Hujjat nomi
Ширин шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2017 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-01-07 13:47:52
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-01-22 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ширин шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2017 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган, ушбу қарорларга мувофиқ 2017 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ижтимоий муҳофазага муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини ажратиши шарт бўлган шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассасалар (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сонидан (1710 нафар) 118 кишини ташкил этадиган 6,9% миқдорида, шу жумладан:

- ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 0,4 % (5 киши);

- таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 2,2 % (39 киши);

- муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,2% (1 киши);

- ногиронлар учун 3% (53 киши);

- Шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,4% (6 киши);

- жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун 0,6% (14 киши);

- одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 0,1% (0 киши) миқдорида иш ўринларининг захираси белгилансин.

2. Ушбу Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар учун қўйиладиган характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўрни ташкил этилган, иш ўрни ҳисобланади:

- ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

- таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларни касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

- муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

- ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

- шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

- жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурий чоралари тайинланган шахслар учун, шунингдек одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун – уларни касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йилга банд қилиб қўйиши лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ташкилотлар раҳбарлари:

- ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини;

- ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига иш жойларининг энг кам миқдори бўйича иш ўринларининг ташкил этилганлиги ҳақидаги, шунингдек нечта фуқаролар ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ҳар ойнинг 25 кунига қадар топшириб борилишини таъминласинлар;

5. Ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган меҳнат шартномасининг тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолган тақдирда ташкилот ўн кун муддатда шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказини янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида маълум қилиши шарт.

6. Ушбу қарорни бажармаган ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жазога тортиш чоралари қўлланади.

Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий давлат ҳокимияти органиниг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринлари банд қилиб қўйиш тўғрисидаги қарорини бажармаганлик учун жазога тортилганлик, ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилинмайди.

7. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган кўрсаткичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда имтиёзлар белгилансин.

8. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишда сарфланган маблағларининг бир қисмини шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан шартнома асосида Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари белгилансин.

9. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Х.Норматов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 3-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ва мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

10. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари М.Абдураҳимов зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими И.Бегалиев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш.Қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.25.01.2017М.Абдурахимов

So`rovnoma natijalari