Hujjat nomi
2017 йилда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш хақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati Mirzaobod tuman hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati Mirzaobod tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-11-22 16:21:08
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-12-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

2017 йилда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш хақида

Туман худудидаги иш билан банд бўлмаган ишсиз мақоми берилган фуқароларни ишга жойлаштириш борасида вужудга келган оғир вазиятдан чиқиш хамда Бандликка кўмаклашиш марказининг таклифларига, кўра ташкилот ва корхоналарда хақ тўланадиган жамоат ишларини Вазирлар Махкамасининг 1999 йилдаги 353-сонли қарори яъни, “Ўзбекистон Республикасида хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш хақида”ги Низомига асосан хамма учун қулай, махсус касб-хунар тайёргарлиги талаб қилинмайдиган, вақтинчалик иш жойларини барпо этиш мақсадида
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Туман корхона, ташкилот ва муассасалар (иловадаги рўйхат бўйича) раҳбарларига, туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда шартномалар асосида 2017 йилда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.
2.Хақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек махаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобига амалга оширилади. Бунда хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар мехнатига хақ тўлаш харажатларининг;
Давлат хокимияти органига қарашли, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича эллик фоизи иш берувчилар маблағлари хисобига;
Бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
3.Корхона, ташкилот ва муасасалари рахбарлари туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштиришни Вазирлар Махкамасининг 1999 йилдаги 353-сонли қарорининг 1-иолвасига яъни, “Ўзбекистон Республикасида хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш хақида”ги Низомга асосан амалга оширилсин.
4.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари Д.Султонов зиммасига юклатилсин.
5.Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12017 йилда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш хақида Туман худудидаги иш билан банд бўлмаган ишсиз мақоми берилган фуқароларни ишга жойлаштириш борасида вужудга келган оғир вазиятдан чиқиш хамда Бандликка кўмаклашиш марказининг таклифларига, кўра ташкилот ва корхоналарда хақ тўланадиган жамоат ишлари2016 йил 07 декабр ташкилот , корхона ва муассаса

So`rovnoma natijalari