Hujjat nomi
Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO’zbekiston Respublikasi Intellektual mulk agentligi
Hujjat muallifiO’zbekiston Respublikasi Intellektual mulk agentligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-12-28 16:17:46
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-18 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бош директор А. Файзуллаев

Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлиги

Бош директорининг

2017 йил «___» ___________

__-сон буйруғига

илова

Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидалари

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 22-моддасига мувофиқ товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳнома (бундан буён матнда товар белгиси деб юритилади) ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) талабнома берилган санадан эътиборан ўн йил мобайнида амал қилади.

2. Товар белгисига доир гувоҳноманинг ёки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати гувоҳнома амал қилаётган охирги йил мобайнида унинг эгаси томонидан берилган аризага биноан ҳар сафар ўн йилга узайтирилиши мумкин.

3. Товар белгисига доир гувоҳноманинг ёки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Агентликка гувоҳнома амал қилаётган охирги йил мобайнида ёки амал қилиши тугагандан кейин олти ой ичида қўшимча патент божини тўлаш шарти билан берилади.

4. Товар белгисига доир гувоҳноманинг ёки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.

5. Товар белгисига доир гувоҳноманинг ёки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) амал қилишини узайтиришга доир ишларни юритиш мустақил равишда товар белгисининг эгаси ёки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг эгаси томонидан ёки ваколати қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан тасдиқланадиган патент вакили орқали амалга оширилади.

II боб. Аризани бериш ва кўриб чиқиш

6. Гувоҳноманинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги ариза мазкур Қоидаларга иловада келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.

Аризагувоҳнома эгаси ёки патент вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан ариза лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.

7. Гувоҳноманинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги аризага гувоҳноманинг амал қилишини узайтириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаганида аризани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди.

8. Товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризага товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс мазкур жўғрофий объектда эканлигини ва гувоҳномада кўрсатилган хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқараётганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

9. Ариза патент вакили орқали берилган тақдирда, аризага талабнома берувчининг ишончномаси илова қилинади.

10. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита берилади ёки почта орқали юборилади. Ариза, шунингдек, электрон давлат хизмати кўринишида Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Агентликнинг расмий веб-сайти орқали берилиши мумкин.

11. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида барча керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг ушбу Қоидаларнинг 1-10-бандларида белгиланган талабларга мос келиши текширилади.

12. Ушбу Қоидаларнинг 6-9-бандларида кўрсатиб ўтилган керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, товар белгиси эгасига ёки гувоҳнома эгасига мавжуд бўлмаган ва/ёки тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги тўғрисида сўровнома юборилади. Бунда аризани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши етишмаётган ёки тузатилган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.

13. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келганида гувоҳноманинг амал қилиши узайтирилади.

Товар белгисига доир гувоҳноманинг ёки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги маълумотлар тегишли Давлат реестрига киритилади ва Агентликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади. Товар белгиси эгасига ёки гувоҳнома эгасига гувоҳноманинг амал қилиши узайтирилганлиги тўғрисидаги ёзувли «Гувоҳномага илова» юборилади.

14. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келмаганида, шунингдек тузатилган ёки етишмаётган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда Агентлик товар белгиси эгасига ёки гувоҳнома эгасига аризани қаноатлантириш рад этилганлиги тўғрисидаги рад этиш асослари кўрсатилган билдиришномани юборади.

Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир

гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой

номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги

гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш

қоидаларига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлиги,

100000, Тошкент шаҳри,

Мустақиллик хиёбони, 59-уй

___________________________________

(Ф.И.О., ёки юридик шахснинг номи)

Манзил ___________________________

Телефон ___________________________

АРИЗА

- товар белгисига, хизмат кўрсатиш белгисига доир

- товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги

_____ - рақамли гувоҳноманинг амал қилишини узайтириб беришингизни сўрайман.

Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [X] билан қайд этилсин)

- гувоҳноманинг амал қилишини узайтириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

- товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс мазкур жўғрофий объектда эканлигини ва гувоҳномада кўрсатилган хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқараётганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

- ишларни юритиш учун ишончнома.

Товар белгиси эгаси ёки гувоҳнома эгаси ____________________________

(должность, Ф.И.О., подпись)

Сана ______________ (М.Ў.)

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1....

So`rovnoma natijalari