Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSamarqand viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-12-15 16:03:47
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-12-30 10:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2009 йил

8 апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш

тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

қарори ижросини таъминлаш ҳақида

Давлат Мулкини ижарага беришни янада тартибга солиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорлари ижросини жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил __ декабрдаги ___ -сонли, Молия вазирлигининг 2016 йил __ декабрдаги ___ -сонли, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил
--- декабрдаги 227/01-14-сонли келишув хатлари ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлатқўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасининг 2016 йил -- декабрдаги ___ -сонли хати ҳамда вилоят Адлия бошқармасининг 2016 йил -- декабрдаги ___ -сонли хатини инобатга олиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. 2017 йил учун Давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги ставкалари 1-иловага мувофиқ;

бино ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва ҳисоблаб чиқиш учун қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ Самарқанд вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази давлат унитар корхонасининг транзит ҳисоб рақамига тушадиган ижара тўлови маблағларининг 50 фоизи маҳаллий бюджет даромадига, 40 фоизи давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга ҳамда 10 фоизи Самарқанд вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази давлат унитар корхонаси ихтиёрига йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.

3. ”Самарқанд вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази давлат унитар корхонаси (Б.Пайшанов) бир ой муддатда давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан илгари тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин.

4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан давлат мулкини ижара шартномасини тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижасида ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда, фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравари миқдорида балансда сақловчидан ундирилади ва қуйидагича тақсимланади, 50 фоиз маҳаллий бюджетга, 50 фоизи марказнинг ихтиёрида қолади.

Балансида сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маьлумотларни “Самарқанд вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавобгардирлар.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2016 йил 18 январдаги 16-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6.Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг
ўринбосари Ш.Худойбердиев зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими____________

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12017 йил учун Давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги ставкаларини белгилаш2017 йил 31 декабр1 йил“Самарқанд вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси (Б.Пайшанов)

So`rovnoma natijalari