсатилган ҳолда тақдим этилиши шарт.

16. Йиллик текширишлар режа-жадвалини ишлаб чиқишда назорат қилувчи органлар томонидан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштирилган режа-жадвалларини шакллантириш тамойиллари тўғрисидаги тасдиқланган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, текширишларнинг режа-жадвали лойиҳасига киритиш учун тегишли таклифлар қуйидагича тақдим этилади:

Кенгаш ишчи органига - назорат қилувчи органларнинг марказий аппарати томонидан текшириладиган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича;

вилоят комиссияларининг ишчи органларига - назорат қилувчи органларнинг вилоят ва туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан текшириладиган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича.

Назорат қилувчи органлар ёки уларнинг бўлинмалари томонидан Кенгаш ёки вилоят ҳудудий комиссиялари ишчи органларига мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган муддатлардан кейин тақдим этилган ёки ушбу Низомнинг
2 ва 2а-иловасида белгиланган шаклга мос равишда тақдим этилмаган таклифлар кўриб чиқилмайди.

17. Назорат қилувчи органларнинг таклифлари асосида Кенгаш ишчи органи томонидан йиллик текширишлар режа-жадвали лойиҳаси ишлаб чиқилади ва Кенгаш қарори билан тасдиқланади.

Бунда хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги ҳолларда текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритилмайди:

хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш тегишли назорат қилувчи органнинг ваколатига кирмайдиган бўлса;

хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштирилган режа-жадвалларини шакллантиришнинг тамойиллари тўғрисидаги тасдиқланган қоидалар шартларига риоя этилмаган бўлса;

хўжалик юритувчи субъектлар тугатилган ёки тугатиш жараёнида бўлса, шунингдек улар банкрот деб эълон қилинган бўлса;

уларнинг режа-жадвалга киритилиши қонун ҳужжатларига, Кенгаш қабул қилган қарорларга ва ушбу Низомнинг 14-бандига зид бўлса.

Хўжалик юритувчи субъектда йил давомида бир мартадан ортиқ режали текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.

18. Текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритиш учун тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш режа-жадвал лойиҳасини ишлаб чиқишнинг барча босқичларида Кенгашнинг ва унинг вилоят комиссиялари ишчи органлари томонидан назорат қилувчи органлар вакиллари иштирокида амалга оширилади.

19. Назорат қилувчи органлар ушбу Низомнинг 14-17-бандларидагиталабларга биноан жорий йил учун тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритиш мумкин.

Ушбу таклифларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Кенгаш қарори билан тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига чораклик ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Тасдиқланган текширишлар режа-жадвалидаги хўжалик юритувчи субъектда ўтказилиши белгиланган комплекс текширишда иштироки назарда тутилмаган назорат қилувчи органлар ушбу субъект томонидан қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосидаги мурожаатига биноан Кенгаш қарорига мувофиқ қўшилиши мумкин.

Тасдиқланган текширишлар режа-жадвалидаги субъектнинг юридик манзили режали текшириш муддатига қадар бошқа ҳудудга ўзгарганда ушбу субъектда текшириш ўтказишни режалаштирган назорат органи ҳудудий бўлинмалари субъектнинг янги манзилидаги ушбу назорат органининг ҳудудий бўлинмаларига хат юборади ва улар томонидан режали текшириш ўтказилади.

Текширишлар режа-жадвали лойиҳасини ишлаб чиқиш Кенгаш ва вилоят ҳудудий комиссиялари ишчи органлари томонидан “Текширишларни мувофиқлаштириш” автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Тасдиқланган текширишлар режа-жадвали Кенгашнинг ва назорат қилувчи органларнинг расмий сайтларига жойлаштирилади ҳамда матбуотда чоп этиб борилади.

3-боб. Режадан ташқари текширишлар

20. Режадан ташқари текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан қуйидаги асослар мавжуд бўлган ҳолларда:

юридик шахсларнинг тугатилаётганида, бунда текширишлар тугатувчининг ёки юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг билдириши асосида ўтказилади;

назорат қилувчи органга жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида фақатгина Кенгаш рухсатига асосан қисқа муддатли текшириш шаклида амалга оширилиши мумкин.

21. Назорат қилувчи органларга хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида қонунчилик талаблари бузилганлиги ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ушбу назорат қилувчи органлар томонидан дастлаб ўрганиб чиқилади.

Бунда мурожаатнинг аноним эмаслиги, унда баён этилган масалаларни ўрганиш ушбу назорат қилувчи орган ваколатига тегишли эканлиги, мурожаатда қайд этилган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар манбаси ва уларни текшириш давомида ўрганиш имкони мавжудлиги, қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйилган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсатаётганлиги ўрганиб чиқилади.

