Hujjat nomi
Вилоятда давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг 2016 йил учун энг кам миқдордаги ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuхoro viloyati hokimligi
Hujjat muallifiBuхoro viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-12-10 11:12:22
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-12-25 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. Бухоро вилоятида давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг 2017 йил учун 1 кв. м. га энг кам миқдордаги ставкалари 1-иловага, бино ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқишда қўлланадиган ҳудуд зоналари бўйича коэффициентлар 2-иловага ҳамда вилоятнинг олис ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари рўйхати

3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоятнинг олис ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктларига давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг 2017 йил учун белгиланган энг кам миқдоридан 25 фоизга камайтирилиши ҳамда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкасини белгилаш назарда тутилсин.

3. “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Пулатов) давлат мулкини ижарага бериш тўғрисидаги шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида расмийлаштириб, ижарага берилган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар тегишли равишда вилоят ҳокимлиги молия бошқармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат Рақобат қўмитасига тақдим этиб борилсин.

4. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 30 декабрдаги “Вилоятда давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг 2016 йил учун энг кам миқдордаги ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 505-сонли қарори (4-бандидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсинҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Ғойиров зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоятда давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг 2016 йил учун энг кам миқдордаги ставкаларини тасдиқлаш тўғрисидаМажбурий31.12.2016Давлат мулкини ижарага бериш маркази

So`rovnoma natijalari