Hujjat nomi
Биржа савдоларида омихта емни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-04-22 18:07:38
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-05-07 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Биржа савдоларида омихта емни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Биржалар ва биржа фаолияти” тўғрисидаги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Биржа савдоларида омихта емни сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 22 декабрдаги 60, 118-сонли қарори (рўйхат рақами 1884, 2009 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида омихта емни сотиш тартиби тўғрисида”ги низом ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Ташкент ш.,

2015 йил “____”____________,

__________-сон

Г. Саидова

Молия вазири

Ташкент ш.,

2015 йил “____”____________,

__________-сон

Р. Азимов

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт вазирлиги ва

Молия вазирлигининг

2015 йил “___” ____________даги

___,___ - сон қарорига илова

Биржа савдоларида омихта емни сотиш тартиби тўғрисидаги
Низом

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Биржалар ва биржа фаолияти” тўғрисидаги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси (бундан кейинги ўринларда биржа деб юритилади) биржа савдоларида омихта емни сотиш тартибини белгилайди.

1.боб. Умумий қоидалар

1.Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

биржа битимларини ёпиш – биржа савдолари Қоидаларига мувофиқ биржа битимлари бўйича томонларнинг мажбуриятларини тўхтатилиши;

биржа савдолари электрон тизими - биржа аъзоларига республиканинг ҳар бир географик нуқтасидан аниқ вақт режимида узоқ масофадан туриб биржа савдоларида иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат глобал тақсимланган ахборот тизими;

биржа аъзолари – биржада ўрнатилган тартиб бўйича биржа савдоларида қатнашиш ҳуқуқини олган дилер, маркет-мейкер ва брокер сифатида биржа битимлари тузадиган юридик шахслар;

закалат - биржада амалга ошириладиган битимларнинг бажарилиши кафолатини таъминлаш учун харидорлар ва сотувчилар томонидан депозит ҳисобварағига киритиладиган пул маблағи;

ихтисослашган шохобчалар - маҳсулотни фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эгаларига сотувчи туман ва вилоят бирлашмалари таркибидаги савдо корхоналари;

маҳсулот - биржа савдоларида сотиладиган омихта ем бўлиб, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, паррандалар ва балиқларни тўла қийматли озиқлантириш учун илмий асосланган рецептлар бўйича тозаланган ва зарур йирикликда майдаланган озуқа воситаларидан (буғдой, арпа, маккажухори ва бошқа донлар, ун ва ёғ-мой саноати ишлаб чиқариш қолдиқлари, ҳайвонотга боғлиқ хом ашёлар – уларни қайта ишлаш қолдиқлари, минерал ва оқсил-витаминли қўшимчалар ҳамда билогик актив модда премекслари) тайёрланган бир турдаги махсус аралашма;

мижоз – биржа аъзоларининг биржа битимига кўра, маҳсулотни биржа савдоларида сотиб олиш ёки сотишни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар;

сотувчи - маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ва биржа савдоларида сотиш учун уни биржа савдоларига чиқарувчи корхоналар;

тузилган битимлар реестри – электрон тизимдаги биржа савдоларида ўтказилган биржа сессиялари натижасига кўра тузилган ва биржа савдолари Қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилган битимлар рўйхати;

тўланган битимлар реестри - тузилган биржа битимлари бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ қопланишини таъминлайдиган миқдордаги маблағларнинг харидорнинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

ўртача белгиланган нарх - бир ҳафталик биржа савдолари натижалари бўйича аниқланган ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган маҳсулотнинг ўртача нархи;

ҲККП ҳисоб рақами – мижознинг пул маблағларини сақлаш ва биржа битимлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун биржага хизмат кўрсатувчи банкда очиладиган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи;

фойдаланувчининг шахсий рақами (бундан кейинги ўринларда ФШР деб юритилади) - сотувчи ва харидорларнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағлар ҳаракатларини таъминлаш ва назорат қилиш учун ҲККПдаги мижозларнинг шахсий ҳисоб-рақамига бириктириладиган рақам;

харидор - улгуржи ва/ёки чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган, маҳсулотни очиқ биржа савдоларида харид қилиб олувчи, уни фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эгаларига сотиш учун ихтисослаштирилган пунктларга етказиб берувчи ем-хашак, шу жумладан омихта ем, шрот ва шелуха сотиш бўйича туман ва вилоят бирлашмалари (бундан кейинги ўринларда туман ва вилоят бирлашмалари деб юритилади), шунингдек чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик хўжаликлари ва қоракўлчилик ширкат хўжаликлари;

ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан кейинги ўринларда ҲККП деб юритилади) - биржа битимлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминловчи биржанинг тузилмавий бўлинмаси.