Ўрганиш натижасига кўра мурожаатдаги ҳолатларга фақатгина текшириш ўтказиш йўли билан аниқлик киритиш мумкин деб топилганда назорат қилувчи органнинг марказий аппарати Кенгашга, ҳудудий бўлинмалари эса вилоят комиссияларига қисқа муддатли текшириш ўтказишга рухсат бериш сўралаётган хўжалик юритувчи субъектнинг номи ёки текширилиши лозим бўлган шохобчаси (шохобчалари), унинг идентификация рақами, манзили, фаолият тури, ушбу субъект томонидан талаблари бузилган қонун ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни ва текшириш ўтказиш мўлжалланган муддатни кўрсатган ҳолда қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисида хат юборади.

Шунингдек, назорат қилувчи органларнинг қуйи тузилмалари ўзларининг марказий аппарати орқали юқоридаги маълумотларни тўлиқ кўрсатган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларда қисқа муддатли текшириш ўтказишга рухсат бериш тўғрисида Кенгашга мурожаат қилиши мумкин.

Мурожаатга текширишда ўрганилиши лозим бўлган масалалар бўйича унификациялашган назорат саволномаси асосида ишлаб чиқилиб, назорат органи раҳбари тасдиқлаган текшириш дастури илова қилиниши шарт.

22. Назорат қилувчи органларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисидаги мурожаатининг асослилиги, текшириш дастурининг назорат қилувчи орган зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқлиги Кенгаш ва унинг вилоят комиссиялари ишчи органлари томонидан, заруратга қараб назорат қилувчи органлар билан биргаликда, ўрганиб чиқилади.

Ўрганиш натижаларига кўра қисқа муддатли текшириш ўтказиш тўғрисидаги мурожаатлар бўйича Кенгашнинг вилоят комиссияси ишчи органи томонидан қисқа муддатли текширишга рухсат бериш, рад этиш,аниқланган камчиликларни бартараф этиш ёки айрим масалаларга қўшимча аниқлик киритган ҳолда қайта мурожаат этиш тўғрисидаги таклифлар мурожаатлар келиб тушгандан кейин бир ҳафта муддатда тайёрланади ва тайёрланган таклифлар вилоят ҳудудий комиссияси раиси ёки унинг ўринбосарига имзога киритилади.

Таклифлар вилоят ҳудудий комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари имзолангандан кейин вилоят ҳудудий комиссияси ишчи органи томонидан икки иш куни давомида қисқа муддатли текшириш ўтказишга рад этиш,аниқланган камчиликларни бартараф этиш ёки айрим масалаларга қўшимча аниқлик киритган ҳолда қайта мурожаат этиш тўғрисидаги хат вилоят ҳудудий комиссияси раиси ёки унинг ўринбосарига имзолангандан кейин бир иш кунидатекширишга рухсат сўраб мурожаат қилган назорат қилувчи органга юборилади.

Ўрганиш натижаларига вилоят ҳудудий комиссияси томонидан қисқа муддатли текширишга рухсат бериш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда ушбу масала бўйича хат вилоят ҳудудий комиссияси раиси ёки унинг ўринбосарига имзолангандан кейин бир иш кунида Кенгашга юборилади.

23. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида қисқа муддатли текширишларга рухсат бериш масаласи вилоят комиссиялари ёки назорат қилувчи органларнинг марказий аппарати мурожаатлари асосида фақат Кенгаш ишчи органи томонидан кўриб чиқилади.

24. Қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисидаги мурожаат ёки текшириш дастури белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ёҳуд қонун ҳужжатларида белгиланган асослар мурожаатда тўлиқ кўрсатилмаган ҳолларда Кенгаш ишчи органи мурожаат келиб тушган кундан бир ҳафта муддатда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ёки айрим масалаларга қўшимча аниқлик киритган ҳолда қайта мурожаат этиш учун уларни тегишли назорат қилувчи орган ёки ҳудудий комиссияга Кенгаш котиби имзоси билан қайтариши мумкин.

25. Кенгаш ишчи органи томонидан қисқа муддатли текширишга рухсат бериш тўғрисидаги мурожаат юзасидан текширишга рухсат бериш ёки уни ўтказишни рад этиш ҳақидаги таклиф мурожаат келиб тушган кундан эътиборан икки ҳафтадан кечиктирмай тайёрланади ва тегишлича Кенгаш раиси ёки унинг ўринбосарларига имзога киритилади ҳамда имзолангандан кейин Кенгаш ишчи органи томонидан бир иш кунида тегишлича назорат қилувчи органга ёки вилоят ҳудудий комиссиясига юборилади.

Хўжалик юритувчи субъект фаолиятида қисқа муддатли текширишга рухсат берилган тақдирда текшириш дастури Кенгаш ишчи органи томонидан келишилиб, унга кешилган кун санаси қайд этилади ва Кенгаш котиби томонидан имзоланади.

Кенгаш томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида бевосита қисқа муддатли текширишга рухсат берилмасдан, ушбу мурожаатлар тегишли назорат қилувчи органларнинг хатлари асосида кўриб чиқилади.

26. Юқори назорат қилувчи органлар ўзларининг ҳудудий бўлинмаларига хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қисқа муддатли текшириш ҳақидаги топшириқларни уларни ўтказиш бўйича фақатгина Кенгаш рухсати бўлган тақдирдагина юборадилар.

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Qosimov Umid m 2016-11-18 10:51:22
6. Низом лойиҳасининг 20-банди учинчи хатбошидаги "Кенгаш рухсатига" деган сўзлар "Кенгаш қарорига" деган сўзлар билан алмаштириш лозим.
Qabul qilinmadi 2016-11-23 15:51:48
Инобатга олинмади. Кенгаш қарори текширишга рад этиш тўғрисида ҳам қабул қилиниши мумкинлиги сабабли ушбу хатбошида "Кенгаш рухсатига" сўзларини қолдириш мақсадга мувофиқ.
Qosimov Umid m 2016-11-18 10:51:32
7. Низом лойиҳасининг 25-бандидаги "таклиф" деган сўз "қарор" деган сўз билан алмаштириш лозим.
Qabul qilinmadi 2016-11-23 15:51:58
Қабул қилинмади. Бунда фақат Кенгаш ишчи органи томонидан таклиф тайёрланиши тартиби белгиланган.
Qosimov Umid m 2016-11-18 10:51:46
8. Низом лойиҳасининг 26-бандидаги "Кенгаш рухсати" деган сўзлар "Кенгаш қарори" деган сўз билан алмаштирилиши лозим.
Qabul qilinmadi 2016-11-23 15:52:13
Инобатга олинмади. Кенгаш қарори текширишга рад этиш тўғрисида ҳам қабул қилиниши мумкинлиги сабабли ушбу хатбошида "Кенгаш рухсати" сўзларини қолдириш мақсадга мувофиқ.

4-боб. Назорат тартибида текширишлар

27. Назорат тартибида текширишларни ўтказиш назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ўзлари илгари ўтказган текшириш натижалари бўйича фақат далолатнома (маълумотнома, кўрсатма)да белгиланган ҳолатлар бўйича ва муддатларда ёки хўжалик юритувчи субъект мурожаатига асосан ундан олдинроқ муддатларда, бир иш куни давомида назорат қилувчи органнинг буйруғи асосида Кенгаш ёки унинг вилоят комиссияси қўшимча қарорисиз амалга оширилади.

Хўжалик юритувчи субъект текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома (маълумотнома, кўрсатма)да белгиланган муддатларда назорат тартибида текширишлар ўтказишга рози бўлмаса, хўжалик юритувчи субъект ёки назорат қилувчи органнинг мурожаатлари асосида назорат тартибидаги текшириш муддати Кенгаш ёки вилоят комиссияларининг қарорлари билан белгиланади. Бунда ўтказилган текшириш натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома, кўрсатма) назорат тартибида текшириш ўтказиш зарурлиги учун асос бўлади.

5-боб. Текширишларни ўтказиш тартиби

28. Назорат қилувчи органлар текширишни тасдиқланган текширишлар режа-жадвали ёки Кенгашнинг қисқа муддатли текширишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги қарори, назорат қилувчи орган раҳбарининг (ўринбосари) буйруғи ҳамда текшириш дастурига мувофиқ амалга оширади.

Текширишда назорат қилувчи органнинг ваколатлари ва текшириш дастурида белгиланган масалалар доирасидан четга чиқилмаслиги лозим.

Назорат қилувчи органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғида текшириладиган субъект номи, унинг идентификация рақами, текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби, текшириладиган давр, текшириш ўтказиш муддати ва текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат номи, рақами ва санаси кўрсатилади. Бир иш куни давомида ўтказиладиган қисқа муддатли текширишларни ўтказиш тўғрисидаги буйруқларда текшириладиган давр кўрсатилмайди.

