Hujjat nomi
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Kegeyli tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Kegeyli tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-06 16:07:11
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-26 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг

асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги «Давтехназорат» инспекциясининг 2017-йил 3-январ 1-сонли буйруғига
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2013-йил 25-апрелда
2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013-йил 2-апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,
шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013-й., 17-сон, 229-модда) талабларидан келиб чиқиб, туманда 2017-йил қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида
ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Туман худудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника,
асбоб-ускуналарни 2017-йилда техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби 1-иловага, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни,
шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

а) мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалигива мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар
ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича иш-режаси юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

б) техник талабга жавоб бермайдиган техник носоз техникаларни ишлатишни қатъиян ман қилиш;

в) техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлигига ва бошқа техник талабларга жавоб беришига эътибор қаратиш;

г) техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифалари юклатилсин.

3. Тумандаги барча фермер хўжаликлари, уларга хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари ва маҳалла раисларига:

а) ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш;

б) техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундириладиган йиғимни ўз вақтида тўлашни таъминлаш;

в) ҳар бир маҳалла ўз ҳудудидаги шахсий техникаларни техник кўрикдан ўтишини ташкиллаштириш вазифалари юклатилсин

4. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Д. Уразымбетовга:

тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин

. Кегейли туман ҳокимининг 2016-йил 17-февралдаги «Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги 46-02-сонли қарори («Кегейли турмысы» газетаси, 2016-йил 29-февраль 4(6120) 2016-йил 31-декабрдан ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида 21.01.2017Мазкур қарор туман ҳокимлигининг веб-сайтида ва «Кегейли турмысы» газетасида расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Д. Уразымбетовга:

So`rovnoma natijalari