Hujjat nomi
Фуқароларни ишга жойлаштириш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўғрисида туман ҳокими қарори лойиҳаси
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-03 15:51:20
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-18 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Фуқароларни ишга жойлаштириш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунининг 17, 22, 23 моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353- сон қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги Низомига асосан иш билан банд бўлмаган фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида, Коракалпоғистон Республикаси “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Низомнинг 6-24- моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

1. Тумандаги иш билан банд бўлмаган фуқароларни 2017 йилда ижтимоий қуллаб –қувватлаш мақсадида:

а) Туман Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилган фуқаролар рўйхатини олиш, банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ;

б) Туманда 2017 йил ишсиз фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш кўрсаткичлари 2- иловага мувофик;

г) Туман ҳудудида иш изловчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар учун 2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил қиладиган корхоналар руйхати 3- иловага мувофиқ тасдиклансин.

в) Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида 2017 йил касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича йиллик режа 4- иловага мувофиқ;

2. Фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига қатнаштириш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш бўйича туман худудини комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи ( Р.Салаев) туман ҳудудида иш изловчи сифатида рўйхатга олинган фуқароларга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил қилиш, корхона раҳбарлари ва фермер хўжаликларининг раислари ишсиз фуқароларни белгиланган иш ўринларига, санитария-гигиена қоидаларига ва ишга юборилган фуқаро ўз вазифаларини сифатли бажариши учун меҳнат шароитларини таъминласин.

3. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинадиган “Жамоат ишлари ташкил қилиш тўғрисида”ги “Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури”нинг назорат кўрсаткичлари;

б) Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш туғрисида”ги Қонуннинг 23- моддасига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишлари маблағлари билан таъминлаш 75% фоизи иш берувчилар маблағлари ва 25 % фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши;

в) Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш туғрисида”ги Қонуннинг 23- моддасига мувофиқ ишсиз деб эътироф этилган фуқароларни 2017 йилда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга сарфланган маблағлар иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши ҳисобга олинсин.

4. Туман хокими уринбосари ишчи гуруҳ раиси (М.Темирбоев)га ва Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Хужамуратов) ушбу қарор нусхасини тегишли корхона раҳбарларига етказилишини таъминласин.

5. Ушбу қарор “Тараққиёт кўзгуси” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарорни назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш,хизмат курсатиш сохаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари М.Темирбоев ва Бандликка кўмаклашиш маркази директори А.Хужамуратов зиммаларига юклатилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Амударётуман ҳокими : С. Йулдашев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Фуқароларни ишга жойлаштириш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўғрисидаТуман бўйичаЙил давомидаТуман хокими уринбосари М.Темирбоев, Бандликка кўмаклашиш маркази директори А.Хужамуратов

So`rovnoma natijalari