29. Текширувчи мансабдор шахслар текшириш бошланишидан олдин хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарини (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда - текширишда бевосита иштирок этган шахсни) текшириш мақсади билан таништиради, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномасини кўрсатади, шунингдек, текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатлар (текширишлар режа-жадвалидан кўчирма ёки Кенгашнинг қисқа муддатли текшириш ўтказиш тўғрисидаги қарори, назорат қилувчи органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текшириш дастури) нусхаларини тилхат олинган ҳолда хўжалик юритувчи субъект раҳбарига (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда - текширишда бевосита иштирок этган шахсга) топширади.

30. Текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси текширилаётган хўжалик юритувчи субъектга тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.

Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширишни бекор қилиш учун асос бўлмайди.

Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва текширилаётган хўжалик юритувчи субъект имзолайдиган далолатнома тузилади. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект мазкур далолатномани имзолашдан бош тортганда, далолатномага текширувчи томонидан тегишли ёзув киритилади. Бу ҳолда далолатнома имзоланган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.

31. Текширувчи мансабдор шахслар текшириш ўтказишни бошлашдан олдин, нақд пул тушумларига тааллуқли масалалар юзасидан қисқа муддатли текшириш ўтказилаётганида хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилган “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”га тегишли ёзувларни белгиланган тартибда киритиши шарт.

Техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли тўлдирилади. Бунда текширишларни рўйхатга олиш китобининг қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмайди.

Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”нинг тўлдирилган шакли (қоғоз шакли тўлдирилганда – электрон шакли тўлдирилмаганлиги сабаби) ёки китоб тақдим этилмаганда - уни тақдим этилмаганлиги тўғрисида текширувчи томонидан тегишли ёзув киритилади.

32. Текшириш билан хўжалик юритувчи субъектнинг бевосита текшириш ўтказиш йилидан олдинги тўрт календарь, молия-хўжалик фаолияти бўйича текширишда беш календарь йилдан кўп бўлмаган фаолияти қамраб олиниши мумкин. Бунда:

текшириш ўтказилаётган календарь йил даврларини текширилиши мумкин;

текширишни ўтказаётган назорат қилувчи орган томонидан илгари текширилган масалалар бўйича қайта текшириш ўтказилмайди.

Мазкур банднинг қоидалари қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган текширишларга татбиқ этилмайди.

33. Режали текшириш бошлангандан кейин текширишда иштирок этиши лозим бўлган мансабдор шахс касаллиги туфайли иштирок эта олмаса ёки талаб этилган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда текшириш назорат қилувчи органнинг буйруғи асосида тўхтатилиб, назорат қилувчи органнинг асосланган мурожаати асосида текширишнинг қолган муддати Кенгаш қарори билан бошқа вақтга кўчирилиши мумкин.

34. Хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказиладиган режали текширишни субъект рўйхатдан ўтган манзилда ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда (биноси, компьютер ва стол, стул мавжуд эмаслиги) хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсларини бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари билан ушбу субъект рўйхатдан ўтган ҳудуддаги давлат солиқ инспекцияси биносига таклиф этилган ҳолда ўтказиш мумкин.

35. Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан, зарур ҳолларда эса - аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги ёзма кўрсатма билан ҳам расмийлаштирилади. Текшириш далолатнома (маълумотнома, кўрсатма)си камида икки нусхада тузилади.

Текшириш далолатномаси (маълумотнома, кўрсатма)нинг нусхалари назорат қилувчи органнинг текшириш ўтказаётган мансабдор шахси (шахслари) ва хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда - текширишда бевосита иштирок этган шахсга) томонидан имзоланади ва бир нусхаси хўжалик юритувчи субъект раҳбарига (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда - текширишда бевосита иштирок этган шахсга) уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйдириб топширилади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади.

Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома, кўрсатма)ни олишдан ва (ёки) уни имзолашдан бош тортганда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси бу ҳақда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага, кўрсатмага) тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади.

Бу ҳолда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома, кўрсатма)нинг бир нусхаси бир иш куни давомида хўжалик юритувчи субъектга почта орқали буюртма хат билан юборилади.

Текшириш натижалари тўғрисида далолатнома (маълумотнома, кўрсатма) назорат қилувчи органнинг ички идоравий ҳужжати билан белгиланган тартибда рўйхатга олиб борилади.

36. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида амалга оширилиши, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан ўзининг мижозига унда давлат солиқ хизмати органлари томонидан улар ўртасида тузилган шартнома мавжуд бўлган ҳолларда текшириш ўтказиш вақтида солиқ маслаҳатлари бўйича хизматлар кўрсатилиши мумкин.

Юқорида кўрсатилган бирлашмалар вакиллари ёки солиқ маслаҳатчиларини текширишда иштирокини таъминлаш хўжалик юритувчи субъектлар ташаббуси билан амалга оширилиши лозим.

Текширишга жалб этилган бирлашмалар вакиллари ёки солиқ маслаҳатчилари текшириш жараёнида фақатгина хўжалик юритувчи субъектларга ҳуқуқий маслаҳат беришлари мумкин, улар томонидан назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларга талаблар қўйиши тақиқланади.

37. Назорат қилувчи органлар асосли сабабларга кўра текшириш ўтказиш имкони бўлмаган ёки зарурати қолмаган (тугатилганлиги сабабли молия-хўжалик фаолияти юзасидан якуний текшириш ўтказилган, жиноят иши юзасидан текширилган, банкрот деб эътироф этилган, бошқа субъектга қўшилган, фаолият юритмаётган, текшириш даврида текшириладиган объект мавжуд бўлмаган) хўжалик юритувчи субъектларни текшириш белгиланган муддатлардан олдинроқ режа-жадвалдан чиқариш тўғрисидаги таклифларни Кенгаш ҳудудий комиссиялари ёки назорат қилувчи органларнинг марказий аппарати орқали Кенгашга киритиб борадилар.

38. Назорат тартибида текширишлар ушбу Низомнинг 28-банди учинчи хатбошида белгиланган тартибда расмийлаштирилган буйруқ асосида, 29-34-бандларида белгиланган тартибда ўтказилади ва натижалари 35-бандида белгиланган тартибда далолатнома билан расмийлаштирилади.

6-боб. Назорат қилувчи органларнинг кенгаш (вилоят комиссиялари)назорат вазифалари

39.Назорат қилувчи органлар зиммаларига қонун ҳужжатлари билан юклатилган айрим назорат вазифаларини 3-иловада назарда тутилган ҳолларда Кенгаш билан қўшимча равишда келишувсиз амалга оширади.

40. Назорат қилувчи органлар томонидан Кенгаш билан қўшимча равишда келишувсиз амалга ошириладиган назорат тадбирлари назорат қилувчи орган раҳбари ёки ўринбосарининг буйруғи ҳамда тасдиқланган дастур асосида амалга оширилиб, натижаси бўйича икки нусхада далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирилади ва унингбир нусхаси санани кўрсатган ҳолда назорат тадбири ўтказилган хўжалик юритувчи субъектга топширилади.

41. Назорат қилувчи органлар томонидан мазкур бўлимга мувофиқ ўтказилган назорат тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар тегишлича йил (чорак) якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Кенгаш ишчи органига тақдим этилиб, улар текширишлар тўғрисидаги даврий маълумотларга киритилмайди.

7-боб. Текширишларни ўтказилиши мониторинги

42. Текширишлар режа-жадвалига риоя этилиши мониторингини Кенгаш ва унинг вилоят, туман комиссияларининг ишчи органлари олиб борадилар, улар Кенгашнинг барча даражадаги ҳудудий комиссияларининг жойлардаги назорат қилувчи органлар билан ўзаро доимий алоқасини таъминлайдилар ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилган текширишлар тўғрисидаги ахборотларни “Текширишларни мувофиқлаштириш” автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотлар базасига киритган ҳолда ойма-ой таҳлил қилиб борадилар.

43. Назорат қилувчи органларнинг марказий аппаратлари Кенгаш ишчи органига, ҳудудий бўлинмалари тегишлича туман ва вилоят комиссияларига йилнинг ҳар чорагида ўтказилган текширишлар тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 4-иловасида белгиланган шакл ва муддатларда тақдим этадилар.

Туман комиссиялари бу маълумотларни умумлаштиради ва уларни вилоят комиссиясига, вилоят комиссиялари эса Кенгаш ишчи органига тақдим этадилар.

Назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳар ойнинг 3-санасигача улар томонидан ўтган ойда ўтказилган текширишларнинг бошланган ва тугалланган санаси, самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни тегишлича Кенгаш, вилоят ва туман комиссияларининг ишчи органларига компьютер маълумотлар базасига киритиш учун ёзма ёки электрон шаклда махсус дастурий маҳсул орқали тақдим этиб борадилар.

Ўтказилган қисқа муддатли текшириш якунлари тўғрисидаги маълумотлар текширишда аниқланган ҳолатлар юзасидан назорат қилувчи орган ваколати доирасида чора кўриш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин 10 кунлик муддат ичида тегишлича Кенгаш, вилоят ва туман комиссияларининг ишчи органларига маълумот тақдим этилади.

44. Кенгаш, вилоят ва туман комиссиялари томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти ноқонуний текширилганлиги аниқланган тақдирда тегишли чоралар кўриш учун бу ҳақда прокуратура органларига хабар қилади.

