Hujjat nomi
Гулистон шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2017 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-12-30 14:41:45
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-14 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Гулистон шахрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2017 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда), «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 йил, 7 сон, 353-модда), Ўзбекистон Республикаси «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига («Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2008 й. 4-сон, 190-модда) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил 15-сон 156-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 34-сон 333-модда, 2010 йил 13-сон 96-модда, 2011 йил, 1-2-сон, 4-модда, 2012 йил, 44-сон, 507-модда) асосланиб, 2017 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш мақсадида қарор қиламан:

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини ажратиши шарт бўлган шахардаги корхона, ташкилот ва муассасалар (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларининг рўйҳат бўйича ўртача сонидан (10391 нафар) 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 0.17 фоиз;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 0.21 фоиз;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,03 фоиз;

ногиронлар учун 3 фоиз;

шахар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,03 фоиз;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун 0,11 фоиз;

одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 0,02 фоиз миқдорида иш ўринларининг захираси белгилансин.

2. Ушбу Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар учун қўйиладиган характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўрни ташкил этилган иш ўрни ҳисобланади:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тусқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

шахар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун, шунингдек одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йилга банд қилиб қўйиши лозим бўлган ташкилотлар рўйҳати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ташкилотлар раҳбарлари:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини;

ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига иш жойларининг энг кам миқдори бўйича иш ўринларининг ташкил этилганлиги

ҳақидаги, шунингдек нечта фуқаролар ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ҳар ойнинг йигирма бешинчи кунига қадар топшириб борилишини таъминласинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган меҳнат шартномасининг тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолган тақдирда ташкилот ўн кун муддатда шахар Бандликка кўмаклашиш марказига янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида маълум қилиши шарт.

6. Ушбу қарорни бажармаган ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жазога тортиш чоралари қўлланади.

Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жазога тортилганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

7. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган кўрсаткичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда имтиёзлар белгилансин.

8. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини шахар Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари белгилансин.

9. шахар Бандликка кўмаклашиш маркази (Н.Ахмедов) бир хафта муддатда ушбу қарорни 3-бандда кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан 2017 йил 03 январидан Гулистоншахар ҳокимининг 15.01.2016 йилдаги “Гулистоншахрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2017 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 78-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ижтимоий иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари И.Хужаев зиммасига юклатилсин.

12. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Шахар ҳокими Ш.Исматуллаев

Гулистон шаҳар ҳокимининг 201__ йил “_____” ___________ “_____”-сонли қарорига 1-илова

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини барпо этиш бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органларини қарорларини бажармаганлик учун иш берувчи томонидан жарима тўланиши иш берувчини иш жойлариинг белгиланган миқдорини барпо этган корхона учун белгиланган имтиёзлар тўғрисида

Корхоналарнинг раҳбарлари ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 декабрдаги 504-сонли қарори билан тасдиқланган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) таъминласинлар.

Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда корхона кўрсатиб ўтилган Низомнинг 13-бандига мувофиқ яъни, иш берувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобига барпо этилган (ажратилган ёки банд қилиб қўйилган) иш жойига меҳнат органининг йўлланмаси бўйича, мазкур шахслар мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган тоифага тегишли бўлган тақдирда иш билан таъминлашини рад этса, иш берувчи Қонун хужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгар бўлади, яъни корхона рахбарига энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорида маъмурий жарима солинади.

Корхонага нисбатан эса Низомнинг 17-бандига мувофиқ, яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойлариинг энг кам миқдорини барпо этиш (ажратилишини ёки банд қилиб қўйиш) бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органлариинг қарорларини бажармаган иш берувчилар иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасига ҳар бир барпо этилмаган иш жойи учун бир ҳодимга тўғри келадиган йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида жарима тўлайдилар.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини барпо этиш (ажратилишини ёки банд қилиб қўйиш) бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органларини қарорларини бажармаганлик учун иш берувчи томонидан жарима тўланиши иш берувчини иш жойлариинг белгиланган миқдорини барпо этишдан озод қилмайди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорда мазкур қарорда белгиланган ортиқ барпо этилган тақдирда корхона учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади: яъни ногиронлар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдоридан ортиқча ногиронлар учун иш жойлари барпо этган иш берувчилар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексида белгиланган тартибда солиқ солиш бўйича имтиёзларга эга бўладилар.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш.Қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига киритилади.14.01.2017И.Хужаев

So`rovnoma natijalari