Hujjat nomi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ ҚАРОРИ Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Davlat statistika qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat statistika qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-12-09 18:21:21
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-12-25 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг

ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил
24 августдаги 275-сонли “Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига асосан кичик тадбиркорлик субъектлари турига киритишда тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги
275-сонли “Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичидан (бундан буён матнда Таснифлагич деб юритилади) фойдаланилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари турларини аниқлаш бўйича янги тартиб 2017 йилнинг 1 январидан жорий этилади.

2. Тадбиркорлик субъектларининг тури уларнинг асосий фаолият турини (йиллик айланма ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури) ва ходимларининг ўртача йиллик сонини ҳисоблаш ҳамда Таснифлагичда белгиланган мезонларга солиштириш йўли билан аниқланади.

3. Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони меҳнат шартномаси (контракти) тузилган барча ходимларни, шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларни (яъни, тадбиркорлик субъекти билан ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш учун тегишли шартнома тузган ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 143-моддасига асосан тўловлар ҳисобланадиган жисмоний шахсларни) ўз ичига олади.

4. Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони қуйидагиларни алоҳида тартибда аниқлаш ҳамда уларни қўшиш йўли билан ҳисобланади:

а) тадбиркорлик субъектида меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган (юритилган) ходимларнинг ўртача йиллик сони;

б)ташқи ўриндошларнинг ўртача йиллик сони;

в) фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг ўртача йиллик сони.

5. Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлашда, агар мавжуд бўлса, унитар корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётган ходимларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.

6. Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлашда ҳосил бўлган ўртача йиллик сони кўп қийматга қараб бутун сонгача яхлитланади.

2-боб. Тадбиркорлик субъектида меҳнат дафтарчалари
мавжуд бўлган (юритилган) ходимларнинг
ўртача йиллик сонини аниқлаш

7. Тадбиркорлик субъектида меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган (юритилган) (бундан буён матнда меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган деб юритилади) ходимларнинг ўртача йиллик сони мазкур ходимларнинг ўртача ойлик сонини ҳисобот йилининг барча ойлари бўйича қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини 12 га бўлиш йўли билан қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

W – меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони;

Wm1, Wm2, ... – январь, февраль ва мос равишда йилнинг кейинги ойларидаги меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони.

Тўлиқ бир йил давомида фаолият юритмаган тадбиркорлик субъектлари учун (масалан, йил давомида ташкил этилган, мавсумий ишлаш хусусиятига эга бўлган
ва ҳоказо) меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони тадбиркорлик субъектининг барча ишлаган ойлари учун мазкур ходимларнинг ўртача ойлик сонини қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини 12 га бўлиш орқали аниқланади.

8. Меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларни қўшган ҳолда, 1-санадан 30-санагача ёки
31-санагача (февраль ойи учун 28-санагача ёки 29-санагача) мазкур ходимларнинг ҳисобот ойининг ҳар бир календарь куни учун сонини қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини ҳисобот ойининг календарь кунлари сонига бўлиш орқали қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Wm – меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони;

Wd1, Wd2, ... – биринчи, иккинчи ва мос равишда ойнинг кейинги саналаридаги меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимлар сони;

n - ҳисобот ойидаги жами календарь кунлари сони.

9. Дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунларидаги ходимларнинг сони учун ходимларнинг ушбу кунлардан олдинги иш кунидаги сони олинади.

10. Бир ойдан кам вақт фаолият кўрсатган (масалан, янги ишга туширилган, мавсумий ишлаш хусусиятига эга бўлган ва ҳоказо) тадбиркорлик субъектида меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони тадбиркорлик субъектининг ҳисобот ойида барча ишланган кунлари учун (бунга унинг ишлаш давридаги дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунлари ҳам киради) мазкур ходимларнинг сонини қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини ҳисобот ойидаги жами календарь кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.

3-боб. Ташқи ўриндошлар ва фуқаролик-ҳуқуқий тусда
тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг
ўртача йиллик сонини аниқлаш

11. Ташқи ўриндошларнинг ўртача йиллик сони мазкур ходимларнинг ўртача ойлик сонини ҳисобот йилининг барча ойлари бўйича қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини 12 га бўлиш йўли билан қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

EW – ташқи ўриндошларнинг ўртача йиллик сони;

EWm1, EWm2,... – январь, февраль ва мос равишда йилнинг кейинги ойларидаги ташқи ўриндошларнинг ўртача ойлик сони.

12. Ташқи ўриндошларнинг ўртача ойлик сони меҳнат шартномасида кўзда тутилган иш вақти муддатига мутаносиб равишда қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

EW m – ташқи ўриндошларнинг ўртача ойлик сони;

EW1, EW2,... – биринчи, иккинчи ва кейинги ташқи ўриндошлар;

t1, t2, ... – биринчи, иккинчи ва кейинги ташқи ўриндошларнинг жорий ойдаги
иш вақти муддати;

tn – ойлик иш вақтининг нормал муддати.

Иш вақтининг нормал муддати Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
115-моддасига мувофиқ белгиланади.

13. Фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг ўртача йиллик сони мазкур ходимларнинг ўртача ойлик сонини ҳисобот йилининг барча ишланган ойлари бўйича қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини
12 га бўлиш йўли билан аниқланади.

14. Фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимлар шартномани амал қилиш муддатининг барча даврида ҳар бир календарь кун учун бутун бирликда ҳисобга олинади.

Мазкур ходимлар бир вақтнинг ўзида ушбу тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузган бўлса, фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимлар сонида ҳисобга олинмайди (асосий лавозими бўйича бир марта ҳисобга олинади).

15. Фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг ўртача ойлик сони Низомнинг 8-10-бандларида келтирилган тартибга мувофиқ аниқланади.

16. Тадбиркорлик субъекти ходимларининг ўртача йиллик сонини ҳисоблаш бўйича шартли мисоллар мазкур Низомнинг иловасида келтирилган.

4-боб. Якуний қоидалар

17. Тадбиркорликсубъектлари (тижорат ташкилотлари) асосий фаолият турини (йиллик айланма ҳажмида улуши энг кўп бўлган) ходимларнинг ўртача йиллик сонини мустақил равишда ҳисоблайдилар ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқларни қўллаш учун ташкилот турини аниқлайдилар.

Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони ва асосий фаолият турини тўғри ҳисоблаш ва юритиш учун жавобгарлик унинг мансабдор шахслари зиммасига юклатилади.

18. Юридик шахслар, жумладан давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тадбиркорлик субъектлари турини аниқлаш зарурияти туғилганда, Таснифлагич
ва мазкур Низомдан фойдаланишлари мумкин.

19. Давлат статистика органлари давлат статистика кузатувларини олиб бориш мақсадида, йилда бир марта Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрида (бундан буён матнда КТЯДР деб юритилади) тадбиркорлик субъектини жалб қилмаган ҳолда, улар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиладиган йиллик давлат статистика ҳисоботлари асосида мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ташкилотлар турини аниқлайдилар.

20. КТЯДРнинг классификация кўрсаткичлари (шу жумладан, асосий фаолият тури коди ва тадбиркорлик субъекти тури) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида барча учун очиқ ҳисобланади.

21. КТЯДРнинг классификация кўрсаткичларидан давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини белгилаш ва статистик маълумотларни жамлаш учун фақат статистик мақсадларда фойдаланилади, улар рухсат берувчи ҳужжат
ёки тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқларни берувчи ҳужжат ҳисобланмайди.

22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасиКўриб чиқиш ва таклиф киритиш25.12.2016Давлат статистика қўмитаси ва Меҳнат вазирлиги

So`rovnoma natijalari