8-боб. Жавобгарлик

45. Кенгаш ва ҳудудий комиссиялари ишчи органларининг ходимлари, шунингдек, назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари ушбу Низом талабларига риоя этилиши, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича ахборотларнинг махфийлиги ва ишлаб чиқилаётган ахборотдан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши, ўз ваколатлари ва назорат соҳаси доирасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текширишлар ўтказганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардирлар.

Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик
юритувчи субъектлар – юридик шахслар
фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва
ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-илова

Назорат қилувчи органларнинг Кенгаш (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз амалга ошириладиган назорат функциялари

РЎЙХАТИ

Назорат қилувчи органлар томонидан Кенгаш (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз назорат функциялари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

солиқ ва бошқа ваколатли органлар томонидан ишончли маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда тегишли рухсатномаларсиз ишлаб чиқарилган ёки сотилаётган, акциз маркалари бўлмаган ёки қалбакилаштирилиши алкоголли
ва тамаки маҳсулотларини қонун билан белгиланган тартибда тезкор олиб қўйилишини амалга ошириш. Бунда хўжалик юритувчи субъектда кейинги текширишлар белгиланган тартибда Кенгаш билан келишилиши керак;

сифатсиз ва/ёки контрафакт маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тўғрисида ишончли маълумотлар мавжуд бўлганидагина лицензия битими талабларига мувофиқ бундай маҳсулот сотилишига йўл қўймаслик мақсадида Дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Фармацевтик инспекцияси томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳамда сотилаётган дори воситалари устидан назоратни амалга ошириш.

Кенгаш билан келишилган объектларда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология хизмати ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказиладиган тупроқ, оқава ва ер устидаги сувларини ифлослантирувчи ҳамда ташлама манбалар мониторинги;

“Давархитектқурилишназорат” органлари билан қурилиш буюртмачилари ўртасида, шунингдек буюртмачилар билан пудрат қурилиш ташкилотлари ўртасида шартномалар мавжуд бўлган ҳолларда амалга ошириладиган қурилиш ишлари сифатининг қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, республика стандартларига, давлат стандартлари ва техник шартларга мувофиқлигини назорат қилиш;

“Ўздавдонинспекция” ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналарда мавжуд дон ҳамда буғдой унидан намуна олиш йўли билан уларнинг намлиги, ифлослиги, донли аралашмалар кўрсаткичлари ва дон зараркунандалари билан зарарланишини таҳлил қилиш;

корхоналар қонун хужжатларида белгиланган тартибда тегишли рўйхатдан ўтказувчи органларнинг қабул қилган қарорлари асосида тугатилганда ёки давлат реестридан чиқарилганда;

адлия органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш бўйича кўрсатадиган ҳуқуқий ёрдам, бунда ҳуқуқий ёрдам доирасида бошқа хўжалик субъектларда текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди, адлия органлари ҳар чоракда Кенгаш ва тегишли ҳудудий комиссияларга амалга оширилган ишлар тўғрисида Кенгаш ишчи органи билан келишилган шакл ва муддатларда маълумотлар тақдим этадилар;

“Ўзстандарт” агентлиги ёки унинг топшириғига кўра махсус ваколатли шахс (эксперт-аудитор) томонидан зарурат туғилганда (синовлар, сертификатлашлар сифатсиз ўтказилгани, носоз ускуналардан, малакасиз мутахассислардан фойдаланилгани ва ҳоказолар тўғрисида қўшимча маълумотлар келиб тушганда) “Ўзстандарт” агентлигида аккредитацияланган ва лицензия олган синов лабораториялари (марказлари) лицензия келишувларининг шартларига риоя қилиши устидан амалга ошириладиган назорат;

Кенгаш билан келишилган объектларда “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси томонидан доимий равишда бириктирилган ва уларда жойлашган инспекторлари томонидан саноат ва радиация хавфсизлигига, ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир талабларга риоя этилиши ҳамда хавфли юклар ва портловчи моддаларни ташиш хавфсизлиги ҳолати юзасидан амалга ошириладиган назорат;

Кенгаш билан келишилган “Ўзбекэнерго” ДАКнинг объектларида “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг доимий равишда бириктирилган бош техник инспекторлари томонидан ишларни хавфсиз юритилиши юзасидан амалга ошириладиган назорат;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан табиий, техноген, террорчилик-қўпорувчилик тусидаги фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ва улардан ҳимоя қилиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
13 декабрдаги 528-122 ва 2002 йил 4 июндаги 195-38-сон қарорлари билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ, вазирлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг кўрсатмалари асосида объектларда фуқаролик ҳимояси талабларига риоя этиш масалалари бўйича тадбирларнинг ташкил этилиши юзасидан амалга ошириладиган назорат;

Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналарда Молия вазирлиги ҳузурида барпо этилган давлат жамғармалари маблағларидан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ масалалар бўйича назоратнинг (текширишларнинг) амалга оширилиши, бунда мазкур текширишлар бевосита корхоналарда Молия вазири тасдиқлаган режалар ва буйруқларга биноан амалга оширилади;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (Жамғарма)нинг маблағларини назорат қилиш ва ишлатиш инспекцияси томонидан Жамғармани бошқариш кенгаши билан келишган ҳолда, Жамғармадан маблағ ажратилган хўжалик юритувчи субъектларда Жамғармадан ажратиладиган маблағлардан қонуний, мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан назоратнинг амалга оширилиши;

тижорат банклари томонидан банк билан қурилиш буюртмачилари, шунингдек банк билан молияловчи тараф ўртасидаги шартномаларга мувофиқ ҳукумат кафолати билан берилган марказлаштирилган маблағлардан (шу жумладан кредитлар) мақсадли фойдаланиш, қурилиш муддатларига, ажратилган маблағларни қайтариш ва улардан фойдаланиш учун тўловларни амалга оширишмуддатларига риоя этилиши юзасидан ўтказиладиган назорат, бажарилган ишларнинг назорат ўлчовларини ўтказиш;

Республика санитария-эпидемиология назорати маркази ёки ҳудудий санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан тегишли буйруқлар асосида сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган, истеъмолчиларни водопровод суви билан таъминлайдиган, оқава сувларни чиқариб ташлайдиган хўжалик юритувчи субъектларда намуналар танлаб олиш йўли билан сут ва сут маҳсулотлари, водопровод суви ва оқава сувлар ҳар ойда лабораторияларда тадқиқ этилганда, ун ва ош тузи ишлаб чиқарадиган корхоналарда I навли буғдой уни ҳамда ош тузи, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ошхоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан тайёрланаётган таомлар, ошхоналардаги технологик жиҳозлар, ходимларнинг махсус кийимлари ва қўлларидан намуналар танлаб олиш йўли билан ҳар чоракда кўпи билан бир маротаба лабораторияларда таҳлил этилганда, шунингдек қонун ҳужжатларига кўра тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларида тиббий кўрикдан ўтиш дафтарчаларининг мавжудлиги олти ойда кўпи билан бир маротаба мониторингдан ўтказилганда;

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ғалладан бўшаган майдонларда сомонни, дарахт барги хазонларини ва бошқа турдаги чиқиндиларни ёқишни, дарахтларни ноқонуний арралашни, очиқ оловни қўллаган ҳолда битум эритишни ва ихтиофауна заҳираларини ноқонуний овлашни бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган тезкор назорат тадбирлари ўтказилиши;

Давлат резервларини бошқариш қўмитаси томонидан давлат резервлари жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларида назорат вазифаларининг амалга оширилиши;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Бошдавкарантин” томонидан республика ҳудудини чет эл мамлакатларидан карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар кириб келишидан муҳофаза қилиш, карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларни локаллаштириш ҳамда тугатишни ташкил этиш, шунингдек улар кириб келишининг олдини олиш, белгиланган қоидаларга риоя қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва ишлатиш чоғида ўсимликлар карантини бўйича тадбирларни амалга оширишга доир назорат вазифаларининг амалга оширилиши;

“Ўзсувназорат” Республика сув инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан сувдан фойдаланувчиларнинг ирригация тизимлари бошқармалари билан тузган сувдан фойдаланиш шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга риоя қилишлари устидан назоратнинг амалга оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл харакати хавфсизлиги хизмати, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳудудий органлари томонидан мулкчилик шаклидан қатъи назар барча автотранспорт корхоналарида (юридик шахсларда), шу жумладан, йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи корхоналарда бир йилда кўпи билан бир марта ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва профилактик тадбирлар ўтказиш устидан (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) назорат ўтказилганда;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларда ерлардан мақсадли фойдаланилиши, ижара шартномаси бўйича мажбуриятларга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги экинларини (ғўза, дон ва бошқалар) экиш бўйича ўрнатилган талабларга риоя этилиши назорати амалга оширилганда;

“Давархитектқурилиш” қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциясида рўйхатдан ўтказилмаган қурилиш объектларида тўсқинликсиз бўлиш ва субъектнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан қисқа муддатли инспекторлик текширишларини кейинчалик Кенгаш ҳудудий комиссияларини бир кун муддатда хабардор қилган ҳолда амалга ошириш, якка тартибдаги уй-жой қурилиши бундан мустасно;

“Ўздавнефтгазинспекция”, “Саноатгеоконтехназорат” ва Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Кенгаш билан келишилган рўйхатга мувофиқ автомобилларга сиқилган ва суюлтирилган газ қуйиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида технологик жараён талаблари, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан бир йилда бир марта, бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда назорат тадбирлари амалга оширилганда.

