Hujjat nomi
Амударё тумани ҳокимининг "Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида"ги қарори
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-03 15:45:52
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-18 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА”

АМУДАРЁ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

Манғит шаҳри № «__» _______ 2017 йил

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 25 апрелда 2452-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) талабларидан келиб чиқиб, туманда 2017 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1) Қуйидагилар:

а) туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;

б) тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш ҳамда техник талабга жавоб бермайдиган техник носоз техникаларни ишлатишни қатъий ман қилиш;

техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа техник талаблар асосида амалга ошириш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифалари юклатилсин.

3. Тумандаги барча фермер хўжаликлари, уларга хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари ва маҳалла раисларига:

ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш;

ҳар бир маҳалла ўз ҳудудидаги шахсий техникаларни техник кўрикдан ўтишини ташкиллаштириш вазифалари юклатилсин.

4. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (М.Темирбаев)га:

тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

5. Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси (И.Нуруллаев) мазкур қарорни тумандаги “Тараққиёт кўзгуси” газетасида чоп этилишини ҳамда туман ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштиришни таъминласин.

6. Туман ҳокимининг 2016 йил 29 феврал кунги 98-сонли қарори 2016 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Амударё тумани

хокими: С.Йўлдашев.

Амударё тумани ҳокимининг

2017 йил “____” январ кунги

“___” -сонли қарорига 1- илова

Туман ҳудудидаги техника эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги

ва мелиоратив техника, асбоб ускуналарини

2017 йилда техник курикдан ўтказувчи

туман комиссияси

таркиби

1.

Д.Бабажанов

- Комиссия раиси, Қорақалпоғистон Республикаси

ВазирларКенгаши ҳузуридаги давлат техниканазорати бошинспекциясига қарашли Амударё тумани бўлими инспектори

Комиссия аъзолари

2.

М.Матмуратов

- «Амударё Агротехсервис» МТП МЧЖ раиси

3.

Я.Ешмуратов

- «Амударё-Агромаштранс» МТП МЧЖ раиси

4.

К.Абдухаликов

- Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахасиси

5.

Ш.Халиллаев

- «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК Қ Р филиали вакили

6.

Корхоналар, ташкилот, муассаса ва хўжаликларнинг бош муҳандислари, техника хавфсизлиги муҳандислари ҳамда механизация ҳисобчилари.

Т

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказишТуман бўйичаЙил давомидаҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги давлат техника назорати бош инспекциясига қарашли Амударё тумани бўлими инспектори Д.Бабажанов

So`rovnoma natijalari