Hujjat nomi
Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
×Hurmatli foydalanuvchi!

Siz qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishga tasir etishini baholashda ishtirok etishingiz mumkin.

Berilgan baholar tegishli normativ-huquqiy hujjatni ishlab chiquvchilar — davlat va xo’jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan ko’rib chiqilishi shart.

Hujjat turiYo`riqnoma
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston avtomobil transporti agentligi
Hujjat muallifiO`zbekiston avtomobil transporti agentligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-11-18 17:18:36
Baholash yakunlanishi sanasi2016-12-05 00:00:00
Hujjat ko'rinishiAmaldagi NHH
Hujjatning joriy holatiBaholash yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИАГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ

БУЙРУҒИ

Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил10 мартдаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон автомобильва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги низомга ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агенлиги бошлиғининг 2014 йил 10 ноябрдаги 28-cон (рўйхат рақами 2630, 2014 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 596-модда) буйруғи билан тасдиқланган “Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га ўзгартиришлар ва қўшимча иловага мувофиқ киритилсин .

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бошлиқ

В. Исмаилов

Тошкент,

201_йил ____________,

_____-сон

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлиги бошлиғининг

2016 йил “____”____________

______-сон буйруғига

ИЛОВА

Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидагийўриқноманинг11-бандда:

тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги “2000 йил 11 декабрдаги 472-сонли” деган сўзлар, “2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги матиндаги янги хатбоши киритилсин:

“Йўловчиларни ташиш хавфсизлигини ва транспорт воситаларини доимий равишда техник соз холатда бўлишини таъминлашда талабгорнинг ўз балансида техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш базаси ва транспорт воситаларини сақлаш учун ҳудуди бўлган тақдирда, ушбу бандда белгиланган мажбурий шартлар учун тўпланган баллари 1,25 коэффицентига кўпайтирилади.”.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2014 йил 9 декабрда 2630-сон билан рўйхатга олинган“Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқонома”нинг 11-бандига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш бўйича

ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

11.Йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси — беш балли тизим бўйича баҳоланади. Бунда ташувчи беш баллни қуйидаги мажбурий шартларни бажарган тақдирда олади:

.....

ҳайдовчиларга 30 соатлик дастур бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сонли қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш.

Агар талабгор қайд этилган шартларни бажара олмаса, у ҳолда 5 баллга нисбатан камайиб борувчи коэффициент қўлланади, у амалда бажариладиган шартларнинг учта мажбурий талабга бўлган нисбати сифатида аниқланади. (Бунда, мисол учун, талабгор томонидан 3 та шартдан иккитаси, яъни ҳар куни қатновга чиқишдан олдин транспорт воситаларини техникавий назоратдан ҳамда ҳайдовчиларни ҳар куни тиббий кўрикдан ўтказиш шарти таъминланмоқда. Бироқ, ҳайдовчиларга 30 соатлик дастур бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сонли қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш шарти бажарилмаган. Бундай ҳолатда талабгор томонидан ҳайдовчиларга 30 соатлик дастур бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сонли қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш шарти бажарилмаганлиги сабабли, йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси учун тендер бўйича таклифлар баҳоси (2 : 3 х 5) = 3,33 баллга тенг бўлади.).

11. Йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси — беш балли тизим бўйича баҳоланади. Бунда ташувчи беш баллни қуйидаги мажбурий шартларни бажарган тақдирда олади:

.....

ҳайдовчиларга 30 соатлик дастур бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш.

Агар талабгор қайд этилган шартларни бажара олмаса, у ҳолда 5 баллга нисбатан камайиб борувчи коэффициент қўлланади, у амалда бажариладиган шартларнинг учта мажбурий талабга бўлган нисбати сифатида аниқланади. (Бунда, мисол учун, талабгор томонидан 3 та шартдан иккитаси, яъни ҳар куни қатновга чиқишдан олдин транспорт воситаларини техникавий назоратдан ҳамда ҳайдовчиларни ҳар куни тиббий кўрикдан ўтказиш шарти таъминланмоқда. Бироқ, ҳайдовчиларга 30 соатлик дастур бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2015йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш шарти бажарилмаган. Бундай ҳолатда талабгор томонидан ҳайдовчиларга 30 соатлик дастур бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш шарти бажарилмаганлиги сабабли, йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси учун тендер бўйича таклифлар баҳоси (2 : 3 х 5) = 3,33 баллга тенг бўлади.).

йўловчиларни ташиш хавфсизлигини ва транспорт воситаларини доимий равишда техник соз холатда бўлишини таъминлашда талабгорнинг ўз балансида техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш базаси ва транспорт воситаларини сақлаш учун ҳудуди бўлган тақдирда, ушбу бандда белгиланган мажбурий шартлар учун тўпланган баллари 1,25 коэффицентига кўпайтирилади.

Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги370-сон “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” қарорига мувофиқ тасдиқланиши муносабати билан ўзгартириш киритилмоқда.

Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги370-сон “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” қарорига мувофиқ тасдиқланиши муносабати билан ўзгартириш киритилмоқда.

Ташувчиларнинг йўловчиларни ташиш хавфсизлигини ва автотранспорт воситаларини техник соз равишда бўлишини таъминлаш бўйича масъулиятини ошириш ва рақобат мухитини яратиш мақсадида киритилмоқда.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив ҳуқуқий ҳужжат (НҲҲ) лойиҳасини ишлаб чиқишНизомни ишлаб чиқиш18.11.2016 й. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
2НҲҲни Ягона порталда муҳокама ўтказиш учун жойлаштиришЯгона порталда НҲҲ лойиҳасини ва жадвални жойлаштириш18.11.2016 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
3НҲҲ ни муҳокама қилишНҲҲ ни муҳокама қилиш18.11.2016й. - 05.12.2016й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Ягона порталда муҳокама иштирокчилари
4Таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган холда НҲҲ лойиҳасини қайта ишлашИнобатга олинган қўшимчаларни умумлаштириш, НҲҲ лойиҳасини қайта ишлаш ва қайта ишланган лойиҳани Ягона порталда жойлаштириш05.12.2016й. - 08.12.2016й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
5НҲҲ бўйича буйруқ қабул қилишНҲҲ бўйича буйруқ қабул қилиш09.12.2016й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
6НҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритишНҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритиш12.12.2016й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
7Таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган холда НҲҲ лойиҳасини қайта ишлашАдлия вазирлиги таклифлари ва мулоҳазаларини инобатга олган холда НҲҲ лойиҳасини қайта ишлаш29.12.2016й.Узбекское агентство автомобильного и речного транспорта
8НҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран киритишНҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига такроран киритиш04.01.2017й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

So`rovnoma natijalari