2.Ушбу Низом маҳсулот ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва сотиб олувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган ташкилий-ҳуқуқий формадаги барча хўжалик субъектларига татбиқ этилади.

3.Ушбу Низомга мувофиқ сотиб олинган маҳсулот фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар эҳтиёжлари учун фойдаланиши мумкин.

4.Маҳсулотни сотиш электрон биржа савдолари тизимидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимидаги биржа савдоларида амалга оширилади.

2.боб. Омихта ем ҳажмларини шакллантириш ва уларни биржа савдоларида сотиш тартиби

5.Сотувчилар, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмидан келиб чиқиб, ҳар ойда, ойнинг 25 санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда, кейинги ой учун биржа савдоларида маҳсулотни бир маромда кундалик қўйиш жадвалини ишлаб чиқиб тасдиқлайдилар ва Биржага тақдим этадилар.

6.Биржа савдолари, биржа иш кунларида биржа савдолари Қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

7.Биржа савдоларининг ўтказилиши, биржа сессияларининг давомийлиги, сотувга қўйиладиган маҳсулот ҳажмлари, шунингдек маҳсулот турган жой, ишлаб чиқарувчи корхона, бошланғич нарх тўғрисидаги ахборот биржа томонидан харидорларга ва биржа аъзоларига ўзининг расмий веб-сайти орқали етказилади.

8.Биржа барча аъзоларини уларнинг республика ҳудудида жойлашганлигидан қатъи назар, биржа савдоларида бир вақтда иштирок этиш имконини таъминлаб бериши шарт.

9.Биржа битими рўйхатга олинадиган кунда, биржа сотувчининг брокерига битим реестридан кўчирма, ҳамда сотувчи ва харидор брокерларига биржа савдолари электрон тизим томонидан шакллантирилган биржа битимларини расмийлаштириш учун тақдим этади.

10.Биржа савдоларини ўтказиш, закалат суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича иштирокчиларни киритиш ва четлатиш, электрон биржа савдолари ғолибларини аниқлаш, биржа битимлари шаклланган ва битимларни рўйхатдан ўтказиш электрон биржа савдолари тизими орқали автоматик тарзда амалга оширилади.

11.Биржа битимлари, битимда назарда тутилган шартларда у олинган кунда расмийлаштирилади.

Расмийлаштирилмаган битимлар ҳамда харидор томонидан харидор учун ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлмаган ҳолда тузилган битимлар тузилмаган деб ҳисобланади.

12.Биржа савдосида сотилмай қолган маҳсулот ҳажмлари кейинги биржа савдоларига кўчирилади. Бунда, сотувчилар маҳсулотни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фақат биржа савдоларига қўйилган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган ҳажмларда олдинги ҳафтадаги биржа савдоларида вужудга келган ўртача нархлар бўйича сотиш ҳуқуқига эга.

13.Биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган биржа хизматлари тарифларига мувофиқ ўрнатилади.

14.Маҳсулотни тузилган олди-сотди шартномалар бўйича юклаш олдиндан тўловларни тўлиқ тўлаш асосида амалга оширилади.

15.Агарда харидорлар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаса, сотувчилар маҳсулотни биржа савдоларига қайта қўядилар.

3.боб. Омихта ем нархини аниқлаш ва биржа савдолари қатнашчилари ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини амалга ошириш

16.Биржа савдоларига чиқариладиган маҳсулотнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан декларацияланадиган нарх (монополист корхоналар учун) ва улгуржи сотиш нархи (бошқа корхоналар учун) даражасида белгиланади.

17.Биржа савдоларида шаклланган маҳсулот нархи унинг бошланғич нархидан ошиши натижасида сотувчи томонидан олинган қўшимча даромад унинг ихтиёрида қолади.

18.Биржа савдолари жараёнида нархлар ошишининг йўл қўйиладиган чегараси бошланғич нархга нисбатан 5 фоизгача миқдорида белгиланади.

19.Биржа савдоларида тузилган битимларининг молиявий кафолатини таъминлаш учун биржа савдоларида тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китоблар биржа ҲККП орқали амалга оширилади.

20.Сотувчи ва харидорларнинг биржага хизмат кўрсатувчи банкда очилган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағлари ҳаракатларини назорат қилиш учун, ҲККП сотувчи ва харидорларга уларнинг ФШР мос келувчи алоҳида шахсий ҳисобварақни очади ва уларнинг пул маблағларининг ҳисоби ҲККП доирасида ушбу шахсий ҳисобварақларда ҳисобга олинади.

21.ҲККП мижознинг сўровига мувофиқ, хизмат кўрсатиш шартлари, ушбу мижознинг шахсий ҳисобварағидаги маблағларнинг қолдиғи ва биржа килиринги натижалари тўғрисида уни хабардор қилиши шарт.

Маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этилиши, қонунчиликда белгиланганлардан ташқари, ман этилади.

22.Сотувчилар ва харидорлар Биржага хизмат қилувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига биржа савдоларига қўйилган маҳсулот умумий қийматининг ва мўлжалланаётган битим ҳажмининг 2 фоизгача миқдоридаги закалатни қўяди.

Шунингдек, харидорлар биржада депонентга қўйилган закалатларни ҳисобга олган ҳолда тўлаш мўлжалланаётган маблағлар ҳажмида биржа битимларини тузишга ҳақлидир.

23.Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг ҳисобварағидаги мижозларнинг пул маблағларидан:

сотувчилар ва харидорлар ўртасида тузилган биржа битимлари шартларини бажарилиши билан боғлиқ, шу жумладан биржа битимлари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда жарима тўловларини амалга ошириш учун;

агар битим тузилмаган ёки белгиланган тартибда бекор қилинган тақдирда, мижознинг талабига кўра, унинг банкдаги ҳисобварағига қайтариш учун;

закалат маблағлар ҳисобидан биржа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланилади.

Биржада кўрсатилган хизматлар учун пул маблағларини ундириш ҲККП томонидан акцептсиз тартибда амалга оширилади.

24.Биржа ўзининг мажбуриялари бўйича мижознинг ҳисобрақамидаги пул маблағларига жавоб бермайди.

Шунингдек, биржа аъзолари ва мижозларининг мажбуриятлари бўйича ундурувга биржа ўз пул маблағларидан фойдаланмайди.

25.Биржа савдолари электрон тизимида биржа битимлари рўйхатга олинганидан сўнг, сотувчи ва харидорларинг ҲККП ҳисобварағидаги закалат биржа битимлари ёпилгунга қадар автоматик тарзда ҳаракати тўхтатилади.

26.Биржа битими рўйхатга олинганидан кейин беш иш куни мобайнида, харидор тузилган олди-сотди шартномаси бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қўшимча маблағларни ўтказиши шарт. Бунда, маблағларни ўтказиш учун тўлов топшириқномасининг "тўлов мақсадлари" устунида харидорнинг ФШР мажбурий тартибда кўрсатилиши шарт.

27.ҲККП харидордан маблағлар келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида сотувчига харидор томонидан ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажарганлигини тасдиқловчи тўланган битимлар реестрини тақдим этиши шарт.

28.ҲККП томонидан сотувчига харидорнинг битимлар реестрининг тақдим этилиши сотувчининг маҳсулотни харидорга юклаб жўнатиши учун асос бўлади.

Сотувчи маҳсулотни харидор ўзининг мажбуриятларини бажарганлиги фактини ҲККПнинг тасдиғисиз жўнатган тақдирда, Биржа рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича харидор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.

29.Маҳсулот жўнатилганлиги ва қабул қилиб олинганлигини, биржа аъзоларига - биржанинг ҳудудий филиаллари сотувчиларига ёки савдо майдончасига харидор тақдим этадиган юк хатлари нусхаси (юк ҳужжатлари) тасдиқлайди.

Темир йўл транспортларига маҳсулотни юкланганлигини, тақдим этиладиган темир йўл юк хатига нусхаси тасдиқлайди.

30.Мазкур низомнинг 29 бандида назарда тутилганлар мажбуриятларни сотувчилар томонидан бажарилиши, ҲККП учун пул маблағларини сотувчининг унга хизмат кўрсатадиган банкдаги ҳисобварағига ўтказишга асос бўлади.

31.Маҳсулотни харидорларга юклаб жўнатиш биржа битимларида назарда тутилган муддатларда ва шартларда амалга оширилади.

32.Биржа битимлари бўйича маҳсулотларни етказиб бериш ва уларга тўловларни амалга ошириш муддатларини узайтириш 5 иш кунидан кўп бўлмаган ҳолда фақат бир марта:

томонларнинг келишувига мувофиқ;

Арбитраж комиссиясининг қарорига кўра;

фавқулотда вазиятлар содир бўлганда (форс-мажор) амалга оширилади.

4.боб. Маълумотларни тақдим этилиши

33.Биржа, биржа савдолари натижалари кўра, биржа савдосида сотилган маҳсулотни нархларини котировкасини (баҳоларини аниқлашни) амалга оширади.

Биржа ҳар ҳафтада маҳсулотни котировкаларини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.

34.Биржа, ҳар ойнинг 5 санасидан кечиктирмасдан ўтган ойдаги ҳақиқатда савдога қўйилган ва сотилган маҳсулот хажмлари тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этади.

