Hujjat nomi
Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-12-28 10:40:52
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-12 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Амударё туманида 2016 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2017 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисида.

Амударё туманида 2016 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ҳамда 2017 йилги Дастури лойиҳасини муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :

1. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари М.Темирбоевнинг Амударё туманида 2016 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурининг ижроси ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Амударё туманида 2017 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Амударё тумани ҳокимлиги (У.Полвонов, М.Темирбоев):

- туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бандлик кўрсаткичлари ўсишининг муҳим манбалари ҳисобланган кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича аниқ иложларни белгиласин;

- Дастурда белгиланган кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини, жумладан янгидан ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш ва уй меҳнатининг барча турларини ривожлантириш орқали янги иш ўринларини ташкил этишни амалга оширсин;

- Дастурда белгиланган прогноз параметрларининг бажарилишида амалга оширилаётган иложларни янада жадаллаштириш, шунингдек тегишли миқдорда имтиёзли кредитлар ажратиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан иш ўринлари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратсин;

- прогноз параметрларини чуқур таҳлил қилиб, бандлик кўрсаткичларини кўтариш иложларини белгиласин ва натижалари ҳақида халқ депутатлари туман Кенгашига 2017 йилнинг олти ойи якуни бўйича ҳисобот тақдим қилсин.

4. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ўз сайлов округи ҳудудларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш бўйича ўз ҳиссаларини қўшсинлар.

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси М.Казаков зиммасига юклатилсин.

Сессия раиси:

Сессия котиби:

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 2016 йил ___ декабрдаги №____________-сонли қарорига илова

Амударё туманида 2017 йилда янги иш ўринларини яратиш ва

аҳоли бандлигини таъминлаш

ДАСТУРИ

Йўналишлар

Амударё

I.

Иш ўринларини ташкил этиш, жами

3030

Шу жумладан:

1.

Тасдиқланган мақсадли дастурларга мувофиқ ташкил этиладиган жами иш ўринлар

774

1.1

Саноатда

19

1.2

Хизмат кўрсатиш

249

1.3.

Қишлоқ хўжалиги

211

1.4

Қурилиш ва инфратузилма обьектларини амалга ошириш

295

2.

Фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш, бўш турган давлат объектларини ижарага бериш ёки хусусийлаштириш орқали

83

II.

Якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасида бандлик

310

III.

Оптимизация, банкротлик ва корхоналарни тугатиш ҳисобига ҳамда якка тартибда тадбиркорликда иш ўринларининг чиқиб кетиши

1940

IV.

Қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қурилишдаги мавсумий вақтинча ишларда бандлик

1238

V.

Аҳолини шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида ўз-ўзини банд қилиш ва оилавий тадбиркорликка йўналтириш

2565

Иш ўринлари таркиби:

Аёллар

1494

Ёшлар

1168

Шундан: коллеж битирувчилари

197

Меҳнат мигрантлари

731

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Амударё туманида 2016 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2017 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисидаТуман ҳудуди2017 йил давомидаТумандаги барча корхоналар

So`rovnoma natijalari