Мазкур рўйхатда кўзда тутилган назорат тадбирларининг ўтказилиши, еттинчи хатбоши бундан мустасно, 10 календарь кунини ташкил этади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Qosimov Umid m 2016-11-18 10:49:16
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармонининг 3-банди иккинчи хатбошига мувофиқ, Қиска муддатли текширув жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ ўтказилиши белгиланган. Шу сабабли мазкур Низом лойиҳасининг 3-банди саккинзинчи хатбошисидаги "Кенгаш рухсатига" деган сўзларни "Кенгаш қарорига" деган сўзларга алмаштириш лозим.
Qabul qilinmadi 2016-11-23 15:52:31
Инобатга олинмади. Кенгаш қарори текширишга рад этиш тўғрисида ҳам қабул қилиниши мумкинлиги сабабли ушбу хатбошида "Кенгаш рухсатига" сўзларини қолдириш мақсадга мувофиқ.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини

мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2016 йил “___” ______даги
__-cон қарорига 2-илова

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг ўз кучинийўқотган қарорлари рўйхати

1. Кенгашнинг 2006 йил 13 февралдаги 1-сон мажлиси баёни, 9-банд (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 168-модда).

2. Кенгашнинг 2010 йил 24 февралдаги 01-сон қарори (рўйхат рақами 1573-1, 2010 йил 17 март), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 10-11-сон, 81-модда).

3. Кенгашнинг 2010 йил 29 декабрдаги 3-сон мажлиси баёни, 20-банд (рўйхат рақами 1573-2, 2011 йил 14 февраль), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 67-модда).

4. Кенгашнинг 2011 йил 11 апрелдаги 1-сон мажлис баёни, 14-банд (рўйхат рақами 1573-3, 2011 йил 23 май), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 212-модда).

5. Кенгашнинг 2011 йил 19 декабрдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 1573-4, 2011 йил 30 декабрь), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 573-модда).

6. Кенгашнинг 2012 йил 25 июндаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 1573-5, 2012 йил 6 июль), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 307-модда).

7. Кенгашнинг 2013 йил 20 апрелдаги 01-сон қарори(рўйхат рақами 1573-6, 2012 йил 6 май), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 19-сон, 241-модда).

8. Кенгашнинг 2013 йил 30 ноябрдаги 3-сон қарори (рўйхат рақами 1573-7, 2013 йил 5 декабрь), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 644-модда).

9.Кенгашнинг 2014 йил 28 январдаги 1-сон мажлиси баёни, 29-банд (рўйхат рақами 1573-8, 2014 йил 19 февраль), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 8-сон, 85-модда).

10. Кенгашнинг 2015 йил 2 июндаги 1-сон мажлиси баёни, 2.6-банд (рўйхат рақами 1573-9, 2015 йил 18 июнь), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 321-модда).

11. Кенгашнинг 2015 йил 21 декабрдаги 2-сон сон мажлиси баёни, 13-банд (рўйхат рақами 1573-10, 2016 йил 12 январь), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 2-сон, 14-модда).

12. Кенгашнинг 2016 йил 25 майдаги 1-сон мажлиси баёни, 10-банд (рўйхат рақами 1573-11, 2016 йил 3 июнь), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 261-модда).

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Разработка проекта нормативно-правового актаРазработка проектов положений до 14.11.2016 г.Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан
2Размещение нормативно-правового акта для обсуждения на Едином порталеРазмещение на Едином портале: уведомления о проведении обсуждения, графика, проектов положений, опросного листа участников обсуждения14.11.2016 г.Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан
3Проведение обсуждения нормативно-правового актаОбсуждение проектов положений на Едином портале14.11.2016 г. -29.11.2016 г.Государственный налоговый комитет и участники обсуждения
4Доработка нормативно-правового акта согласно предложениямОбобщение предложений участников обсуждения, доработка проектов и размещение окончательной редакции на Едином портале29.11.2016 г. Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан
5Согласование проекта нормативно-правового акта с заинтересованными министерствами и ведомствамиНаправление проектов положений в соответствующие министерства и ведомства для согласования29.11.2016 г. - 30.11.2016 г.Государственный налоговый комитет, министерства и ведомства
6Внесение проекта нормативно-правового акта на утверждениеВнесение согласованных проектов в Министерство Юстиции Республики Узбекистан30.11.2016 г.Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari