Hujjat nomi
Наманган вилоятида 2017 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-12-09 11:09:20
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-12-24 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) ҳамдаЎзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда)нинг 6-, 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан 2016 йил ___ декабрда келишилган Наманган вилоятида 2017 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Абдуллаев)га қисқа муддатда вилоятдаги давлат тасарруфида бўлган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш юзасидан аввал тузилган ижара шартномаларига мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.

3. Шаҳар ва туманлар ҳокимликларига ҳудудлардаги давлат ташкилотлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда балансларида бўлган, фойдаланилмай бўш турган мулклардан самарали фойдаланиш, уларни ижарага бериш юзасидан вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига доимий таклиф ва маълумотлар киритиб бориш вазифалари топширилсин.

4. Вилоят ҳокимлигининг матбуот ва ахборот бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси, “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарига Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасининг таклифлари асосидавилоятдаги бўш турган, ижарага бериладиган давлат тасарруфидаги объектлар рўйхатини оммавий ахборот воситалари орқали бепул ёритиб бориш тавсия этилсин.

5. Наманган вилояти ҳокимининг 2015 йил 31 декабрдаги 403-сонли қарорининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

7. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида, вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Маматов зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими Х. Бозаров

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишҚарор лойиҳасини ишлаб чиқиш3 кунВилоят рақобат бошқармаси
2Қарор лойиҳасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мухокама қилиш учун жойлаштиришҚарор лойиҳасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мухокама қилиш учун жойлаштириш15 кунВилоят ҳокимлигининг бош юрисконсульти
3Қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишҚарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш10 кунВилоят адлия бошқармаси
4Вилоят ҳокимининг қарорини қабул қилишВилоят ҳокимининг қарорини қабул қилиш3 кунНаманган вилояти ҳокимлиги
5Қарор қабул қилингандан сўнг расмий манбаларда чоп этишҚарор қабул қилингандан сўнг расмий манбаларда чоп этиш3 кунВилоят ҳокимлигининг бош юрисконсульти

So`rovnoma natijalari