Hujjat nomi
Наманган вилоят ҳудудида жорий қилинган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-04-23 16:46:00
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-05-08 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Халқ депутатлари Наманганвилояткенгашнинг

ҚАРОРИ

________2015 йил ____сонли Наманган шахар

Наманган вилоят ҳудудида жорий қилинган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси, Махаллий давлат хокимлиги тўғрисидаги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли Қарорига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Наманган вилояти ҳудудида 2015 йил 1 январдан бошлаб:

Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ
1-иловага мувофиқ;

юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ 2-иловага мувофиқ;

мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Наманган вилояти ҳудудидаги маҳаллий солиқ ва йиғимларнинг ставкалари қуйидагича белгилансин:

-ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси корхоналар ихтиёрида қоладиган соф фойданинг 8 фоизи миқдорида.

-алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси йиғимининг ойлик ставкаси алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилишга ихтисослаштирилган улгуржи шароб савдо базаларига қарашли савдо дўконлари ҳамда Наманган шаҳри ва вилоятнинг қолган ҳудудларида алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилувчи юридик шахслар учун энг кам ойлик иш хақининг 5 (беш) баробари миқдорида;

-Наманган шаҳри ва вилоятнинг қолган ҳудудларида фаолият кўрсатаётган умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни қўйиб сотиш хуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси йиғимининг ойлик ставкаси энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида тасдиқлансин.

-қимматбаҳо метал ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси йиғимининг ойлик ставкаси юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3,5 (уч ярим) баробари миқдорида белгилансин.

-автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар бир ой учун Наманган шаҳрида энг кам иш ҳақининг 3 (уч) баробари, бошқа аҳоли пунктларида энг кам иш ҳақининг 2 (икки) баробари миқдорида тасдиқлансин.

3.Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда маҳаллий солиқ ва йиғимларни йиғиш ваколатига эга бўлган ташкилот рахбарлари зиммасига ўз ҳудудларида тушумларни тўлиқ ва ўз вақтида ундирилишини назорат қилиш вазифаси юклатилсин.

4.Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Валиев)га вилоят ҳудудида жорий қилинган маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ҳисобланиши, тўланиши шунингдек, тегишли рухсат гувоҳномаларсиз фаолият юритилишини олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш топширилсин.

5.Вилоят ҳокимининг ушбу қарори “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

6.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Ҳайиталиев зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими Б.Юсупов

Наманган вилояти халқ депутатларининг

2015 йил “___” _____ даги ___-сонли қарорига

1-илова

Якка тартибдаги тадбиркорлардан

олинадиган қатъий белгиланган солиқ

СТАВКАЛАРИ

* Уй хўжалиги, шу жумладан, деҳқон хўжалигида парваришланган тирик ҳайвонларни (чорва моллари, паррандалар, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқлар ва бошқалар) ҳамда уларни сўйиб, хом ёки қайта ишланган кўринишдаги маҳсулотларни, саноатда қайта ишлашдан ташқари, чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган кўринишда (манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотларидан ташқари) сотиш бундан мустасно.

Солиқ солишдан озод этиш солиқ тўловчи томонидан давлат ҳокимиятининг жойлардаги тегишли органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкати бошқаруви томонидан берилган, сотилган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёхуд унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этиш шарти билан амалга оширилади.

Изоҳлар:

1. Қатъий белгиланган солиқ ставкалари йил бошига - 2015 йил 1 январига белгиланган энг кам иш ҳақидан (118400 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва энг кам иш ҳақи миқдори йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди.

2. Жисмоний шахс:

а) бир неча фаолият тури билан шуғулланса, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида солиқ тўлайди;

б) тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналар ва бинода амалга оширса, яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ижарага берувчи тўғрисидаги маълумотнома (ахборот) тақдим этиши шарт.

в) давлат рўйхатидан ўтказилмаган жойда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, солиқни рўйхатдан ўтказилган жойда ва фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жойда белгиланган ставкалар орасида энг юқори ставка бўйича рўйхатдан ўтказилган жой бўйича тўлайди.

3. Жисмоний шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органларига тегишли фаолият тури бўйича бир йил учун ҳисобланган қатъий белгиланган солиқ ундирилади, агар давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият билан шуғулланиш холатлари аниқланган санадан бошлаб ўттиз кун мобайнида жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган холлар бундан мустасно. Бундай жисмоний шахсга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда қатъий белгиланган солиқнинг ҳисобланган йиллик суммасини ўн икки ой мобайнида ушбу давр учун қатъий белгиланган солиқ бўйича келгуси солиқ мажбуриятлари ҳисобига тўлаш ҳуқуқи берилади.

4. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олган даромадларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ–2270-сонли қарорининг 8-иловасида кўрсатилган солиқ солиш шкаласининг энг кам ставкаси бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

Наманган вилояти ҳалқ депутаталарининг

2015 йил “___” _____ даги ___-сонли қарорига

2-илова

Изоҳлар:

1. Қатъий белгиланган солиқ ставкаси йил бошига - 2015 йил 1 январга белгиланган энг кам иш ҳақи (118400 сўм) миқдоридан келиб чиқиб белгиланади ва энг кам иш ҳақи миқдорининг йил давомидаги ўзгаришига қараб қайта кўриб чиқилмайди.

2. Тақдим этилган қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китобида ҳисобга олинмаган физик кўрсаткичлар аниқланган тақдирда бундай ҳолатларга солиқларни тўлашдан бўйин товлаш сифатида қаралади.

Наманган вилояти ҳалқ депутаталарининг

2015 йил “___” _____ даги ___-сонли қарорига

3-илова

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар

учун белгиланган ижара тўловининг энг кам

СТАВКАЛАРИ

Изоҳ:

Мазкур ставкалар турар-жойни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш мақсадида қўлланилади.

жисмоний шахслар томонидан нотурар жойларни ижарага беришда, ижара тўловининг энг кам миқдори унинг жойлашган жойига қараб нотурар жойнинг

1 квадрат метри учун (умумий майдондан келиб чиқиб) табақалашган ҳолда турар жойни ижарага бериш учун белгиланган ставкасининг 2 баравари миқдорида белгиланди. Унга мувофиқ,

Вилоятга бўйсунадиган шаҳарларда – 4,0 минг.сўм;

бошқа аҳоли пунктларида – 2,0 минг сўм ижара тўловининг миқдори белгиланди.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari