Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-04-20 11:01:54
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-05-05 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг (рўйхат рақами 2436, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 25 март, 12-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатидага биринчи изоҳни учинчи хат бошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Олиб келинадиган технологик жиҳозларнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига божхона расмийлаштируви пайтида олиб киритилаётган технологик жиҳознинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи ишлаб чиқарувчи заводнинг техник паспорти ёки жиҳозларни улар томонидан ишлаб чиқарилганлиги, жумладан ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги тегишли маълумотларни ўзида жам этган ишлаб чиқарувчининг ҳужжатлари тақдим этилади”.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Дилшод Баходырович Хорунов 2015-04-30 16:21:40
Амалда, масалан Хитойдан келтирилган технологик жихозда паспортида ишлаб чикарилган йили курсатилмайди, факат лейблда (тасма ёрдамида жихозга маҳкамланадиган, ёзув ёзилган ёрлиқда) курсатилиши мумкин. Практикадан кеб чиккан холда, шу матинни куйдаги куринишда ифодалашни тавсия этаман: «Олиб келинадиган технологик жиҳозларнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига божхона расмийлаштируви пайтида олиб киритилаётган технологик жиҳознинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи ишлаб чиқарувчи заводнинг техник паспорти ёки жихозга махкамланган ишлаб чикарилган йили ёзилган лейблнинг фотосурати ёки жиҳозларни улар томонидан ишлаб чиқарилганлиги, жумладан ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги тегишли маълумотларни ўзида жам этган ишлаб чиқарувчининг ҳужжатлари тақдим этилади».
Qabul qilindi 2015-11-13 13:53:07
Таклиф учун раҳмат.

2. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан сўнг кучга киради.

Иқтисодиёт вазири Г. Саидова

Тошкент ш.,

2015 йил «___»____________

__________________ - сон

Молия вазири Р. Азимов

Тошкент ш.,

2015 йил «___»____________

__________________ - сон

Ташқи иқтисодий

алоқалар, ивестициялар

ва савдо вазири Э. Ганиев

Тошкент ш.,

2015 йил «___»____________

__________________ - сон

Давлат божхона

қўмитаси раиси З. Дусанов

Тошкент ш.,

2015 йил «___»____________

__________________ - сон

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari