Hujjat nomi
ТУМАНДАГИ ДАФН ЭТИШ ЖОЙЛАРИНИ САҚЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati Mirzaobod tuman hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati Mirzaobod tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-12-10 12:14:15
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-12-25 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

МИРЗАОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

___________ 2016йил.№ ____Наврўзш.

Тумандаги дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонуни, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 52-сон, 508-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2011 йил 4 апрелдаги 101-сонли “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 14-сон, 138-модда) ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2016 йил
10 октябрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимяти органларининг ҳовалаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа хужжатларни ишлаб чиқариш режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги
317-сонли қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан туман ҳудудидаги дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш мақсадида қарор қиламан:

1. Сирдарё вилоят ҳокимининг 2016 йил 10 октябрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимяти органларининг ҳовалаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа хужжатларни ишлаб чиқариш режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 317-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

Мазкур қарор ижроси юзасидан ишлаб чиқилган “Тумандаги дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда тумандаги қабристонларни зарур даражада сақлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳамда умумхалқ ҳашари, хотирлаш кунлари ва бошқа тадбирлар ташкил этиб борилсин.

3. Тумандаги Ободонлаштириш бошқармаси (Б.Сарибоев) ва қабристонларнинг маъмурияти:

хизматлар учун қатъиян белгиланган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилган ҳолда фуқароларнинг қабристонда кўрсатиладиган хизматларга доир буюртмаларини ўз вақтида ва сифатли бажарсинлар;

тумандаги қабристонларнинг ҳудудида “Тумандаги дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари”га ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар ва амалга оширилган ишлар ҳамда қоидалар талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан ҳар чоракда туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиб борсинлар.

4. Туман бош архитектори (Т.Султонов), туман Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази (М.Қосимов), ва туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси (А.Абдухолиқов)га:

қабристонлар ташкил этиш учун ер участкаси танлашни шаҳарсозлик ҳужжатлари, гидрогеологик тавсифлар, жой рельефининг хусусиятлари, тупроқ таркиби, атроф табиий муҳитга энг кўп йўл қўйиладиган экологик юкламаларни ҳисобга олган холда аҳоли пунктлари ва ҳудудларни қуриш қоидаларига, шунингдек санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ амалга ошириш;

қабристонларнинг хизмат кўрсатиш даври муддатларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда ишлаб турган ва лойиҳалаштирилаётган қабристонларнинг санитария-ҳимоялаш зонаси ҳудудида бирор-бир турар жой ва жамоат биноларини қуриш ёки дафн этиш учун ажратилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланилишининг олдини олиш ҳамда уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш топширилсин.

5. Мазкур қарор “Мирзаобод” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мирзаобод туман ҳокимининг 2016 йил 15 январдаги 28-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобласин.

7. Ушбу қарор ижросининг назорати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ҳайдаров зиммасига юклатилсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ТуманҳокимиА.Баратбаев

2

“КЕЛИШИЛГАН”

Мирзаобод туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи _________ Б.Б.Сарибоев

“_____”_________2016 йил

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

Мирзаобод туман хокими

___________А.С.Баратбаев

“_____”_______2016 йил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил4 апрелдаги № 101-сонли қарорининг Низоми бўйича туман ҳудудида ўтказиладиган дафн маросими хизматлари бўйича белгиланадиган

ТАРИФЛАР

Мусулмон динига мансублар қабристони

5 ёшгача бўлган-22466 (Йигирма икки минг тўрт юз олтмиш олти) сўм

5 ёшдан юқори бўлганлар-85371 (Саксон беш минг уч юз етмиш бир) сўм

Бухоро жухудлари

Жухудлар-299550 (Икки юз тўқсон тўққиз минг беш юз эллик) сўм

Христиан динига мансублар қабристони

5 ёшгача бўлган -21717 (Йигирма бир минг етти юз ўн етти) сўм

5 ёшдан юқори бўлганлар-68896 (Олтмиш саккиз минг саккз юз

тўқсон олти) сўм

Изоҳ: Тарифлар Республика ҳудудида белгиланган энг кам иш ҳақи 149775 сўм бўйича ҳисоб-китоб қилинган. Энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган холда, тарифлар ўз вақтида қайта хисоблаб чиқилади.

1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ МИРЗАОБОД ТУМАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SIRDARYO VILOYATI MIRZAOBOD TUMAN
HOKIMLIGI

Манзил: Наврўз шах. Мустақиллик кўч, 1-уй.Почта индекси: 120900Факс: 0 (367)-310-14-04

“___“ _______ 2016 йил№ _____Наврўз ш.

Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи А.Тошқуловга

Мирзаобод туман ҳокимлиги, Сизга “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги тўғрисида”ги Низом талабларига асосан, туман ҳокимлиги томонидан юборилаётган норматив ҳуқуқий тусга эга бўлган қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборилмоқда.

Қарор лойиҳаси _____ варақдан иборат илова қилинади.

Туман ҳокимининг

биринчи ўринбосариА.Ҳайдаров

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

“ 1 ”декабрь 2016 йилНаврўз ш.

Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонуни, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 52-сон, 508-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сонли “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 14-сон, 138-модда) ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2016 йил 10 октябрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимяти органларининг ҳовалаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа хужжатларни ишлаб чиқариш режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 317-сонли қарорига асосан экспертизадан ўтказиш учун ишлаб чиқилган.

Ушбу қарор лойиҳасида қонун ҳужжатларига зид нормалар, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари, тумандаги корхона, муассаса ҳамда ташкилотлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи ҳаракатлар мавжуд эмас.

Мирзаобод туман

ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси: Э.Эрназаров

1

Лойиҳа тайёрловчи

Туман ҳокимлиги

бош мутахассиси Т.Ходжанов

Келишилди

Туман ҳокимининг

биринчи ўринбосариА.Хайдаров

Туман ҳокимлиги

ҳуқуқшуносиЭ.Эрназаров

Туман Ободонлаштириш

бошқармасиБ.Сарибоев

Туман бош архитектори в.в.бТ.Султонов

Туман ДСЭНМ раҳбариМ.Қосимов

Туман табиатни муҳофаза

қилиш инспекцияси бошлиғиА.Абдухолиқов

Мирзаобод туман

ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси: Э.Эрназаров

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ТУМАНДАГИ ДАФН ЭТИШ ЖОЙЛАРИНИ САҚЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАТумандаги дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари2017 йилФуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари туман ободонлаштириш бошқармаси

So`rovnoma natijalari