Hujjat nomi
2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Urganch shahri hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Urganch shahri hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-12-27 17:17:45
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-11 08:12:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини

ташкил этиш тўғрисида

Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) Низомга асосан шаҳарда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартибини, ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг бундай ишларда иштирок этиш шартларини белгилаш мақсадида.

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1.Урганч шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Э.Кочкаров)га қарорнинг бажарилиши устидан катъий назорат ўрнатилишини таъминласин. Корхона, ташкилотлар билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.

2. Корхона, ташкилотлар раҳбарлари:

ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган. Низомга мувофиқ белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;

Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланишини;

Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузсин ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин;

3.Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузишда, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, “Бюджет корхоналар, муассасалар” ва “ташкилотлар” бўйича эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет хамда бандликка кўмаклашиш маркази маблағлари ҳисобига;

бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи бандликка кўмаклашиш маркази маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш Урганч шахар худуди буйича1 йил давомидаЭ.Кучкоров ва ташкилотлар

So`rovnoma natijalari