Hujjat nomi
Ширин шаҳрида 2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-07 13:44:28
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ширин шаҳрида 2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йилдаги 353-сонли қарорининг 1-иловасига яъни, “Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида”ги Низомга асосан Ширин шаҳар ҳудудидаги иш билан банд бўлмаган “ИШСИЗ” деб мақом берилган фуқароларни ишга жойлаштириш борасида вужудга келган оғир вазиятдан чиқиш ҳамда шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказининг таклифларига кўра 2017 йилда ташкилот ва корхоналарда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини яъни, ҳамма учун қулай, махсус касб-ҳунар тайёргарлиги талаб қилмайдиган, вақтинча иш жойларини барпо этиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Шаҳар корхона, ташкилот ва муассасалар (иловадаги рўйхат бўйича) раҳбарларига, шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан биргаликда шартномалар асосида, 2017 йилга ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.

2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинадиган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳаражатларининг давлат хокимияти органига қарашли, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича эллик фоиз иш берувчилар маблағлари ва эллик фоиз маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига, бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича – етмиш беш фоиз иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоиз иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарлари шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йилдаги 353-сонли қарорининг 1-иловасига яъни, “Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида” ги Низомга асосан амалга оширсин.

4. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари М.Абдураҳимов зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими: И.Бегалиев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш.Ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.22.01.2016М.Абдурахимов

So`rovnoma natijalari