Hujjat nomi
2017 ЙИЛДА ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati Namangan shahar hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati Namangan shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-11-21 14:49:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-12-06 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й.,7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш ҳамда ишга жойлашишга муҳтож, иш билан таъминланмаган аҳолини жумладан, касбга эга бўлмаган ёшларни, ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9 - сон,320-модда)нинг 6-моддасига асосан қарор қиламан:

1. Шаҳар бандликка кўмаклашиш марказининг ишга жойлашишга муҳтож, аҳолини касбга тайёрлаш (касбга эга бўлмаган ёшларни), касбга қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, ишсизлик нафақаларини тайинлаш ва тўлаш ишларини ташкил қилиш ҳамда аҳолини бандлигини таъминлаш, шунингдек шаҳарнинг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига кўмаклашишни ташкил этиш юзасидан “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги таклифи маъқуллансин.

2. Ишсизларни вақтинчалик иш билан банд қилиш мақсадида шаҳардаги корхоналар, ташкилот ва муассасаларда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари рўйхати 1-иловага ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ҳақ тўланадиган ишларини бажариш учун юборилган шахсларга корхоналарда амалда бўлган ставкалар ва лавозим маошлари (ишбай нархлар)дан келиб чиққан ҳолда, амалда бажарилган иш учун, аммо амалда ишлаган вақт учун ишсизлик бўйича нафақа миқдори 15 фоизига кўпайтирилганидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлансин.

4. Шаҳардаги барча касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан берилган бўш иш ўрни заҳирасини тўлдириш мақсадида марказда ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқароларни 2017 йил учун белгиланган Бандлик дастурига мувофиқ ўз хохишлари билан касбга тайёрлаш, касбга қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш ва ишсизлик нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлашни белгиланган тартибда таъминлаш шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази (А. Игамбердиев) зиммасига юклатилсин.

5. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари учун маблағ ажратиш Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) нинг 17 ва 22-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги Низомининг 23-бандига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчи томонидан ўз маблағлари, шунингдек маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириш, бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинадиган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг:

жойлардаги давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича - эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;

бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириш белгилансин;

жойлардаги давлат ҳокимияти органлари мулки бўлган корхоналарда, хўжалик ҳисобидаги корхоналардан ташқари - меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларнинг кўпи билан етмиш беш фоизи;

бошқа корхоналарда - меҳнатга ҳақ тўлаш учун харажатларнинг кўпи билан эллик фоизи қоплансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги низомнинг 25-бандига мувофиқ аҳолини иш билан таъминлашда ноқулай вазиятлар билан боғлиқ истисно ҳолларда, шунингдек ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш учун иш берувчиларни қизиқтириш мақсадида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳаражатлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидаги миқдорда:

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги Низомнинг 26-бандига мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, шаҳар бандликка кўмаклашиш марказида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш харажатлари тўлиқ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

8. Корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари зиммасига ҳақ тўланадиган жамоат ишларига қатнашаётган фуқаролар тўғрисида тўлиқ маълумотларни (табель) ҳар ойнинг 25 санасига қадар шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига тақдим қилиб бориш ҳамда уларга иш ҳақларини тўлиқ ўз вақтида ойма-ой тўланишини таъминлаш тавсия этилсин.

9. Ушбу қарор “Наманган садоси” газетасида эълон қилинcин хамда хокимликнинг расмий веб сайтига киритилсин.

10. Мазкур қарор 2017 йил 1 январ кунидан бошлаб кучга киради.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А. Хайдаров ҳамда шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази директори А. Игамбердиевлар зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12017 ЙИЛДА ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ2017 йил2017 йилА.Хайдаров,А.Игамбердиев

So`rovnoma natijalari