35.Биржа ҳар куни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ҳақиқатда биржа савдоларига қўйилган ва сотилган маҳсулот ҳажмлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.

36.Биржа ҳар чоракда кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига мазкур Низомга мувофиқ биржа савдоларига қўйилган ва сотилган маҳсулот хажмлари ҳақида, сотувчилар кесимида маълумот тақдим этади.

5.боб. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоларнинг ҳал этилиши

37.Харидор билан сотувчи ўртасида тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

38.Агар харидор ушбу Низомнинг 26-бандида белгиланган муддатларда тузилган биржа битимларига мувофиқ маблағларнинг тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, ҲККП кўрсатилган муддат ўтгач, бир иш куни мобайнида томонларга битим бекор қилинганлиги тўғрисида хабар беради жарима чораси сифатида сотувчининг ҳисобварағига, Биржанинг воситачилик ҳақини чегирган тарзда, закалат миқдоридаги харидор пул маблағини шартнома шартлари бажарилмаганлиги учун ўтказиб қўяди.

39.Сотувчи томонидан маҳсулотни харидорга биржа битимида белгиланган муддатларда юклаб жўнатиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаса, ҲККП шартномада белгиланган муддат ўтганидан кейин Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда маҳсулотни етказиб бериш учун белгиланган қийматдан закалат миқдордаги маблағни жарима чораси сифатида харидор ҳисобига ўтказади ва харидор, бир иш куни мобайнида томонларни битим бекор қилинганлиги тўғрисида хабардор қилади.

40.Жарималар ҲККП томонидан акцепсиз тартибда кучирилади.

41.Агарда маҳсулотни етказиб бериш муддатлари тугагандан сўнг, сотувчи ёки харидор 3 (уч) иш куни мобайнида томонлардан бирининг биржа битими шартларини бажармаслиги (маҳсулотни юкламаслик ёки қисман юкламаслик, ўз вақтида ўзлаштирмаслик ёки қисман ўзлаштирмаслик) ҳақида ҲККПга хабар беради, бу томонларнинг бирига жарима сифатида закалат қийматидаги пул маблағини кўчириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

42.Биржа битимлари томонлари маҳсулотни етказиб бериш муддатлари тугаганиданг сўнг 3 (уч) иш куни мобайнида тузилган биржа битими шартларини бажармаслиги ҳақида ҲККПга хабар бермаган тақдирда, битим жарима қўлланмасдан ёпилади ва биржа унинг бажарилиши учун жавобгар бўлмайди.

43.Биржа битимларини бекор қилиш ва у ёки бу томонларга жарима санкцияси сифатида пул маблағларини кўчириш, биржа битим шартларида ва биржа савдоси қоидаларида назарда тутилган тўловларни амалга ошириш ва маҳсулотни юклашда томонлар ўз мажбуриятларини бажармаслиги бўйича юзага келган келишмовчиликлар биржанинг Арбитраж комиссиясининг қарорига кўра ҳал этилади.

44.Маҳсулот сифати бўйича келишмовчиклик қонунчиликда белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.

45.Биржа битимларини ёпиш ҲККП томонидан Биржа савдолари қоидалари ва биржа битими шартларига мувофиқ амалга оширилади. Биржа битими ёпилганидан сўнг, биржа битими шартларини кафолатли бажарилиши бўйича биржанинг мажбуриятлари бажарилган ҳисобланади.

46.Биржа битимлари бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажмлари ҳамда тўлиқ бажарилмаган битим бўйича юкланмаган маҳсулот ҳажмлари сотувчилар томонидан қайта савдога қўйилади.

47.Биржа, биржа аъзолари ва унинг мижозлари ўртасида юзага келган келишмовчиликлар биржа фаолиятини тартибга солиш бўйича ваколатли орган томонидан судда ҳал қилинади.

48.Биржа аъзолари, мижозлар ўртасидаги биржа савдолари қоидаларида назарда тутилган масалалар бўйича юзага келадиган низолар Биржанинг арбитраж комиссияси ёки суд томонидан ҳал қилинади.

Мазур Низом талабларига жавоб бермаган харидорларнинг маҳсулот хариди учун биржа аъзолари жавобгардирлар.

6.боб. Якуний қоидалар

49.Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

50.Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўздонмаҳсулот” АК ва “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ билан келишилган.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. Тешаев

2015 йил “____”___________

Марказий банк раиси Ф. Муллажонов

2015 йил “____”_____________

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси Д. Хидоятов

2015 йил “____”______________

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик

компанияси раиси Э. Қудратов

2015 йил “____”______________

“Ўзбекистон Республикаси товар-хом

ашё биржаси” АЖ раиси в.в.б. А. Нагаев

2015 йил “____”______________

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari