Hujjat nomi
Чилонзор туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar Chilonzor tumani hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar Chilonzor tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-11-21 17:25:29
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-12-06 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Чилонзор туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири) Қонуни 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 й., 7-сон, 353-модда), “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 й., 4-сон, 190-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон, 73-модда), “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигифаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 9-сон, 85-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон 333-модда) мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2017 йилга мўлжалланган банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича

туман махсус комиссиясининг 2016 йил 7 ноябрдаги баёнини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Чилонзор туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги 210 та ташкилотларда аҳолининг қуйидаги тоифалари учун жами 2357 та иш ўринлари банд қилиб қўйилсин:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалга эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларни тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар хисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

Бандликка кўмаклашувчи Чилонзор тумани марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари.

2.Чилонзор туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг 2017 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

3. Иш ўринларини банд қилувчи ташкилотлар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2016 йил якунланишидан 10 кун олдин банд қилинган иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2017 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир тоифа бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар Бандликка кўмаклашувчи Чилонзор тумани марказига тақдим этилсин;

иловадаги шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқлаштирилиши таъминлансин.

4.Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда, ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

5.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашувчи Чилонзор тумани маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашувчи жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

6.Бандликка кўмаклашувчи Чилонзор тумани маркази (Д.Мухиддинова):

ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин.

7.Чилонзор туман ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи (Д.Холдоров) ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Компьютерлаштириш маркази”ДУКнинг Чилонзор туман тармоқ администратори (Р.Исраилов):

“Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.chilonzor.poytaxt.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

8. Ушбу қарор расмийэълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач қонуний кучга киради.

9. Чилонзор туман ҳокимининг 2015 йил 7 октябрь кунидаги “Чилонзор туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 530-сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Чилонзор тумани ҳокимининг ўринбосари А.Далабаев зиммасига юклансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Чилонзор туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида.Чилонзор туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг 2017 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.20 кунЧилонзор тумани ҳокимининг ўринбосари А.Далабаев.

So`rovnoma natijalari